Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Олимжон Садуллоевичнинг
Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ипакчилик корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.3.DSc/Iqt553
Илмий маслаҳатчи: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмаджон Солиев; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Илёс Султанович.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ипакчилик корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг фаолиятини бошқариш” тушунчаси корхонанинг эркин бозор рақобати шароитида узоқ муддат муваффақиятли ишлаши ва иқтисодий барқарор ривожланиши, бозор улуши ва ўз бренди имижини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларини амалга ошириш учун маркетинг фаолияти ресурслари ва имкониятларидан оптимал фойдаланиш асосида истеʼмолчиларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш функсияларини бажариш методологияси, усуллари, тартиблари ва ҳаракатлари мажмуи” сифатида такомиллаштирилган;
мураккаб тизимларнинг боғланиш кучини аниқлаш кетма-кетлигига асосланган усулда ипакчилик корхоналарининг маркетинг фаолиятини бошқарув функсияларини амалга ошириш бозор улушига (β=0,868) ва рентабеллигига (β=0,829) ижобий ҳамда рақобатбардошлигига (β=-0,465) салбий таъсирларига кўра стратегик қарорларни оптимал танлаш асосланган;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда маркетинг  фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш функсияларини амалга оширувчи ташкилий бўлимлар фаолиятини мазкур йўналишдаги методологик ва амалий жиҳатларини таққослама баҳолаш орқали аниқланган юқори ижобий натижаларни татбиқ этишдан иборат “тармоқ+корхона” параллел маркетинг сиёсати асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тармоқ корхоналарида савдо маркетинги архитектурасида қўшилган қиймат яратишда мақбул тақсимот тизимлари ҳисобланган логистика хизматларининг автоном тизимида инсорсинг (0≤ИС≤0,15), қисман (0,16≤АСҚ≤0,31) ва мураккаб (0,32≤АСМ≤0,65) логистика тизимларида ауцорсинг ҳамда малакага эришиш учун ташқи ишчи кучидан фойдаланишда ауцтраффинг (0,66≤АСт≤1) стратегияларидан фойдаланишнинг оптимал чегаралари асосланган;
 “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тармоқ корхоналарида ипакчилик фаолияти жараёнлари динамикасига таъсир этувчи омилларнинг маркетинг бошқаруви билан боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида 2027-йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипакчилик корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқариш методологиясини  такомиллаштириш  бўйича  ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг фаолиятини бошқариш” тушунчаси корхонанинг эркин бозор рақобати шароитида узоқ муддат муваффақиятли ишлаши ва иқтисодий барқарор ривожланиши, бозор улуши ва ўз бренди имижини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларини амалга ошириш учун маркетинг фаолияти ресурслари ва имкониятларидан оптимал фойдаланиш асосида истеʼмолчиларининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш функсияларини бажариш методологияси, усуллари, тартиблари ва ҳаракатлари мажмуи” сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Маркетингни бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 21-декабрдаги 387-сонли буйруғи билан тасдиқланган № 387-02-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда маркетинг фаолиятини бошқариш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
мураккаб тизимларнинг боғланиш кучини аниқлаш кетма-кетлигига асосланган усулда ипакчилик корхоналарининг маркетинг фаолиятини бошқарув функсияларини амалга ошириш бозор улушига (β=0,868) ва рентабеллигига (β=0,829) ижобий ҳамда рақобатбардошлигига (β=-0,465) салбий таъсирларига кўра стратегик қарорларни оптимал танлашдан фойдаланиш таклифи “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2023-йил 26 июн шанасидаги № 30-23 Ф/О - сонли буйруғига асосан тармоқ корхоналарининг маркетинг фаолиятига жорий этилган. (“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан  2023-йил 26-июнда берилган 4/1-993-сон маълумотнома). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида уюшма тармоқ корхоналарининг ҳалқаро бозорларга йўналтирилган маркетинг стратегиялари ишлаб чиқилган. Натижада, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тармоқ корхоналарининг экспорти 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 9,9 фоизга ошган ва ички бозорда ипакчилик маҳсулотлари импортини 4,1 фоизга камайтиришга эришилган;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда маркетинг  фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш функсияларини амалга оширувчи ташкилий бўлимлар фаолиятини мазкур йўналишдаги методологик ва амалий жиҳатларини таққослама баҳолаш орқали аниқланган юқори ижобий натижаларни татбиқ этишдан иборат “тармоқ+корхона” параллел маркетинг сиёсати асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг Маркетинг ва ташқи савдо бошқармаси ҳамда тармоқ корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан  2023-йил 26-июнда берилган 4/1-993-сон маълумотнома). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида уюшма тармоқ корхоналарининг функсионал ташкилий тузилмалари такомиллаштирилган ва маркетинг бўлимлари фаолиятини оптималлаштиришга эришилган. Корхоналарнинг маркетинг бўлимлари фаолиятини самарали интеграциялаш асосида корхоналарнинг маркетинг харажатларини “Кҳива Силк Фабриc” МЧЖда 5,6 фоизга,  “Нурлл Тонг Силк” МЧЖда 9,8 фоизга, “Андижан Силк СО” МЧЖда 24 фоизга камайтириш орқали рақобатбардошлиги таъминланган;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тармоқ корхоналарида савдо маркетинги архитектурасида қўшилган қиймат яратишда мақбул тақсимот тизимлари ҳисобланган логистика хизматларининг автоном тизимида инсорсинг (0≤ИС≤0,15), қисман (0,16≤АСҚ≤0,31) ва мураккаб (0,32≤АСМ≤0,65) логистика тизимларида ауцорсинг ҳамда малакага эришиш учун ташқи ишчи кучидан фойдаланишда ауцтраффинг (0,66≤АСт≤1) стратегияларидан фойдаланишнинг оптимал чегаралари бўйича берилган таклиф “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тармоқ корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан  2023-йил 26-июнда берилган 4/1-993-сон маълумотнома). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида уюшма тармоқ корхоналарининг ипакчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмини 13,7 фоизга ошириш имкони яратилган;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тармоқ корхоналарида ипакчилик фаолияти жараёнлари динамикасига таъсир этувчи омилларнинг маркетинг бошқаруви билан боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида 2027-йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан 2023-йил 26-июнда берилган 4/1-993-сон маълумотнома). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида уюшма тармоқ корхоналарининг бозордаги улуши 12,6 фоизга ошириш имкони аниқланиб, тармоқ корхоналари томонидан ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish