Sayt test rejimida ishlamoqda

Аннакулов Камол Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Меҳнат бозорида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2255.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тула Нодир Баходир ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат бозорида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш омилларининг мазмуни, ҳаракат йўналиши, таъсир кўрсатиш объектлари ҳамда битирувчилар рақобатбардошлигини ривожлантириш ва амалга оширишни таъминлайдиган субъектларнинг такомилшатирилган таснифи ишлаб чиқилган;
битирувчилар рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш услуби уларнинг умумий ва хусусий кўрсаткичлари тизими ҳамда бу кўрсаткичларнинг иш берувчи учун қийматини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
шахснинг меҳнат бозоридаги иқтисодий ҳаракати, ойлик маош меъёри ва карера имконияти, битирувчининг бошқа номзодлардан афзал рақобат хусусиятларини намоён қилиши кабиларга кўра олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини улар ишга жойлашиш жараёнида рўёбга чиқариш модели такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг талабаларни мақсадли интенсив тайёрлаш шаклини ривожлантиришга йўналтирилган “Тармоқ олий таълим муассасаси – корхона – иш берувчи” тизими фаолиятининг самарали механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳнат бозорида ОТМ битирувчилари рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш омилларининг мазмуни, ҳаракат йўналиши, таъсир кўрсатиш объектлари ҳамда битирувчилар рақобатбардошлигини ривожлантириш ва амалга оширишни таъминлайдиган субъектларнинг такомиллаштирилган таснифидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашда туман (шаҳар) бандлик ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини ислоҳ қилиш, яъни уларни «хизмат кўрсатиш»дан «муаммони ечиш» моделига босқичма-босқич ўтказишда кенг фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 16 мартдаги 01/00-04/10-1582-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини комплекс ёндошувига кўра давлат, маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш идоралари, аҳоли бандлиги хизмати, иш берувчилар, ОТМлар, ОТМлар қошидаги бандлик марказлари жамоат ташкилотлари ва бошқаларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш заруруратига кўра рақобатбардошлик омиллари таснифига кўра таъсир кўрсатиш маркази – субъект нуқтаи назаридан амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги очиб берилган;
битирувчилар рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш услуби уларнинг умумий ва хусусий кўрсаткичлари тизими ҳамда бу кўрсаткичларнинг иш берувчи учун қийматини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28-февралдаги ПФ-27-сон Фармонининг иловси биланлан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 170-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 16 ноябрдаги 03/17-3307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий таълим муассасалари битирувчиларнинг рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш имкониятларини ошириш ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни мувофиқлаштириш имконини берган.
шахснинг меҳнат бозоридаги иқтисодий ҳаракати, ойлик маош меъёри ва карера имконияти, битирувчининг бошқа номзодлардан афзал рақобат хусусиятларини намоён қилиши кабиларга кўра олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини улар ишга жойлашиш жараёнида рўёбга чиқаришни такомиллаштирилган моделидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-366-сон қарори 3-илова “2022 – 2024 йилларда норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича йўл харитаси” 1-бўлим “Норасмий бандликни таҳлил қилиш” 1-, 2- ва 3-бандлар  ижросини таъминлашда кенг фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 16 мартдаги 01/00-04/10-1582-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида битирувчилар рақобатбардошлигини уларнинг ишга жойлашиш жараёнида рўёбга чиқариш жараёнида услубий-амалий жиҳатдан тегишли қарорлар қабул қилиш, меҳнат фаолиятининг эҳтимолий вариантларини белгилаш, битирувчининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва танлов асосида шахсий-субъектив меъёрлар (мақсадлар)ни баҳолаш, битирувчининг меҳнат шароитига нисбатан талаблари ва иш берувчининг ходим касбий малакаси ва бошқа муҳим сифатларига нисбатан талабларини режалаштириш имкониятларини оширишга хизмат қилган. Бу эса ўз навбатида норасмий бандлик улушини қисқартиришда муҳим омиллардан эканлигини асосланган.
олий таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг талабаларни мақсадли интенсив тайёрлаш шаклини ривожлантиришга йўналтирилган “Тармоқ олий таълим муассасаси – корхона – иш берувчи” тизими фаолиятининг самарали механизми бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон Фармоннинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консесияси”нинг 3-боб 5-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 16 ноябрдаги 03/17-3307-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иш берувчилар талабларини инобатга олган холда талабаларининг касбларни эгаллаши, иш берувчилар учун мақсадли шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларнинг таълим жараёнини назорат ва мониторинг қилиш, шунингдек, ходимларга бўлган эҳтиёжни кузатиб бориш ҳамда шу орқали олий таълим муассасаларининг битирувчилари ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish