Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Шахло Тахиржановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиреотоксикоз билан хасталанган болалар ва ўсмирларда клиник-метаболик ва психологик хусусиятлари: ташҳис ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.03 – Эндокринология ва 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSC/Tib406.
Илмий раҳбар: Алимов Анвар Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Зулайхо Муралимжановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаджанова Муборак Машариповна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиреотоксикоз билан хасталанган болалар ва ўсмирларда клиник-метаболик ва психологик хусусиятлари: ташҳис ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта тиреотоксикоз билан оғриган болалар ва ўсмирларнинг саломатлигининг турли жиҳатларини аниқлаш бўйича беморларнинг катта намунасида кенг қамровли тадқиқот ўтказилиб, унинг натижаси асосида болалар ва ўсмирларда тиреотоксикозни даволаш ва ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган;
гипертиреози бўлган болалар ва ўсмирларда суяк метаболизмининг хусусиятларини ўрганиш орқали уларда суяк минерал зичлигининг (СМЗ) пасайиши диагностик мезонлари, шунингдек ГК билан оғриган болалар ва ўсмирларда суяк алмашинуви бузилишларини ташхислаш ва бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
болаларда гипертиреоз ва психо-интеллектуал соҳадаги бузилишлар ўртасидаги муносабатлари асосида болаларда тиреотоксикоз ҳолатида интеллектуал дисфункциянинг ривожланишини башорат қилувчи омиллари аниқланиб психо-эмоционал бузилишлари бўлган болалар ва ўсмирларни ташхислаш ва бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
болаларда гипертиреоз учун радикал терапия сифатида тиреоидектомияни танлашнинг прогностик омиллари аниқланган;
Ўзбекистон Республикасида яшовчи соғлом болаларда қалқонсимон без ҳолати ва суяк метаболизмининг кўрсаткичларнинг перцентил қийматлари (D витамини, паратиреоид гормони, остеокальцин, β-сross Laps, суяк минерал зичлиги) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 11 майдаги DSc5и-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 19 январдаги 01-06/68-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: биринчи марта тиреотоксикоз билан оғриган болалар ва ўсмирларнинг саломатлигининг турли жиҳатларини аниқлаш бўйича беморларнинг катта намунасида кенг қамровли тадқиқот ўтказилиб, унинг натижаси асосида болалар ва ўсмирларда тиреотоксикозни даволаш ва ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилгани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.06.2023 йилдаги 28у-сон ҳамда Хоразм вилояти эндокринология диспансери бўйича 03.07.2023 йилдаги 41-И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар ва ишлаб чиқилган диагностика моделидан фойдаланиш Грейвс касаллиги (ГК) билан оғриган болалар ва ўсмирларни даволаш сифатини оширди, тиреотоксикоз асоратларини ўз вақтида аниқлаш ва ривожланишининг олдини олди. Барқарор ва узоқроқ ремиссияга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оддий ва самарали текшириш усулларидан фойдаланган ҳолда болаларда тиреотоксикозни эрта аниқлаш патологиянинг мавжудлигини аниқлаш ва асоратларни ривожланишининг олдини олиш, барқарор ремиссияга эришиш, бошқа қўшимча текширувларни бартараф этиш орқали тежаш, касалхонада даволаниш, ва кераксиз жарроҳлик аралашувларни олдини олиш орқали иқтисодий самарадорликга эришилган. Хулоса: «Болалар ва ўсмирларда Грейвс касаллигини ташхислаш усули» маълумотлар базаси ва фойдали моделини амалий қўллаш Грейвс касаллигини тез ва аниқ ташхислаш, асоратларни аниқлаш ва шунга мос равишда тез компенсация қилиш, клиник кўринишнинг ва лаборатория параметрларини барқарор компенсациясига эришиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1076600 сўмдан 1538000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гипертиреози бўлган болалар ва ўсмирларда суяк метаболизмининг хусусиятларини ўрганиш орқали уларда суяк минерал зичлигининг (СМЗ) пасайиши диагностик мезонлари, шунингдек ГК билан оғриган болалар ва ўсмирларда суяк алмашинуви бузилишларини ташхислаш ва бошқариш алгоритми ишлаб чиқилгани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.06.2023 йилдаги 28у-сон ҳамда Хоразм вилояти эндокринология диспансери бўйича 03.07.2023 йилдаги 41-И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СМЗ нинг пасайишини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ГК билан оғриган болаларда остеопороз, остеомаляция, сон суягини бўйни ва бел умуртқаларининг паст травматик синиши ривожланиш хавфини камайтириши, узоқ муддатли иммобилизация, ногиронликни ва тиреотоксикози бор болаларнинг билим ва кўникмаларни эгаллашда орқада қолишни олди олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиреотоксикози бор болаларда СМЗ пасайишини эрта аниқлаш ва тузатиш паст шикастли синиш ривожланиш хавфини камайтиради, узоқ муддатли госпитализасия, биринчи навбатда сон суяги бўйни ва бел умуртқаларининг синишларини жарроҳлик йўли билан даволаш учун молиявий харажатларни камайтириш ва тиреотоксикози бор болаларнинг ногиронлигини олдини олиш натижасида иқтисодий самарадорликга эришилади. Хулоса: таклиф этилаётган алгоритм ёрдамида гипертиреоз билан оғриган бир нафар бола ҳисобига бюджет маблағларининг 2694000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: болаларда гипертиреоз ва психо-интеллектуал соҳадаги бузилишлар ўртасидаги муносабатлари асосида болаларда тиреотоксикоз ҳолатида интеллектуал дисфункциянинг ривожланишини башорат қилувчи омиллари аниқланиб психо-эмоционал бузилишлари бўлган болалар ва ўсмирларни ташхислаш ва бошқариш алгоритми ишлаб чиқилгани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.06.2023 йилдаги 28у-сон ҳамда Хоразм вилояти эндокринология диспансери бўйича 03.07.2023 йилдаги 41-И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ГК бўлган болаларда прогноз қилувчи омилларни эрта аниқлаш ва психо-эмоционал бузилишларни тузатиш, ИҚ нинг пасайиши ва депрессияни ривожланиш хавфини камайтиради ҳамда тиреотоксикози бор болаларнинг билим ва кўникмаларини ўзлаштиришда тўхтаб қолишнинг олди олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиреотоксикози бор болаларда прогноз қилувчи омилларни эрта аниқлаш ва уларни ўз вақтида тузатиш психо-эмоционал соҳа ва когнитив функцияларнинг бузилиши хавфини камайтиради, халқнинг интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолади, бу эса иқтисодиётнинг ва давлатнинг сиёсатини устувор йўналиши ҳисобланади. Хулоса: болалар ва ўсмирларнинг психо-эмоционал ва интеллектуал ҳолатини диагностикаси қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмаслиги ва бундай ҳолда шифокорга қўшимча ташриф буюришнинг ҳожати йўқлиги ва беморнинг эркинлик даражаси чекланмаслиги натижасида иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: болаларда гипертиреоз учун радикал терапия сифатида тиреоидектомияни танлашнинг прогностик омиллари аниқланган Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.06.2023 йилдаги 28у-сон ҳамда Хоразм вилояти эндокринология диспансери бўйича 03.07.2023 йилдаги 41-И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда гипертиреоз учун терапия турини ўз вақтида танлашда тавсия этилган тактикалар тиреотоксикознинг қайталаши ва жиддий асоратлари ривожланишининг олдини олади, консерватив терапиядан нотўғри умидлар ёки аксинча, болаларда тиреоидектомиянинг исталмаган хавфлардан сақлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: балоғатга етмаган болалар гипертиреозининг даволаш усулини танлашни эрта башорат қилиш диагностик назорат тестлари учун консерватив даволаш даврида сезиларли иқтисодий харажатлар даражасини пасайтиради ва жамиятдаги фаол ҳаётни узайтирган. Бошқа томондан, бу болаларни касалхонага ётқизиш ва тиреотоксикозни жарроҳлик йўли билан даволаш учун кераксиз харажатларни олдини олган. Хулоса: ГК билан оғриган болаларда консерватив терапиянинг давомийлиги камида 36 ой бўлиши керак, аммо ресидив эҳтимоли 70% дан ортиқ. Болаларда гипертиреозни жарроҳлик йўли билан даволашнинг ўз вақтида танланган тактикаси жисмоний ва интеллектуал салоҳиятни сақлаб қолиши, ҳаёт сифатини яхшилаши натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2366400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасида яшовчи соғлом болаларда қалқонсимон без ҳолати ва суяк метаболизмининг кўрсаткичларнинг перцентил қийматлари (D витамини, паратиреоид гормони, остеокальцин, β-сross Laps, суяк минерал зичлиги) аниқлангани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.06.2023 йилдаги 28у-сон ҳамда Хоразм вилояти эндокринология диспансери бўйича 03.07.2023 йилдаги 41-И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиббий ёрдамга мурожаат қилишнинг дастлабки босқичларида болаларда қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши ва суяк метаболизми бузилишларини асосли равишда истисно қилиш тиббий муассасаларда кейинги тадқиқотлар ва кузатишларнинг номақбуллигини йўқ қилгани. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ушбу ишда Ўзбекистон Республикасида яшовчи болалар ва ўсмирларда аниқланган ТТГ ва қалқонсимон без гормонларининг референс қийматларидан фойдаланиш қалқонсимон без дисфункциясини ташхислашда тиббий хизмат кўрсатишнинг дастлабки босқичларида 283700 сўмдан 437200 сўмгача,  болаларда тиреотоксикозда суяклар алмашинувининг бузилишини аниқлаш мақсадида 378400 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида яшовчи болалар ва ўсмирларда ТТГ ва қалқонсимон без гормонларининг референс қийматларини қўллаш қалқонсимон без дисфункциясини ташхислаш учун бюджет маблағларини 437200 сўмга, болаларда тиреотоксикоз ҳолатида суяклар алмашинуви бузилишларини аниқлаш учун эса 378400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish