Sayt test rejimida ishlamoqda

Туксанова Зебинисо Изатуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Остеоартроз комплекс реабилитациясига табақалаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқиш”, 14.00.12 - Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Тib1179.
Илмий раҳбар: Нурбаев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Phd.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирахмедова Ҳилола Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади остеоартроз билан касалланган беморларга табақалаштирилган ёндашувга асосланган комплекс реабилитация усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор остеоартроз касаллиги реабилитациясини бўғим деструктив ва дегенаратив жараёнлари ривожланиш босқичларини ҳисобга олиб фармакотерапевтик ва физикавий ёндашувлар ҳамда даволаш машқларига табақалаштирилган ва персонал комплекс реабилитация схемаларини шакллантириш орқали олиб бориш асосланган;
гонартроз ва коксартроз касаллиги реабилитациясида лазер ва магнитотерапия, карипаин билан электрофорез, “скандинавча” юриш машқларини муайян кетма-кетлик ва комплекс қўллаш бўғим дегенератив жараёнлари патофизиологик механизмларига синергик таъсирига эришиш ҳисобига тиббий тикланиш жараёнини жадаллашуви ва даво самарадорлиги ошиши исботланган;
остеоартроз касаллиги реабилитациясида табақалаштирилган ва комплекс ёндашувларни қўллаш бўғимдаги деструктив жараёнларни бочқичма-босқич мақсадли бартараф этиши туфайли оғриқ синдромини камайиши ҳамда бемор ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшиланиши асосланган;        
гонартроз ва коксартроз касаллигини даволашда “скандинавча” юриш оддий юришга қараганда беморлар бўғимларида ҳаракат функциясини тиклаш билан бирга уларнинг тана вазни индексига таъсири нисбатан юқори эканлиги туфайли кўпроқ самара берганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 4 декабрдаги 23-Z/086-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 20 декабрдаги 01/4951-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: остеоартроз касаллиги реабилитациясида фармакотерапевтик ва физикавий ёндашувлар ҳамда даволаш машқларига табақалаштирилган комплекс реабилитация схемалари шакллантирилган. Бўғим деструктив ва дегенаратив жараёнлари ривожланиш босқичлари ҳисобга олиниб  индивидуал ёндашган ҳолда Жуйзар соғломлаштириш маскани бўйича 2021 йил 30 январдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 2021 йил 1 февралдаги 5/1-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: остеоартроз касаллиги клиник ўзига хослигини ўрганиш катта аҳамиятга эга бўлиб, остеоартроз клиник белгилари оғирлигини ВАШ ва Лекен индекси баҳолаш шкаласидан фойдаланиш касаллик оғирлик даражасини ўз вақтида аниқлаш ва унга мувофиқ мақбул даво чоралари қўлланилишини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг амбулатор поликлиника ва стационар муассасаларининг харажатлар сметасидан олинган маълумотларга қараганда туманлар худудидаги поликлиника, ОШП лардаги қатновларга ажратилган маблағ 6828 сўмни ташкил қилган. Aмбулатор шароитда тиббий ёрдам учун 1 та бемор 1 та ташрифи учун 6828 сўм маблағ сарфланган ва давлат бюджети хисобидан ажратилган. Беморда бўғим МРТ текшируви 220000 сўм, бемор учун 270000 сўм маблағ сарфланган. Остеоартроз мавжуд беморлар сони республика миқёсида кўплиги хисобга олинса, тежалган иқтисодий харажат ҳар бир бемор учун 186655 сўмни ташкил қилган ва камайтиришга эришилди. Хулоса: Остеоартроз билан касалланган беморларда комплекс реабилитация даво натижасида бўғим атрофидаги тўқималарнинг шиши камайиши ва оғриқлар камайганлиги сабабли уларнинг умумий аҳволининг яхшиланиши қайд этилди. Бўғимда шиш 2,3 маротаба, ҳаракат чекланганлиги 2,1, сиқилишлар 1,1, деформация 1,2  бараварга камайган.
иккинчи илмий янгилик: остеоартроз касаллиги реабилитациясида лазер ва магнитотерапия, карипаин билан электрофорез, “скандинавча” юриш комплекс қўлланилди ва УТТ асосида динамик кўрсаткичлар натижаси баҳоланди. Бўғим дегенератив жараёнлари патофизиологик механизмларига синергик таъсирига эришиш ҳисобига тикланиш жараёнини жадаллашуви ва самарадорлиги Жуйзар соғломлаштириш маскани бўйича 2021 йил 30 январдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 2021 йил 1 февралдаги 5/1-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: остеоартроз реабилитациясида физиотерапевтик муолажалар ва даволовчи жисмоний машқларни комплекс олиб бориш беморларда кузатилган клиник белгиларни бартараф этиши ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшиланишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш чора-тадбирлари сарф-харажатларини камайиши шифокор кўриклари, дори дармонлар, стационарга мурожаат каби муолажаларнинг қисқариши билан белгиланган. Шифокорга мурожаат сарф-харажатининг ўртача улуши 650000 сўм, бундан бир марта шифокорга мурожаатнинг ўртача қиймати 65000 сўм, бир касалликни даволаш учун шифокорга мурожаатлар сони умумий 650000 сўм. Стационарда даволаниш кунининг қисқаришидаги иқтисодий улуш 220000 сўм. Стационар бўлимида беморни даволанишининг 1 ўрин куни ўртача қиймати, асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир касалликни даволаш учун стационар бўлимида ўрин кунлари сони қисқарган. Хулоса: тавсия этилган комплекс реабилитация чора-тадбирлари бемор бўғимидаги дегенератив-дистрофик жараёнларнинг тикланиш давомийлигини қисқариши, жараён жадаллашувини тўхтатиш ва ремиссиянинг даврини узайтириш ҳисобидан келиб чиққан.
учинчи илмий янгилик: остеоартроз касаллиги реабилитациясида табақалаштирилган ва комплекс ёндашувларни қўллаш бўғимдаги деструктив жараёнларни босқичма-босқич мақсадли бартараф этиши туфайли оғриқ интенсивлиги камайиши ҳисобидан бемор ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшиланишига эришилган Жуйзар соғломлаштириш маскани бўйича 2021 йил 30 январдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 2021 йил 1 февралдаги 5/1-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: табақалаштирилган ёндашув беморларни физиотерапия усуллари билан қамраб олиш даражасини кенгайтиришга, даволаш самарадорлигини оширишига,  стационарда ётиш кунларини қисқаришига, ногиронликни олдини олишга,  ножўя реакциялар ҳолатларини камайтиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш чора тадбирларининг йиллик самарадорлиги қуйидагича: тавсия этилаётган даволаш усулининг умумий иқтисодий улуши 23065724 сўм. Бундан: бир иш кунида 1 нафар бемор учун ялпи ички махсулот ўртача қиймати 47200 асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир ҳодиса учун мехнатга лаёқатсизликнинг ўртача давомийлиги; вақтинчалик мехнатга лаёқатсизликнинг бир куни учун ўртача маблағ миқдори 1267452 сўмни ташкил қилган. Хулоса: физиотерапевтик муолажалар ва даволовчи жисмоний машқларни комплекс олиб бориш беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшиланишига ҳамда уларда жисмоний ва руҳий фаолликнинг ошишига имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: остеоартроз касаллигини физиотерапевтик муолажалар билан даволашда биринчи навбатда оғриқли соҳага магнитотерапия, кейин эса “Карипаин” дори воситаси билан электрофорез, ҳамда лазертерапия муолажалари комплекс қўлланилган. Электрофорез туфайли терининг ўтказувчанлиги ошди ҳамда юборилган дори препарати деполанди.  Скандинавча юриш зарарланган бўғимда тўпланган дори компонентларини бўғим юзасида текис суркаланишига ва бунинг натижасида комплекс даво самарадорлиги ошишига эришилганлиги Жуйзар соғломлаштириш маскани бўйича 2021 йил 30 январдаги 4/1-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 2021 йил 1 февралдаги 5/1-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: остеоартроз билан касалланган беморларни реабилитация қилишнинг асосий тамойилларига риоя қилган ҳолда тиббий реабилитация қилиш чора-тадбирларини янада тўлиқ ҳажмда амалга ошириш вақтинчалик меҳнатга яроқсизликнинг камайишига, умуман ногиронлар сони ва унинг оғирлик даражасининг камайишига олиб келган. Бу эса иш вақтининг йўқотилиши ва давлат ижтимоий суғурта бюджети харажатларини камайтиришга, шунингдек, меҳнат ресурсларини сақлашга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: остеоартроз касаллигини даволашда магнитотерапиядан сўнг “Карипаин” дори воситасини электрофорезини лазертерапия билан ҳамда “скандинавча” юришни комплекс қўлланилишини амалиётга жорий қилиниши натижасида: 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 7840000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 2203000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: остеоартроз касаллигини даволашда “Карипаин” электрофорези,  магнитотерапия, лазертерапияни комплекс қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 7840000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 2203000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish