Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Нозимахон Суннатилла кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан оғриган беморларда морфогенетик оқсиллар призмаси орқали юрак-қон томир касалликлари ва минераллар алмашинувининг бузилиши», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1634
Илмий раҳбар: Алиханова Нодира Миршовкатовна, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: морфогенетик оксилларнинг (FGF23, Klotho) суяк минерал метаболизмини тартибга солишнинг умумий ажралмас қисми сифатида ахамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет 2 тур ва СБК 1-5 даражаси бўлган беморларда суяк-минераллар алмашинуви ва юрак-қон томир асоратларининг хавф омилларини бошқарувида  FGF-23 ва Klotho оқсилининг сурункали буйрак касаллигининг маркерлари эканлиги аниқланган;
қандли диабет 2 тур ва СБК бўлган беморлар зардобида морфогенетик оқсилларнинг анъанавий суяк минераллар алмашинуви бузилиши маркерларининг кон босими, чап қоринча миокарди ремоделлашуви ва томирлар қаттиқлиги билан тўғри корреляцион боғлиқлиги асосланган;
иккиламчи гиперпаратиреоз ривожланишида анъанавий гиперфосфатемия ва паратгормон миқдорининг ошиши кўрсаткичларидан кўра зардобдаги FGF-23 ва Klotho оқсилини аниқлаш, суяк минерал алмашинуви бузилишини эрта ташхислаш маркери эканлиги аниқланган;
кардиопротектив маркер сифатида витамин Д ва унинг фаол метаболити билан даволаш натижасида морфогенетик оқсиллар (FGF23, Klotho оксили) нинг ижобий ўзгариш динамикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2024 йил 23 январдаги 49-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 23-январдаги 01-06/80-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: қандли диабет 2 тур ва СБК 1-5 даражаси бўлган беморларда суяк-минераллар алмашинуви ва юрак-қон томир асоратлари учун хавф омилларини бошқаришда FGF-23 ва Klotho оқсилининг сурункали буйрак касаллигининг маркерлари эканлиги аниқлангани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 51-сон ҳамда Андижон вилояти эндокринология диспансери бўйича 07.07.2023 йилдаги 01-10/27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет 2 тур, сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар орасида фибробласт ўсиш омили 23 (FGF-23), Klotho оқсили, паратгормон, витамин Д ва унинг фаол метаболитларини эрта аниқлаш натижасида юрак қон-томир касалликлари сабабли юзага келувчи тўсатдан ўлим хавфини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашув қандли диабет 2 тур сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак-қон томир ва суяк минераллар алмашинувини бузилишини эрта ташхислаш, дифференциал ташҳислаш учун зарур бўлган ортиқча лаборатор маркерлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган сарф-харажатларни қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликга эришилади. Хулоса: қандли диабет 2 тур, сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар орасида томирлар калцификацияси, миокард ремоделлашуви, фибробласт ўсиш омили 23 (FGF-23), Klotho оқсили, паратгормон, витамин Д ва унинг фаол метаболитларини эрта аниқлаш натижасида юрак қон-томир касалликлари сабабли юзага келувчи тўсатдан ўлим хавфини камайтириш ва бу ўз навбатида ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: ҚД2 ва СБК бўлган беморлар зардобида морфогенетик оқсилларнинг анъанавий суяк минераллар алмашинуви бузилиши маркерларининг кон босими, чап қоринча миокарднинг ремоделлашуви ва қон томир деворларининг қаттиқлиги билан тўғри корреляцион  боғлиқлик асослангани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 51-сон ҳамда Андижон вилояти эндокринология диспансери бўйича 07.07.2023 йилдаги 01-10/27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет 2 тур, сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар орасида юрак қон – томир касалликлари сабабли юзага келувчи тўсатдан ўлим хавфини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қандли диабет 2 тур ва СБК бўлган беморлар зардобида морфогенетик оқсилларнинг анъанавий суяк минераллар алмашинуви бузилиши маркерларининг, чап қоринча миокарди ремоделлашуви ва томирлар қаттиқлиги билан боғлиқ ҳолда қиёсий таҳлили ўтказилиши натижасида ўрта ҳисобда ҳар бир бемор ҳисобига 1 млн 500 минг сўм иқтисод қилишга эриўилади. Хулоса: қандли диабет 2 тур ва СБК бўлган беморлар зардобида морфогенетик оқсилларнинг анъанавий суяк минераллар алмашинуви бузилиши маркерларининг, чап қоринча миокарди ремоделлашуви ва томирлар қаттиқлиги билан боғлиқ ҳолда қиёсий таҳлили ўтказилиши орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 1500000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: иккиламчи гиперпаратиреоз ривожланишида анъанавий гиперфосфатемия ва паратгормон миқдорининг ошиши кўрсаткичларидан кўра зардобдаги FGF-23 ва Klotho оқсилини аниқлаш, суяк минерал алмашинуви бузилишини эрта ташхислаш маркери эканлиги аниқлангани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 51-сон ҳамда Андижон вилояти эндокринология диспансери бўйича 07.07.2023 йилдаги 01-10/27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: зардобдаги FGF-23 ва Klotho оқсилини аниқлаш, иккиламчи гиперпаратиреоз ривожланишида анъанавий гиперфосфатемия ва паратгормон миқдорининг ошиши мухимроқ эканлиги ва касалликнинг даражаси тўғрисидаги янги маълумотлар асосида беморларни ўз вақтида монанд даволаш, уларнинг ҳаёт сифати ҳамда умр кўриш давомийлигига ижобий таъсир кўрсатган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиреотоксикози бор болаларда прогноз қилувчи омилларни эрта аниқлаш ва қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар орасида томирлар калсификацияси, миокард ремоделлашуви, фибробласт ўсиш омили 23 (FGF-23), Klotho оксили, паратгормон, витамин Д ва унинг фаол метаболитларини эрта аниқлаш натижасида юрак қон-томир касалликлари сабабли юзага келувчи асоратларни олдини олиш беморлар шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига олиб келади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Шифохонага даволаниш муддатининг 10 кундан 8 кунга қисқариши натижасида Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказида даволанаётган бир бемор учун 560000 сўм иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: қандли диабет 2 тур сурункали буйрак касаллигида юрак қон-томир асоратларни эрта ташхислаш тиббиёт амалиёти учун муҳим ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга бўлиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 560000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: кардиопротектив маркер сифатида витамин Д ва унинг фаол метаболити билан даволаш натижасида морфогенетик оқсиллар (FGF23, Klotho оксили) нинг ижобий ўзгариш динамикаси аниқлангани Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона вилояти филиали бўйича 21.07.2023 йилдаги 51-сон ҳамда Андижон вилояти эндокринология диспансери бўйича 07.07.2023 йилдаги 01-10/27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиопротектив маркер сифатида витамин Д ва унинг фаол метаболити билан даволаш натижасига кўра морфогенетик оқсилларнинг ўзгариш динамикаси билан боғлиқ ва белгиланган клиник хавф билан бир қаторда қўшимча башорат қилувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: кардиопротектив маркер сифатида витамин Д ва унинг фаол метаболити билан даволаш натижасига кўра морфогенетик оқсилларнинг ўзгариш динамикаси  даражасини ўрганиш ва даво муолажаларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 650000 сўм миқдорида маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 2300000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: кардиопротектив маркер сифатида витамин Д ва унинг фаол метаболити билан даволаш натижасига кўра морфогенетик оқсилларнинг ўзгариш динамикаси оптималлаштириш сарф харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 1250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish