Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Тозагул Хужамуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё ҳавзаси сунъий сув типлари икки паллали моллюскалари фаунаси ва экологик гуруҳлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B817.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.91.01.
Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор; Каримқулов Абдулла Таджиқулович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё ҳавзаси сунъий сув типлари икки паллали моллюскалари (Бивалвиа: Унионидае, Писидидае, Эуглесидае, Cорбиcулидае) тур таркиби ва биоекологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё ҳавзаси сунъий сув типлари икки паллали моллюскаларининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб Бивалвиа синфининг Унионидае, Писидидае, Эуглесидае ва Cорбиcулидае оилаларига мансуб 14 та тур ва 2 та кенжа тури аниқланган;
икки паллали моллюскаларнинг сунъий сув типларида тарқалиши, зичлиги очиб берилган;
сув омборларида тарқалган Cорбиcула cор ва Cорбиcула пурпуреа турларини популяцияларда ёши ва зичлигига сув муҳити омилларининг таъсири асосланган;
ўта ўзгарувчан Эуглеса авлодига мансуб Эуглеса туркистаниcа турини ядро ичида транскрипсияланган рДНК генларининг ИЦ-2 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё ҳавзаси сунъий сув типлари икки паллали моллюскалари фаунаси ва экологик гуруҳлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эндем ва ноёб тур сифатида “Қизил китоб” га киритилган Cорбиcула cор, Cорбиcула флуминалис, Cорбиcула пурпуреа, Cоллетоптериум баcтрианум, Cоллетоптериум cйреум согдианум ларнинг Қашқадарё ҳавзасининг турли сув типларида тарқалган популяцияларининг динамик ҳусусиятлари асосида уларни муҳофазаси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудуди Яккабоғ ва Қамаши туманлар бўлимлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 03-02/8-317-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий сув ҳавзаларидаги сув режимларини мавсумий бошқариш, ноёб турлар тарқалган қирғоқолди биотопларини сақлаб қолиш ва инқирозга мойил 5 та популяцияларини муҳофазалаш имконини берган;
5 та сапроблик гуруҳлари асосида сувларнинг органик ифлосланиш даражасини баҳолаш учун икки паллали моллюскалардан индикатор сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар И-ОТ-2019-21-рақамли "Товар балиқ чавакларини етиштиришда табиий озуқа базаси - планктон организмларни етиштириш усуллари ва амалий аҳамияти" мавзусидаги амалий лойиҳада балиқ етиштирилувчи ҳавзалардаги сувларнинг органик ифлосланиш даражасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қўқон давлат педагогика институтининг 2021 йил 24 ноябр 704-сон маълумотномаси). Натижада, балиқларни интенсив кўпайтирилувчи сув ҳавзаларида ифлосланишнинг мезасапроб, олигосапроб ва катаробли зоналарини аниқлаш ҳамда сувнинг сифати бўйича сунъий ҳавзаларда сувнинг алмашинишини самарадор бошқариш имконини берган;
морфологик белгилар бўйича ўта ўзгарувчан хусусиятга эга Эуглеса авлодига мансуб Эуглеса туркистаниcа турини Молекуляр генетик тадқиқотлар рДНК нинг ИЦ-2 соҳаси 5.8С. участкаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НСБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг (НCБИ) 2023 йил 30 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, Эуглеса туркистаниcа тури учун ОР616539-идентификация рақами олинган ва у халқаро миқиёсда турни икки паллали моллюскаларнинг молекуляр-филогенетик шажарасидаги ўрнини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish