Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураева Динара Тулкуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рақобат шароитида олий таълим муассасаларида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Iqt3319
Илмий раҳбари: Абдурахманова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Неъматов Инатилло Убайдуллаевиш, иқтисодиёт фанлари бўйича PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик технология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий ўқув юртларида таълим хизматларининг маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иботат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий ўқув юртлари учун босқичма-босқич маркетинг дастурини амалга оширишда бозор ва рақобат муҳитини тадқиқ этиш (БРМ=0,18), олий таълим муассасасини позисиялаш ва маркетинг режасини ишлаб чиқиш (ПМР=0,22), юқори имижни шакллантириш ва фаол реклама кампаниясини ташкил этиш (ИРК=0,26), самарали нарх сиёсатини ва таълим шаклларини белгилаш (НС=0,15), ишга жойлаштириш ва ўқишга қабул (БҚ=0,19) тадбирлари гуруҳлари бўйича вақт ва қиймат жиҳатидан нисбатини таъминлаш асосида таълим хизматлари истеъмолчилари билан узоқ муддатли муносабатларни шакллантириш таклифи асосланган;
турли даражадаги таълим ташкилотлари рақобатбардошлигини бошқаришнинг асосий стратегик йўналишларини талабаларнинг турли тоифаларини маркетинг йўналтириш ва таълим беришнинг якка тартибдаги траекториясини кенгайтириш тадбирини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи асосланган;
таълим жараёнининг турли босқичларида таълим муассасасининг мижозлар гуруҳлари ва оқимлари билан ўзаро таъсирида таълим маҳсулотини тақдим этишнинг узоқ операсион циклида маркетинг ахборот тизимини жорий этиш ва самарали ишлаш имкониятини таъминлаш орқали олий таълим муассасаси даромадларига таъсирининг 1,1 ≤ ДОТМ ≤ 1,4 меъёрига эришиш асосланган;
Ўзбекистонда олий таълим хизматларининг маркетинг стратегиялари асосида ривожланиш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда таҳсил олаётган талабалар сони динамикасининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ўқув юртларида таълим хизматларининг маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
олий ўқув юртлари учун босқичма-босқич маркетинг дастурини амалга оширишда бозор ва рақобат муҳитини тадқиқ этиш (БРМ=0,18), олий таълим муассасасини позисиялаш ва маркетинг режасини ишлаб чиқиш (ПМР=0,22), юқори имижни шакллантириш ва фаол реклама кампаниясини ташкил этиш (ИРК=0,26), самарали нарх сиёсатини ва таълим шаклларини белгилаш (НС=0,15), ишга жойлаштириш ва ўқишга қабул (БҚ=0,19) тадбирлари гуруҳлари бўйича вақт ва қиймат жиҳатидан нисбатини таъминлаш асосида таълим хизматлари исте'молчилари билан узоқ муддатли муносабатларни шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги 3283/15-2023-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари учун босқичма-босқич маркетинг дастурини амалга ошириш бўйича, биринчи навбатда таълим хизматлари истеъмолчилари билан узоқ муддатли муносабатларни шакллантиришга қаратилган тавсиялар (чора-тадбирлар) ишлаб чиқилган;
турли даражадаги таълим ташкилотлари рақобатбардошлигини бошқаришнинг асосий стратегик йўналишлари талабаларнинг турли тоифаларини маркетинг йўналтириш ва таълим беришнинг якка тартибдаги траекториясини кенгайтириш тадбирини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 мартдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновасиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200 сонли Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги 3283/15-2023-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида турли даражадаги таълим ташкилотлари, жумладан,  Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг рақобатбардошлигини бошқаришнинг асосий стратегик йўналишлари тизимини кенгайтириш имкони яратилган;
таълим жараёнининг турли босқичларида таълим муассасасининг мижозлар гуруҳлари ва оқимлари билан ўзаро таъсирида таълим маҳсулотини тақдим этишнинг узоқ операсион циклида маркетинг ахборот тизимини жорий этиш ва самарали ишлаш имкониятини таъминлаш орқали олий таълим муассасаси даромадларига таъсирининг 1,1 ≤ ДОТМ ≤ 1,4 меъёрига эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги ПФ-165-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инновасион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги 3283/15-2023-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маркетингни бошқаришнинг функсионал блоклари ишлаб чиқилиб, олий таълимни рақамлаштириш шароитида университетга маркетинг ахборот тизимини (МАТ) жорий этилиши. Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетининг рентабеллигини мустаҳкамлашга, таълим хизматларидан олган даромадларини 20 фоизга оширишга ва 15 фоизга кўпроқ талабаларни жалб қилишга имкон берди. Бу университетнинг йиллик даромадларини ошириш ва янада ўсиши ҳамда рақобатбардошлиги учун таълим дастурлари ва хизматларини ишлаб чиқиш, такомиллаштиришга сармоя киритиш имконини берди.
Ўзбекистонда олий таълим хизматларининг маркетинг стратегиялари асосида ривожланиш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда таҳсил олаётган талабалар сони динамикасининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги 3283/15-2023-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларининг меҳнат бозоридаги талабалар эҳтиёжларининг ўзгаришига мослашиш, тегишли таълим дастурларини ишлаб чиқиш, юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш, илмий ва бизнес ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, кўпроқ талабаларни касб-ҳунарга жалб қилиш ва уларнинг қониқиш даражасини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish