Sayt test rejimida ishlamoqda

Хажиев Сарвар Ортиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияли беморларни диагностикаси ва даволашни оптималлаштириш” 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/ Tib2233.
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Сирожиддин Рашидович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт инситути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлмачалар фибрилляцияси билан касалланган беморлар ўртасида юқори ўпка гипертензиясини ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда касалликнинг қиёсий, клиник хусусиятларидан хансираш, тез чарчаш, юрак уриб кетиши, умумий ҳолсизлик каби хусусиятлари аниқланган;
илк бора бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларни замонавий даволаш стандартларини тахлили умум қабул қилинган давога силденофил ва небивалол комбинациясини қўллаш афзаллиги асосланган;
илк бора бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси давосига силденофил ва небивалол комбинациясини қўллаш 3 ой давомида касалликнинг муҳим клиник белгиларини, инструментал юрак ичи гемодинамика ва ўпка артерияси систолик артериал босим кўрсаткичларини яхшиланиши ва қон биокимёвий таҳлилида салбий ўзгаришлар кузатилмаганлиги  исботланган;
бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда юқори ўпка гипертензиясининг ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар: юрак ритмининг бузулишлари, ўпканинг сурункали обструқтив касалликлари, семизлик, ортиқча тана вазни (ОТВ), артериал гипертензия (АГ) ва липидлар алмашинувининг бузилиши, ўз соғлиғини нотўғри баҳолаш, шифокорлар тавсияларини етарли даражада бажармаслик - касалликнинг прогностик предикторлари сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги 10/138 сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2022-йил 2-ноябрдаги 04/4513-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда касалликнинг қиёсий, клиник (хансираш, тез чарчаш, юрак уриб кетиши, умумий ҳолсизлик) ва функционал хусусиятлари аниқланганлиги Хоразм вилояти Оролбўйи минтақаси,  ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 03.01.2023-йилдаги №1 сонли буйруқ, ҳамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.12.2022-йилдаги №22 И-§2-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда  эрта ЭхоКГ текширувини ўтказиш даволовчи шифокорларга ташхис қўйиш ва профилактика ишларини самарали олиб боришга ёрдам бериши ҳамда тиббий текширувлар самарадорлигини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замонавий ташхис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан (ТТА Урганч филиали клиникаси прейскуранти 1 кунга 130 000 сўм ) кейинги даволаш усулини танлаш ва ташхисий текширувларга нисбатан қисқа вақт ичида якуний ташхис қўйиш имконини берди. Бу ногиронликни 50% га камайтириб, касалхона учун сарфланадиган маблағни 1 нафар бемор учун 1 300 000 сўм иқтисод қилишга эришилди. 100 нафар бемордан касаллик асоратини 6 бемордан 3 беморгача камайтирилган бўлиб бир нафар бемордан 1 300 000 сўм иқтисод қилиниши ҳисобига, йиллик иқтисодий самарадорлик 3 900 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилди. Хулоса: Бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда эрта ЭхоКГ усулидан фойдаланган ҳолда юқори ўпка гипертензияси таҳлилини ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволаш самародорлигини ошириб, бир нафар бемор ҳисобига 1 300 000 сўм иқтисод қилган.
иккинчи илмий янгилик: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларни замонавий даволаш стандартларини тахлили натижаси бўйича умум қабул қилинган давога силденофил ва небивалол комбинациясини қўллашнинг афзаллиги Хоразм вилояти Оролбўйи минтақаси,  ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 03.01.2023-йилдаги №1 сонли буйруқ, ҳамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.12.2022-йилдаги №22 И-§2-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси, унинг сабабини эрта баҳолаш ва даволаш беморларнинг шифохонада ўтказадиган ўрин-кунлари сонининг қисқаришига ва одатий ҳаёт тарзига тезроқ қайтишига эришилди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларни замонавий стандарт усуллари тахлил қилинган ҳолда даволаш касалликнинг оғир асоратларини олдини олиш ва даволаш учун сарфланадиган маблағларни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилди. Бир нафар бемор учун одатда кунига ўртача 90 000 сўм режалаштирилган бўлса, тадқиқот давомида эса  -  37 000 сўм дори воситаларига сарфланган. Хулоса: Бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси даволашни оптималлаштириш сабабини эрта аниқлаш касалликнинг кечишига ва беморларнинг даволаш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, бир нафар беморга 53 000 сўм иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси давосига силденофил ва небивалол комбинациясини қўллаш 3 ой давомида касалликнинг муҳим клиник белгиларини, инструментал юрак ичи гемодинамика ва ўпка артерияси систолик артериал босим кўрсаткичларини яхшилаши ва қон биокимёвий таҳлилида салбий ўзгаришлар асосланганлиги Хоразм вилояти Оролбўйи минтақаси,  ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 03.01.2023-йилдаги №1 сонли буйруқ, ҳамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.12.2022-йилдаги №22 И-§2-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси ҳолати мавжуд бўлган беморларда касалликнинг клиник, инструментал ва лаборатория белгиларини аниқлаш, беморларда кузатиладиган салбий оқибатларнинг олдини олишга ва уларнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: замонавий ташхис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан кейинги даволаш усулини танлаш (ТТА Урганч филиали клиникаси кунига 130 000 сўм) ва якуний ташхис қўйиш, тиббий ёрдам учун сарфланадиган маблағ ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш орқали беморларни касалхонага ётқизмасдан 1 300 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензиясини клиник, инструментал ва лаборатория белгиларини ўрганиш касалликнинг кечишини ижобий натижаларга олиб келиши исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда юқори ўпка гипертензиясининг ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар: юрак ритмининг бузулишлари, ўпканинг сурункали обструқтив касалликлари, семизлик, ортиқча тана вазни (ОТВ), артериал гипертензия (АГ) ва липидлар алмашинувининг бузилиши, ўз соғлиғини нотўғри баҳолаш, шифокорлар тавсияларини етарли даражада бажармаслик - касалликнинг прогностик предикторлари сифатида инобатга олинганлиги Хоразм вилояти Оролбўйи минтақаси,  ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 03.01.2023-йилдаги №1 сонли буйруқ, ҳамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.12.2022-йилдаги №22 И-§2-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда юқори ўпка гипертензиясининг ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар сифатида юрак ритмининг бузулишлари, ўпканинг сурункали обструқтив касалликлари, семизлик, ортиқча тана вазни (ОТВ), артериал гипертензия (АГ) ва липидлар алмашинувининг бузилиши, ўз соғлиғини нотўғри баҳолаш, хамда шифокорлар тавсияларини етарли даражада бажармаслик касалликнинг кечишига ва беморларнинг даво сифатига салбий таъсир кўрсатган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бўлмачалар фибрилляцияси ва юқори ўпка гипертензияси билан касалланган беморларда юқори ўпка гипертензиясининг ривожланишига сабаб бўлувчи омилларни (юрак ритмининг бузулишлари, ўпканинг сурункали обструқтив касалликлари, семизлик, ортиқча тана вазни (ОТВ), артериал гипертензия (АГ) ва липидлар алмашинувининг бузилиши) инобатга олиш, ўз соғлиғини тўғри баҳолаш, хамда шифокорлар тавсияларини етарли даражада бажариш касалликнинг кечиш давомийлигини, беморларни шифохонада қолиш кунларини ўртача 14 кундан 10 кунга қисқартириш оркали хар бир бемордан 520 000 минг сўм иқтисод қилиниши ва даволаш учун сарфланадиган маблағларни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликга эришилган. Хулоса: Беморларда юқори ўпка гипертензиясининг ривожланишига сабаб бўлувчи омилларни инобатга олиш, ўз соғлиғини тўғри баҳолаш, хамда шифокорлар тавсияларини етарли даражада бажариш беморлар аҳволини сезиларли даражада яхшиланишига ёрдам бериши ва қўшимча дори воситаларисиз касалликни даволаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish