Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Холидажон Сахибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гормонал бепуштликнинг комбинирланган терапиясини қўллаш орқали мелатониннинг цитопротектив самарасини аниқлаш», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2202.
Илмий маслаҳатчи: Матризаева Гульнара Джуманиязовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот университети.
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёллардаги гормонал бепуштликда мелатонинни комбинацияланган терапияда қўллаш орқали унинг цитопротектив самарасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гормонал бепуштлиги бор аёлларда репродуктив тизим ўзгаришларини уйқу бузилиши, психо-эмоционал ҳолат ва оғриқ каби саломатликка боғлиқ ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан боғлиқлиги исботланган;
биологик муҳитлардаги мелатонин даражаси–яллиғланиш биомаркерлари ва сийдикдаги эркин радикаллар ўртасидаги муносабатлар ўрганилган, шу орқали мелатониннинг цитопротектив таъсири асосланган;  
қон ва сўлакдаги мелатонин миқдори билан АМГ ва тухумдонларнинг ҳажми, ЛГ/ФСГ нисбати миқдорининг бир-бирига боғлиқлиги асосланиб, мелатонин синтезининг бузилиши гормонал бепуштлик ривожланиш ташхисотида прогностик самарадорлиги юқорилиги исботланган;
мелатониннинг гормонал бепуштликнинг патофизиологик механизмларига таъсирининг цитопротектив самараси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 11 ноябрдаги 122-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Урганч шаҳар 2-сон оилавий поликлиника ҳамда,  Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик марказига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023 йил 24 июлдаги 04/4755-сонли ва 2023 йил 24 июлдаги 04/4753-сонли хати юборилган):
 биринчи илмий янгилик: гормонал бепуштлиги бор аёлларда репродуктив тизим ўзгаришларини уйқу бузилиши, психо-эмоционал ҳолат ва оғриқ каби саломатликка боғлиқ ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ўрганилган ва Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази, ҳамда Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасида 26.07.2023-йилдаги 9I-сонли ва 27.07.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш тадқиқотнинг клиник илмий натижалари ва ишлаб чиқилган янги илмий жиҳатдан тасдиқланган тавсиялар асосида бепуштлик сабабли оилаларнинг бузилишини ва иқтисодий харажатларнинг камайишига, репродуктив ёшдаги аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга кўмаклашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гормонал бепуштлиги бор аёлларда репродуктив тизим ўзгаришларини уйқу бузилиши, психо-эмоционал ҳолат ва оғриқ каби саломатликка боғлиқ ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ўрганиш мақсадида “Ҳаёт сифати кўрсаткичларини баҳоловчи шкала” ишлаб чиқарилган ва ундан  фойдаланиб, гормонал бепуштликда ўтказиладиган таҳлиллар миқдорларининг камайишига эришилди ва 1 нафар бемор учун 850 000 сўм иқтисод қилинди.
 Хулоса: ишлаб чиқилган “Ҳаёт сифати кўрсаткичларини баҳоловчи шкала”дан фойдаланиш гормонал бепуштлиги бор аёлларда касаллик даражасини аниқлаш учун қўлланиладиган инструментал ва лаборатор диагностика усулларининг камайиши натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларнинг 850 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Хоразм вилоятида илк маротаба биологик муҳитлардаги мелатонин даражаси–яллиғланиш биомаркерлари ва сийдикдаги эркин радикаллар ўртасидаги муносабатлар ўрганилган, шу орқали мелатониннинг цитопротектив таъсири тавсифланган. Олинган натижалар Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази, ҳамда Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасида 26.07.2023-йилдаги 9I-сонли ва 27.07.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалиётга татбиқ этилган натижалар гормонал бепуштлиги бор аёлларни даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, асоратларнинг кузатилишини ҳамда оила бузилишларининг сонини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган текширув режаси туфайли бепуштлиги бор аёлларда 1 нафар бемор учун 850 000 сўм иқтисод қилинган.
 Хулоса: гормонал бепуштликда мелатониннинг цитопротектив таъсири тавсифлаш мақсадида Хоразм вилоятида илк маротаба биологик муҳитлардаги (қон ва сўлак) мелатонин даражаси, тизимли яллиғланиш биомаркерлари, сийдикдаги эркин радикаллар аниқланиб, уларнинг ўзаро корреляцияси ўрганилган. Келиб чиққан натижалар асосида ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб,  тавсия қилинган текширув режасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларнинг 850 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: қон ва сўлакдаги мелатонин миқдори билан АМГ ва тухумдонларнинг ҳажми, ЛГ/ФСГ нисбати миқдорининг бир-бирига боғлиқлиги кўрсатилган ва мелатонин синтезининг бузилиши гормонал бепуштлик келиб чиқишида прогностик самарадорлиги юқори эканлиги тасдиқлаш мақсадида, тадқиқот давомида ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш борасида олинган натижалар Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази (26.07.2023-йилдаги 9-И-сон буйруқ) ва Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасининг (27.07.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сон буйруқ) амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги гормонал бепуштлиги бор аёлларни даволаш самарадорлигининг ошганлиги, ёрдамчи репродуктив технологиялар ва оператив даводан фойдаланмасдан консерватив терапия усулларидан фойдаланган ҳолда фертилликни тиклашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1нафар бемор учун ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланмасдан ҳомиладор бўлиш бюджетдан ташқари маблағларнинг 30 000 000 сўм миқдорда ва лапароскопик жарроҳлик амалиётидан бюджет маблағларининг 3 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: гормонал бепуштлик учун стандарт терапия ва мелатонин билан комбинирланган терапия самарадорлигининг қиёсий таҳлили, шунингдек, мелатонин хавфсизлигини баҳолаш амалга оширилган. Гормонал бепуштликнинг оғриқ, руҳий тушкунлик ва уйқу бузилиши билан бирга келганида стандарт терапияга мелатонин қўшиш самарали эканлиги кўрсатиб берган. Олинган натижалар гормонал бепуштлиги бор аёлларни даволаш самарадорлиги ошганини кўрсатиб, ёрдамчи репродуктив технологиялар ва оператив даводан фойдаланмасдан консерватив терапия усулларидан фойдаланган ҳолда фертилликни тиклашга ёрдам берган. Янги даволаш усули бюджетдан ташқари 30 000 000 сўм ва бюджет маблағларнинг 3500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ўтказилган тадқиқотлар мелатонинни гормонал бепуштликнинг патофизиологик механизмларига таъсирини ўрганиб, унинг цитопротектив самарасини кўрсатган. Аёллар организмини ўрганишга доир акушерлик ва гинекология соҳасидаги илмий тадқиқотларни такомиллаштириш мақсадида Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази (26.07.2023-йилдаги 9-И-сон буйруқ) ва Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасининг (27.07.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сон буйруқ) амалиётига татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотнинг клиник илмий натижалари ва ишлаб чиқилган янги илмий жиҳатдан тасдиқланган тавсиялар асосида бепуштлик сабабли оилаларнинг бузилишини олдини олишга, иқтисодий харажатларни камайишига, репродуктив ёшдаги аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга кўмаклашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги тухумдонлар эндометриози ва тухумдонлар поликистозининг диагностикасида антиоксидант тизим фаолиятини текшириш орқали дифференциал ташхислаш ва мелатонинни бепуштлик патогенезидаги аҳамиятини билиш ва уни стандарт давога қўшиш 1 нафар бемор учун 850 000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: янги текширув режаси, ишлаб чиқилган Ҳаёт сифатини баҳоловчи сўровнома ва янги даволаш усули бюджетдан ташқари 850 000 сўм ва бюджет маблағларнинг 3 500 000  сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish