Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитбаева Шукуржон Хаитбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда периферик асаб тизими касалликларининг клиник-параклиник хусусиятлари ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2117.
Илмий раҳбар: Садикова Гулчехра Кобуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда турли этиологияли периферик асаб тизимининг касалликлари реабилитация тактикасини оптималлаштириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда периферик асаб тизимининг туғруқ  ва орттирилган жароҳатларида нерв толаларининг механик таъсирланишида моноплегик, инфекцион этиологияли зарарланишларида таркок яллигланиш жараёни туфайли параплегик ва тетраплегик, ҳамда ривожланиш нуқсонларида нерв тизими тузилмаларининг аномалияси сабабли  параплегик синдромлар устунлик қилиши аниқланган;
болаларда чуқур парез ҳамда аксонал билан аралаш тип зарарланишлар, енгил парез билан демиелинизацияланувчи тип зарарланиш орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
болаларда периферик парезларнинг оғирлигини динамик баҳолаш шкаласи асосида пастки периферик парапарез синдроми учун периферик монопарезлардан фаркли равишда юқори сезгирлиги ва спецификлиги аниқланган;
периферик невропатиялар билан оғриган болаларда ривожланган неврологик ва ортопедик асоратларни олдини олиш ва уларни камайтиришга қаратилган  реабилитация чора-тадбирлари  электроакупунктурадан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                    Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 6 декабрдаги 03/138-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 27 декабрдаги 03/2706-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болаларда периферик асаб тизимининг туғруқ ва орттирилган жароҳатларида нерв толаларининг механик таъсирланишида моноплегик синдром, инфекцион этиологияли зарарланишларида тарқоқ яллигланиш жараёни туфайли параплегик ва тетраплегик синдромлар, ҳамда ривожланиш нуқсонларида нерв тизими тузилмаларининг аномалияларида параплегик синдромлар устунлик қилиши аниқланиши туғма ва орттирилган периферик асаб тизими касалликларини доминант этиологик омилларини ва устунлик қилувчи синдромларини аниқлаш беморларни индивидуал реабилитация дастурини ишлаб чиқишга ёрдам берганлиги ва кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга ёрдам берганлиги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 04.10.2023 йилдаги 42-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази филиали бўйича 30.09.2023 йилдаги 179-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли этиологияли мононевропатия, туғруқ плексопатияси, ва баъзи ривожланиш нуқсонларини аниқ ташҳислаш ва унга асосланиб даволашга этиопатогенетик ёндошиш касалликни чуқур асоратларини олдини олишга ёрдам беради, ўз вақтида ва тўғри ўтказилган реабилитация натижасида беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: периферик асаб тизми касалликлари асоратлари бўлган беморларда касалликка олиб келувчи этиологик омиллар ва устунлик қилувчи синдромларни боғлиқлигини аниқлаш қўшимча текширувлар ўтказишни талаб қилмаслиги ҳисобига иқтисод қилинган; Хулоса: периферик асаб тизими касалликлари асоратлари бўлган беморларни ташҳислаш ва даволашни режасини мукаммаллаштириш 1 нафар бемор учун бюджет маблағларни 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.  
иккинчи илмий янгилик: болаларда чуқур парез ҳамда аксонал билан аралаш тип зарарланиш, енгил парез билан демиелинизацияланувчи тип зарарланиш орасида корреляцион боғлиқлиги аниқланиб, бу эрта ва қиёсий ташҳислаш, касаллик оқибатини прогнозлаш имконини берган ва тегишли реабилитацион марказларга йўналтириш касаллик клиник белгиларини чуқурлашувини олди олинганлиги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 04.10.2023 йилдаги 42-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази филиали бўйича 30.09.2023 йилдаги 179-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: периферик асаб тизими касалликлари асоратлари бўлган беморларга қиёсий ташҳис қўйиш, шунинг оқибатида касалликнинг даволаш сифати яхшиланган, нейроортопедик асоратлари олди олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: касаллик оғирлик даражасини тўғри ташҳислаш ва реабилитация дастурини индивидуал равишда ишлаб чиқиш электронейромиографик кўрсаткичларни 76,7%га яхшиланиши ҳисобига иқтисод қилинган.Хулоса: периферик асаб тизими касалликлари асоратлари бўлган беморларни оптималлаштирилган ташҳислаш усули 1 нафар бемор учун 166900 сўмни ташкил этди.  
учинчи илмий янгилик:  болаларда периферик парезларнинг оғирлигини динамик баҳолаш шкаласи асосида пастки периферик парапарез синдроми учун периферик монопарезлардан фаркли равишда юқори сезгирлиги ва спецификлиги аниқлангани периферик асаб тизими касалликлари асоратлари бўлган беморларнинг индивидуал реабилитацион дастурини тузишда ушбу шкаласини қўллаш неврологик камомат даражасини тўғри аниқлаш ва динамикада даволаш натижаларини устунлик қилувчи синдромларга боғлиқ равишда баҳолаш имкониятини яратганлиги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 04.10.2023 йилдаги 42-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази филиали бўйича 30.09.2023 йилдаги 179-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: модификацияланган периферик парез даражасини динамик баҳолаш шкаласини қўллаш ногиронлик даражасини тўғри баҳолаш ва ўтказилаётган реабилитацион даво чоралари самарасини динамикада баҳолаш, ва унинг самарадорлиги юқори бўлганда ногиронлик гуруҳидан чиқаришга асос бўла олган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: модификацияланган периферик парез даражасини динамик баҳолаш шкаласини қўллаш натижасида индивидуал равишда самарали реабилитацион дастур ишлаб чиқилди, унинг ёрдамида харакат камомати ва ортопедик асоратларни камайтириш ва ноиронлик фоизини камайтириш ҳисобига иқтисод қилинган.Хулоса: периферик асаб тизими касалликлари асоратлари бўлган беморларнинг нейро-ортопедик камомат даражасини аниқлаш ногиронлик фоизини камайишига бир нафар бемордан 580000 сўм иқтисод қилинган.   
тўртинчи илмий янгилик: периферик невропатиялар билан оғриган болаларда ривожланган неврологик ва ортопедик асоратларни олдини олиш ва уларни камайтиришга қаратилган реабилитация чора-тадбирлари электроакупунктурадан фойдаланган ҳолда қўлланилгани беморларда ҳаракат камоматини камайтиргани, ҳаёт сифатини яхшилангани ва ногиронлик кўрсаткичларини камайганлиги. Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиник шифохонаси бўйича 04.10.2023 йилдаги 42-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази филиали бўйича 30.09.2023 йилдаги 179-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: периферик асаб тизими касалликлари асоратлари бўлган беморларни даволаш натижалари яхшиланган, ва уларнинг ҳаёт сифати ортган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: беморларнинг стационарда даволаш муддатлари қисқариши ва қўлланиладиган дори воситаларига сарф қилинадиган маблағлар сонини камайиши, даволашнинг самарадорлигини ортиши ва ногиронлик кўрсаткичини камайши ҳисобига қилинган.Хулоса:мукаммаллаштирилган ташҳислаш ва реабилитация дастурларини қўллаш натижасида 300000 сўм бюджет ва 300000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish