Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббосхонова Фотимахон Хасан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Коронавирус инфекциясидан кейин беморларда алопецияни ташхислаш ва даволашга персонал ёндашув. 14.00.11-Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Тib2747.
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019. Tib.29.01.
Расмий оппоненетлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тоиров Бобур Акбарович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик
II.   Тадқиқотнинг мақсади организмнинг витамин ва микроэлемент статусини ҳисобга олган ҳолда шахсий ёндашувни жорий этиш орқали коронавирус инфекциясидан кейин беморларда алопетцияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекциясидан кейинги диффуз алопеция кечишининг жинсга хос хусусиятлари аниқланган, жумладан, эркаклар ўртасида 90% ҳолларда диффуз алопециянинг андроген шаклининг қайталаниши устунлик қилади, аёлларда эса диффуз алопециянинг телоген шакли кўпроқ ривожланиши исботланган;
коронавирус инфекциясидан сўнг алопециянинг диффуз шакли билан оғриган беморларда айрим кўрсаткичларнинг сезиларли даражада камайиши исботланган, жумладан, рух микроэлементи алопециянинг телоген шакли билан оғриган беморларда 1,21-1,45 марта, андроген шакли билан оғриган беморларда эса 0,87-1,12 марта, селен микроэлементи алопециянинг телоген шакли билан оғриган беморларда 2,01 - 2,74 марта ва алопециянинг андроген шакли бўлган беморларда 1,14 - 1,92 марта камайиши исботланган;
коронавирус инфекциясидан кейинги алопециянинг телоген шакли билан оғриган беморларда гемоглобин 0,14-0,2 марта, Б12 витамини 1,64-1,93 марта, Д витамини 0,22-0,38 марта камайиши исботланган;
коронавирус инфекциясидан кейинги алопецияда Витаминералле витамин-минерал комплексни ва «Фатидерм+» спрейни қўллаш, шунингдек, лазеротерапия усулларидан фойдаланиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Коронавирус инфекциясидан сўнг ДА билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида “Коррекция микроэлементного статуса при постковидной алопеции” услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Тошкент тиббиёт академияси Экспертлар кенгашининг 24.08.2023 йил 08/23-26-х-сонли хулосаси). Ушбу услубий тавсиянома коронавирус инфекциясидан кейин алопецияни ташхислаш ва даволаш алгоритмини такомиллаштириш имконини берди.
биринчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан сўнг алопециянинг диффуз шакли билан оғриган беморларда кўрсаткичлар сезиларли даражада камайиши исботланган, жумладан телоген алопеция билан касалланган беморларда рух 1,21-1,45 мартага, алопециянинг андроген шакли бўлган беморларда эса 0,87-1,12 мартага камаяди, селен микроэлементи телоген алопеция билан оғриган беморларда 2,01 - 2,74 марта ва алопециянинг андроген шакли бўлган беморларда 1,14 - 1,92 марта камайиши ҳақида Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида 8-июнь 2023 йилдаги 53-сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган тери-таносил ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 19-июнь 2023 йилдаги 51-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган маълумотлар аёлларда телоген алопеция ва эркакларда андроген алопеция ривожланиш хавфини башорат қилувчи маркер сифатида микроэлементларнинг (цинк, селен) камайишидан фойдаланишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диагностик чора-тадбирлар рўйхатига сочларнинг микроэлементлар таркибини ўрганишни киритиш соч тўкилишининг клиник кечишини башорат қилиш имконини беради ва ушбу паталогияни даволашни яхшилаш имкониятини яратади. Биз таклиф этаётган соч тўкилишининг турли шаклларига ташхис қўйиш усули учун 129 нафар сарф қилинадиган бюджет маблағларидан 11 165 337 сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 13 265 337 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни тежаш имконини берган. Хулоса: Микроэлементларнинг спектрометрик таҳлили беморларда қайси микроэлементлар етишмаслигини аниқлаш учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет бўлган  бюджет маблағларини 86 553 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан сўнг диффуз алопециянинг телоген алопеция шаклида гемоглобин 0,14-0,2 марта, Б12 витамини 1,64-1,93 марта ва Д витамини 0,22 - 0,38 марта камайиши ҳақида маълумот бериши Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида 8-июн 2023 йилдаги 53-сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган тери-таносил ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 19-июн 2023 йилдаги 51-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биокимёвий тестлар (Д витамини, Б12 витамини, ферритин ва ТТГ) кўламини ҳисобга олган ҳолда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш йўли билан коронавирус инфекциясидан кейин алопеция ривожланиш эҳтимолини камайтиришда ва беморларни персонал усулда даволаш самарадорлигини оширишни имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш касалликнинг қайталанишининг олдини олиш, даволашнинг юқори самарадорлигига эришиш учун, мақсадли таҳлилларни ўтказилгандан 78 нафар бемордан бюджет маблағлари ҳисобидан 9 984 000сўм, бюджетдан ташқари даволанаётган беморлар учун эса 11 872 650 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: коронавирусдан кейин ривожланган алопецияни замонавий, мақсадли ва  тежамкор диагностика  усули орқали 1 нафар бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан 128 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағдан 256 780 сўм маблағ иқтисод қилиш имконини берган.
 учинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан сўнг беморларда диффуз алопеция учун “Витаминералле” витамин-минерал комплекси ва “Фатидерм+” спрейидан фойдаланиш, шунингдек, аппаратли лазер терапияси усули самарадорлиги исботланиши  Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида 8-июн 2023 йилдаги 53-сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган тери-таносил ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 19-июн 2023 йилдаги 51-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморлар учун "Фатидерм+" спрейидан фойдаланиш шунингдек, физиотерапиянинг лазер аппарат усулларини қўллашнинг даволанишга индивидуал ёндашувни қўллаш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги мақсадсиз дори дармонлар ва даволаш усулларини қўлланилиши олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва рецедивларни олдини олиниши туфайли бемор 1 курс даво муолажасида даволаш самарасини қайд этиши натижасида стационар шароитда 78 нафар беморга  стационар шароитда курс даво (10кунлик)  тавсия этилган усул орқали бюджет ҳисобидан 128 169 600  сўмни  ташкил этади, бюджетдан ташқари 133 893 160 сўм моддий харажатларини камайтиришга эришилди. Хулоса: Ушбу тадқиқот замонавий, тежамкор даволаш усули орқали беморларда коронавирусдан кейин ривожланган алопецияни даволашда самарадорликни ошириш, татбиқ натижалари  1 нафар беморга касалликни даволашда даволаш вақтини тежаш, рецедивларни олди олиниши ҳисобига  1 643 000 сўм иқтисодий самарадорликга эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish