Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Давронбек Жумамуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Фойда солиғи солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2190
Илмий раҳбар: Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фойда солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойда солиғи тўловчи юридик шахслар зарарларини келгуси даврга ўтказиш бўйича Солиқ кодексида белгиланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмаслигига оид меъёрни бекор қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш таклифи асосланган;
фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг амалдаги чегаравий миқдорини икки баравар ошириш орқали мазкур тоифадаги солиқ тўловчиларнинг ҳисобдорлигини соддалаштириш ҳамда айланма маблағларининг олдиндан бюджетга олиб қўйилиши ҳолатларини тартибга солиш асосланган;
банклар томонидан захира фондларини шакллантириш харажатлари, қонунчиликда назарда тутилган нормаларнинг 80 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда чегириладиган харажатлар таркибига киритилишини жорий этиш асосида юридик шахслар томонидан тўланиши зарур бўлган солиқларни ундириш ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошириш таклифи асосланган;
фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқни тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилиши ва унга белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши тартибини киритиш орқали фойда солиғи тўловларининг бюджетга ўз вақтида тушишини таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фойда солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
фойда солиғи тўловчи юридик шахслар зарарларини келгуси даврга ўтказиш бўйича Солиқ кодексида белгиланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмаслигига оид меъёрни бекор қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 333-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 8-февралдаги 18/1-09865-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хизмати органлари томонидан бу жараён натижаси юзасидан солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулай имконият яратилган;
фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг амалдаги чегаравий миқдорини икки баравар ошириш орқали мазкур тоифадаги солиқ тўловчиларнинг ҳисобдорлигини соддалаштириш ҳамда айланма маблағларининг олдиндан бюджетга олиб қўйилиши ҳолатларини тартибга солиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 340-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 7-ноябрдаги 14/1-111218-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида даромади 5 млрд. сўмдан 10 млрд. сўмгача миқдорни ташкил этган корхоналар томонидан бўнак тўлови маълумотномаси топриши ҳамда ҳар ойда солиқ тўлаш мажбуриятидан озод этилиб, айланма маблағлари олдиндан бюджетга олиб қўйилишининг олди олинган ва уларнинг инвестицион имкониятини оширган;
банклар томонидан захира фондларини шакллантириш харажатлари, қонунчиликда назарда тутилган нормаларнинг 80 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда чегириладиган харажатлар таркибига киритилишини жорий этиш асосида юридик шахслар томонидан тўланиши зарур бўлган солиқларни ундириш ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошириш таклифи Солиқ кодексининг 315-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 8-февралдаги 18/1-09865-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юридик шахсларнинг тўланиши зарур бўлган солиқларни ундиришнинг қулай механизми яратилган ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошишига ижобий таъсир қилган;
фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқни тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилиши ва унга белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши тартибини киритиш орқали фойда солиғи тўловларининг бюджетга ўз вақтида тушишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 347-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 8-февралдаги 18/1-09865-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойда солиғи тўловчилариниг бюджетга солиқ тўловларини ўз вақтида тушиши ва солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish