Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирназаров Шухрат Исматуллаевичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой ва анғизида етиштирилган такрорий экинларни ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига минерал ўғитлар таъсирининг илмий асослари”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Qx225.
Илмий маслаҳатчи: Телляев Рихсивой Шамахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Бобомирзаев Пирназар Хурсандович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Мирзаев Лутфулла Арибжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг типик ва оч тусли бўз тупроқлари  шароитида кузги буғдойда етиштиришда қўлланилган минерал ўғитларнинг буғдой, такрорий тариқ ва мош экинларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятининг турли иқлим шароитларида турли меъёрларда қўлланилган минерал ўғитларнинг асосий экин кузги буғдой ўсимликларининг ўсиб, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ва унинг анғизида етиштирилган такрорий экинлар тариқ ва мошга кейинги таъсири ўрганилган ҳамда илмий асосланган;
минерал ўғитларнинг N210P150K100 меъёри кузги буғдойнинг дала унувчанлиги, майсалар сақланувчанлиги, ривожланиш даврларининг давомийлиги, фотосинтетик фаолияти, ҳосил биометрик кўрсатгичлари, дон сифати ва ҳосилдорликнинг юқори бўлишига (оч тусли бўз тупроқлар - 80,4 ц/га, типик бўз тупроқлар - 81,6 ц/га)  ижобий таъсири аниқланган; 
озиқлантиришнинг юқори (N210P150K100) фони анғизида такрорий етиштирилган тариқнинг ўсиши, ривожланиши, органик моддалар тўплаши, ҳосил структураси ва ҳосилдорлигига (оч тусли бўз тупроқлар - 27,8 ц/га, типик бўз тупроқлар - 28,3 ц/га) кейинги ижобий таъсири аниқланган;
анғизда етиштирилган мошнинг ўсиши, ривожланиши, умумий, тўла қийматли дуккаклар ва илдизида туганаклар ҳосил бўлиши ва ҳосилдорлигига (оч тусли бўз тупроқлар - 19,2 ц/га, типик бўз тупроқлар - 19,8 ц/га) кузги буғдой озиқлантирилишида қўлланилган минерал ўғит меъёрларининг кейинги самарали таъсири аниқланган;
кузги буғдой етиштиришда минерал ўғитларнинг мақбул меъёрлари аниқланган ҳамда анғизида тариқ ва мош экинлари етиштириб, бир йилда гектаридан 108,2/109,9 ц/га дон ҳосили олишга эришилган ва иқтисодий жиҳатидан баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз ва типик бўз тупроқлари шароитида суғориладиган бир йилда икки марта дон ҳосили етиштириш тизимида минерал ўғитларнинг асосий экин кузги буғдойга ва кейинги такрорий экинларга таъсирини илмий асослаш ва жорий этиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида: 
“Жанубий минтақалар шароитида бир йилда икки марта дон ҳосили етиштиришда минерал ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2022 йил 21 июндаги 01/862 - сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома кузги буғдой ва такрорий экинлар етиштирадиган агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликларида мўл ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
бир йилда икки дон ҳосили етиштириш тизимида асосий экин сифатида етиштирилган кузги буғдой минерал ўғитларнинг оширилган меъёр ва нисбати билан (N210P150K100) озиқлантириш Касби тумани “Саидмамат Полвон Саидов” ф/х - 24 га (оч тусли бўз тупроқлар) майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги №04/22-04/7624 - сон маълумотномаси). Натижада, 77,1 ц/га дон ҳосили, 1389 минг сўм соф фойда, 48,6 % рентабелликка эришилган. Анғизида такрорий экин сифатида минерал ўғитлар қўлланилмасдан тариқ етиштирилганда, тупроқдаги минерал ўғитлар қолдиқлари ҳисобига ҳосилдорлик 26,4 ц/га, соф фойда 978 минг сўм, рентабеллик 59 %, мош етиштирилганда, дон ҳосили 18,7 ц/га, соф фойда 1147 минг сўмни, рентабеллик даражаси эса 69,2 % ни ташкил этган;
Косон туманида “Қулмонов Умир” ф/х - 15 га (оч тусли бўз тупроқлар), “Соипов Шахбоз” ф/х - 24 га (оч тусли бўз тупроқлар) жами 39 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги №04/22-04/7624 - сон маълумотномаси). Натижада, асосий экин кузги буғдойдан 77,0 - 79,7 ц/га дон ҳосили, 1385 - 1531 минг сўм соф фойда ва 48,5 - 53,6 % рентабелликка эришилган. Анғизида такрорий экин тариқ етиштирилганда 21,3-26,8 ц/га дон ҳосили, 475-1018 минг сўм соф фойда, рентабеллик 28,7-61,4 % га тенг бўлган. Мош етиштирилганда, 18,8-18,6 ц/га дон ҳосили, 1167-1137 минг сўм соф фойда, рентабеллик даражаси 70,4-68,6 % ни ташкил этган;
Миришкор туманида “Саховат” ф/х - 30 га (оч тусли бўз тупроқлар), “Чаман туҳфаси” ф/х - 30 га (оч тусли бўз тупроқлар) майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги №04/22-04/7624 - сон маълумотномаси). Натижада, 76,8-79,4 ц/га буғдой дон ҳосили, 1165-1518 минг сўм соф фойда, 50,0-53,1% рентабелликка эришилган. Анғизида такрорий тариқ етиштирилганда 24,4-25,8 ц/га дон ҳосили, 778-918 минг сўм соф фойда, рентабеллик 47,0-55,4 % га тенг булган. Мош етиштирилганда, 17,5-17,4 ц/га дон ҳосили, 972-962 минг сўм соф фойда, рентабеллик даражаси 58,6-58,0 % ни ташкил этган;
Нишон тумани “Турақулов Равшан” ф/х нинг 36 га (оч тусли бўз тупроқлар) майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги №04/22-04/7624 - сон маълумотномаси). Натижада, 78,9 ц/га буғдой дон ҳосили, 1490,6 минг сўм соф фойда, 52,1 % рентабелликка эришилган. Такрорий тариқ етиштирилганда 26,6 ц/га дон ҳосили, 998,6 минг сўм соф фойда, рентабеллик 60,2 % га тенг бўлган. Мош етиштирилганда 18,8 ц/га дон ҳосили, 1162 минг сўм соф фойда, рентабеллик даражаси 70,1 % ни ташкил этган;
Яккабоғ туманида жами 60 га (типик бўз тупроқлар) жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги №04/22-04/7624 - сон маълумотномаси). Натижада, 78,1 - 79,1 ц/га дон ҳосили, 1446,5 – 1499,8 минг сўм соф фойда, 50,6 - 52,5 % рентабелликка эришилган. Анғизида такрорий экин тариқ етиштирилганда 26,0-25,3 ц/га дон ҳосили, 938,6-875,3 минг сўм соф фойда, рентабеллик 56,6-52,8 % га тенг бўлган. Мош ҳосили 17,7-17,8 ц/га, 1002,0-1012,0 минг сўм соф фойда, рентабеллик даражаси 60,4-61,0 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish