Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Фахриддин Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона вилояти шароитида COVID-19 ассоцирланган ўпканинг аспергиллёзи», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2254.
Илмий раҳбар: Тилавбердиев  Шухрат Артикович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Халида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 aссоцирланган ўпканинг аспергиллёзининг ташхислаш ва даволаш ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги беморларда антибактериал терапия самарасизлиги, сатурация кўрсаткичлари паст сақланиб туриши, тана харорати юқори даражада сақланиб туриши оппортунистик инвазив аспергиллёзда асосий клиник омил эканлиги  асосланган;
COVID-19 билан хасталанган асоратли беморларнинг  қон зардоби, балғами ва бронхиоалвеоляр лаважи суюқлигида Aspergillus spp. галактоманнан антигенини аниқлаш асосида касалликни эрта ташхислаш йўли эканлиги исботланган;
илк бор COVID-19 билан хасталанган беморларда инвазив аспергиллёзни қўшилиши, беморларда лимфоцитопения (CD4<350) мавжудлиги, стероидлар ва антимикроб дори воситалар қабул қилиши сабабли ривожланиши асосланган;
илк бор COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги узоқ муддат даволанаётган беморларда Aspergillus spp.  замбуруғларига   текшириш тавсия этилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023йил 22 декабрдаги 01-02/у-т-х-07 хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги беморларда антибактериал терапия самарасизлиги, сатурация кўрсаткичлари паст сақланиб туриши, тана харорати юқори даражада сақланиб туриши оппортунистик инвазив аспергиллёзда асосий клиник омил эканлиги  асосланган, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 04.02.2022 йилдаги 22 А-сонли, Вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 11.02.2022 йилдаги 13 А-сонли, «Фарғона медикал файзи» хусусий клиникаси бўйича 18.02.2022 йилдаги 1 А-сонли буйруғлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги беморларда микотик асоратларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, уларни ўз вақтида ташхислаш COVID-19 инвазив аспергиллёз беморларида оғир асоратларнинг олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 беморларида инвазив аспергиллёз касаллигини эрта аниқлаш, реанимация ва интенсив терапия бўлимларида стационар даволанаётган беморларнинг ўлими сезиларли даражада камайган ва ҳар бир беморга сарф-харажатларни 36 млн сўм миқдорда иқтисод қилишга олиб келди (ЎзР ССВ томонидан берилган маълумот бўйича даволаш 2020-йил 23-мартдан 30-сентябргача ҳар бир бемор стационар палатада даволаниши учун кунига 750 000 сўмни ташкил этган. Оғир ахволдаги беморларни даволаш учун суткалик сарф харажат 1,2 млн сўмни ташкил этган). Хулоса: Фарғона вилояти аҳолисида COVID-19 инфекцияси билан хасталанган беморларни мақсадли текшириш ва даволаш, ҳар бир бемор ҳисобига 36 млн сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 билан хасталанган асоратли беморларнинг  қон зардоби, балғами ва бронхиоалвеоляр лаважи суюқлигида Aspergillus spp. галактоманнан антигенини аниқлаш асосида касалликни эрта ташхислаш йўли эканлиги исботланган, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 04.02.2022 йилдаги 22А-сонли, Вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 11.02.2022 йилдаги 13А-сонли, «Фарғона медикал файзи» хусусий клиникаси бўйича 18.02.2022 йилдаги 1А-сонли буйруғлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан xасталанган беморларда инвазив аспергиллёзни ўз вақтида аниқлаш самарали этиотроп даволашни ўтказишни таъминлади ва уларнинг ўлимга олиб келувчи оқибатларини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан хасталанган беморларда инвазив аспергиллёзни эрта ташхислаш беморларда касалликнинг оғир оқибатларга олиб келишини олди олинди, бу эса ҳар бир бемордан 450 000 сўм миқдорда иқтисод қилиш имконини берди (ЎзР ССВ томонидан берилган маълумот бўйича 2020-йил 23-мартдан 30-сентябргача ҳар бир беморнинг статсиёнар палатада даволаниши харажатлари кунига 750 000 сўмни ташкил этган. Оғир ахволдаги беморларни даволаш учун суткалик сарф-харажат 1,2 млн сўмни ташкил этган). Хулоса: Фарғона вилояти аҳолисида COVID-19 билан хасталанган беморларда инвазив аспергиллёзни эрта ташхислаш ҳисобига беморларда касалликнинг оғир оқибатларга олиб келишини олди олинди, ҳар бир бемор ҳисобига 450 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 билан хасталанган беморларда инвазив аспергиллёзни қўшилиши, беморларда лимфоцитопения (CД4<350) мавжудлиги, стероидлар ва антимикроб дори воситалар қабул қилиши сабабли ривожланиши асосланган, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 04.02.2022 йилдаги 22А-сонли, Вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 11.02.2022 йилдаги 13А-сонли, «Фарғона медикал файзи» хусусий клиникаси бўйича 18.02.2022 йилдаги 1А-сонли буйруғлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан xасталанган беморларни даволашда лимфоцитопенияни, ёндош касалликларни ҳисобга олиш, стероидлар ва антибиотикларни қўллашда эҳтиёткорона бўлиш, COVID-19 билан xасталанган беморларда инвазив аспергиллёз қўшилиши олди олинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги узоқ муддат даволанаётган беморларда Aspergillus spp. замбуруғларига текшириш, уларни ўз вақтида аниқлаш, самарали этиотроп даволаш Фарғона вилояти шароитида COVID-19 инфекциясини оғир оқибатлари билан стационар даволаниш муддати ўртача 25-30 кун бўлса, бу муддат 15-20 кунга қисқарди. Бу эса ҳар бир реанимацияда ётган бемор ҳисобига 12 млн сўм миқдорида иқтисод қилинишига олиб келди (ЎзР ССВ томонидан берилган маълумот бўйича 2020-йил 23-мартдан 30-сентябргача ҳар бир беморнинг стацианар палатада даволаниши харажатлари кунига 750000 сўмни ташкил этган. Оғир ахволдаги беморларни даволаш учун суткалик сарф харажат 1,2 млн сўмни ташкил этган). Хулоса: Фарғона вилояти аҳолисида COVID-19 ташхиси билан реанимасия ва интенсив терапия бўлимларидаги узоқ муддат даволанаётган беморларда Aspergillus spp. замбуруғларига текшириш, уларни ўз вақтида аниқлаш, самарали этиотропик даволаш, ҳар бир бемор ҳисобига 12 млн сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги узоқ муддат даволанаётган беморларда Aspergillus spp. замбуруғларига   текшириш тавсия этилиши асосланган, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 04.02.2022 йилдаги 22А-сонли, Вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 11.02.2022 йилдаги 13А-сонли, «Фарғона медикал файзи» хусусий клиникаси бўйича 18.02.2022 йилдаги 1А-сонли буйруғлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ташхиси билан реанимация ва интенсив терапия бўлимларидаги узоқ муддат даволанаётган беморларда Aspergillus spp. замбуруғларига   текшириш, уларни ўз вақтида аниқлаш, самарали этиотропик даволаш, ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтириш ва самарали профилактика қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритмларини қўллаш натижасида ихтисослашган шифохоналарда ётоқлар сонини, ётоқ кунларини камайтириш ва ўлим ҳолатлар сонини камайтиришга эришилган. Бу ҳар бир бемор учун молиявий харажатлар улушини 25 фоизга тежашга имкон берган. Бу эса ҳар бир реанимацияда ётган бемор ҳисобига 9 млн сўм миқдорида иқтисод қилинишига олиб келди (ЎзР ССВ томонидан берилган маълумот бўйича 2020-йил 23-мартдан 30-сентябргача ҳар бир беморнинг статсиёнар палатада даволаниши харажатлари кунига 750000 сўмни ташкил этган. Оғир ахволдаги беморларни даволаш учун суткалик сарф харажат 1,2 млн сўмни ташкил этган). Хулоса: Фарғона вилояти аҳолисида COVID-19 aссоцирланган ўпканинг аспергиллёзи билан хасталанган беморларни ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритмларини қўллаш натижасида ихтисослашган шифохоналарда ётоқлар сонини, ётоқ кунларини камайтириш ва ўлим ҳолатлар сонини камайтиришга эришилган. Бу ҳар бир бемор учун молиявий харажатлар улушини 25 фоизга тежашга имкон берган. Бу эса ҳар бир реанимацияда ётган бемор ҳисобига 9 млн сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган. Соғлиқни сақлаш вазирлигига Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йил 15 декабрдаги 21-15-2469-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish