Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Абдулазиз Ҳайдар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «CОVID-19 пандемияси даврида ўткир респиратор инфекцияларнинг эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Тib2932.
Илмий раҳбар: Атоева Машҳура Аброровна, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Гулноза Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мустанов Абдусамад Норсаатович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қозон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: CОVID-19 пандемияси даврида ўткир респиратор инфекцияларнинг эпидемиологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор SARS-CoV-2 ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекция қўзғатувчилари ўртасида «биологик» кўринишдаги интерференция ҳодисаси исботланган;
илк бор SARS-CoV-2 вируси мавсумий гриппнинг А (H1N1) штаммларини сиқиб чиқарганлиги, риновирус ва РСВ вирусларини циркулясияси пандемиялараро даражада сақланиб қолганлиги асосланган;
CОVID-19 пандемияси даврида шифохонадан ташқари пневмонияларда бактериал коинфекция ривожланишида грамм-манфий микрофлора ва замбуруғлар аҳамияти ортганлиги исботланган;
ўткир респиратор вирусли инфекциялар эпидемиясига қарши ва уларни бактериологик асоратларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлари такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 27 декабрдаги 23-Z/105-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор SARS-CoV-2 ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекция қўзғатувчилари ўртасида «биологик» кўринишдаги интерференция ҳодисаси исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пандемия даврида қўзғатувчилар ўртасида биологик кўринишдаги интерференция ҳодисасини инобатга олган ҳолда, эпидемияга қарши ҳамда профилактик чора-тадбирларни қайта ишлаб чиқиб амалга ошириш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро вилоят бошқармаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №56), ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро шаҳар бўлими бўйича буйруқ (20.04.2023 й.: №27) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: SARS-CoV-2 ва грипп вируслари ўртасида интерференция феномени мавжудлиги, ўтказилган ва хорижий тадқиқотлар натижалари билан тасдиқланганлиги сабабли, келгусида қайд этилиши мумкин бўлган эпидемия мавсуми учун башорат кўп жиҳатдан касалликнинг тарқалишига, SARS-CoV-2нинг ўзгарувчанлиги ва янги вариантларнинг пайдо бўлишига боғлиқ бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пандемия даврида қўзғатувчилар ўртасида «биологик» кўринишдаги интерференция ҳодисасини инобатга олган ҳолда, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 1 нафар бемор учун сарфланадиган харажатлардан 720 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Пандемия даврида қўзғатувчилар ўртасида биологик кўринишдаги интерференция ҳодисасини инобатга олган ҳолда, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 1 нафар бемор учун сарфланадиган харажатлардан 1 720 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: илк бор SARS-CoV-2 вируси мавсумий гриппнинг А (H1N1) штаммларини сиқиб чиқарганлиги, риновирус ва РСВ вирусларини циркуляцияси пандемиялараро даражада сақланиб қолганлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пандемия даврида SARS-CoV-2 вируси грипп вирусини ўткир респиратор вирусли инфекция қўзғатувчилари таркибидан сиқиб чиқариши натижасида грипп вирусининг циркуляциясида пасайишини инобатга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бирламчи тизимида грипп эпидемиясига қарши олиб бориладиган чора-тадбирлар режасини қайд этилиш ҳолатига кўра  қайта ишлаб чиқиш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро вилоят бошқармаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №56), ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро шаҳар бўлими бўйича буйруқ (20.04.2023 й.: №27) билан амалиётга жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: SARS-CoV-2нинг пайдо бўлиши ўткир респиратор вирусли инфекциялар таркибида грипп вируслари улушининг сезиларли даражада камайишига олиб келди, пандемиянинг муайян даврларида грипп билан касалланиш ҳолатлари деярли аниқланмаган. Шу билан бирга, ЎРВИ таркибида SARS-CoV-2нинг доминантлиги фонида бошқа ЎРВИ қўзғатувчиларининг (аденовирус, риновирус, РСВ ва бошқалар) нисбий улуши барқарорлигича қолди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: SARS-CoV-2 вируси грипп вирусини ўткир респиратор вирусли инфекция қўзғатувчилари таркибидан сиқиб чиқариши натижасида грипп вирусининг циркуляциясида пасайишини инобатга олган ҳолда, келгусида юзага келиши мумкин бўлган эпидемияларни башоратлаш имконини беради ва ҳар 1 нафар бемор учун 1 716 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: SARS-CoV-2 вируси грипп вирусининг циркуляцияда пасайишига олиб келиши натижасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган пандемияларни башоратлаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 716 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: CОVID-19 пандемияси даврида шифохонадан ташқари пневмонияларда бактериал коинфекция ривожланишида грамм-манфий микрофлора ва замбуруғлар аҳамияти ортганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: CОVID-19 билан боғлиқ пневмония билан оғриган беморларда грамм-манфий бактерияларнинг устунлигини ҳисобга олган ҳолда, бактерияларга қарши энг мақбул препаратларни танлаш зарурлиги тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро вилоят бошқармаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №56), ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро шаҳар бўлими бўйича буйруқ (20.04.2023 й.: №27) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: CОVID-19 билан касалланган беморларда бактериал коинфекциянинг «микробиологик пейзажи» этиологик тузилишида граммусбат бактерияларнинг устунлиги, замбуруғ флорасининг юқори хавфи ва шартли патоген қўзғатувчиларнинг фаоллашиши билан тавсифланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: CОVID-19 билан боғлиқ пневмония билан оғриган беморларда грам-манфий бактерияларнинг устунлигини ҳисобга олган ҳолда, бактерияларга қарши энг мақбул препаратларни танлаш натижасида 1 нафар бемор учун стационар даволаш харажатларини қисқартириш орқали 720 000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: Пневмония билан оғриган беморларда грам-манфий бактерияларнинг устунлигини ҳисобга олган ҳолда, бактерияларга қарши энг мақбул препаратларни танлаш ҳисобига буджет маблағларини 720 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: ўткир респиратор вирусли инфекциялар эпидемиясига қарши ва уларни бактериологик асоратларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлари такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни режалаштириш учун инфекция манбаини аниқлашда вирусологик текширувлар билан биргаликда бактериологик текширувлар (грамм-манфий микроорганизмлар, замбуруғлар) ҳам ўтказилиши зарурлиги тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро вилоят бошқармаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №56), ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Бухоро шаҳар бўлими бўйича буйруқ (20.04.2023 й.: №27) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: пандемия даврида грипп ва ЎРВИ эпидемиясига қарши чора-тадбирларни такомиллаштириш мақсадида, эпидемик жараённинг барча бўғинларида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларга қуйидагича қўшимчалар киритилди. Масалан, касаллик манбаига нисбатан ўтказиладиган лаборатор текшириш (ПЗР, Экспресс- тест) асосида қўзғатувчи вирус турини аниқлаш билан бир қаторда, пневмония касаллигини келтириб чиқарадиган коинфекцияларни аниқлаш мақсадида бактериологик текшириш усулларини ҳам амалга ошириш зарурлиги назарда тутилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: пневмония касаллигини келтириб чиқарадиган коинфекцияларни олдини олиш мақсадида бактериологик текшириш натижасида ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 760 000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар эпидемиясига қарши чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича касаллик манбаи ҳамда мойил организмга нисбатан вирусологик текшириш билан параллел равишда пневмония касаллигини келтириб чиқарадиган коинфекцияларни олдини олиш мақсадида бактериологик текшириш усулларини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини
760 000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши: «CОVID-19 пандемияси даврида ўткир респиратор инфекцияларнинг эпидемиологик хусусиятлари» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 18 апрелдаги 04/2353-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish