Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Равшанжон Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ юкини оптималлаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt       
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тулаков Улуғбек Тошмаматович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ юкини баҳолаш ва уни оптималлаштириш жараёнларини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бензин ва дизел ёқилғисини охирги истеъмолчиларга сотадиган шахслар учун аксиз солиғини бекор қилиб, уни тўлаш мажбуриятини нефт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар зиммасига юклаш орқали мазкур солиқ турини бюджет даромадларига салбий таъсир кўрсатмасдан унификация қилиш таклифи асосланган;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган миқдорда ёки жисмоний шахслардан декларация асосида олинадиган даромад солиғини бекор қилиш ҳамда мазкур солиқ ўрнига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан айланма солиғи ёки ҚҚС ва фойда солиқларини тўлашни танлаш имконини бериш орқали солиқ юкини оптималлаштириш таклифи асосланган;
юридик шахсларнинг асосий инфратузилма ҳамда кўчмас мулк обектлари учун мол-мулк солиғи ставкасини йиллик инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда 0,5% дан 0,8% гача ошириш орқали индексация қилиш асосида асосий ставка даражасига етказиш ва тенг солиққа тортиш шартларини яратиш таклифи асосланган;
тадбиркорлик субектлари томонидан ижтимоий реестрига киритилган фуқаролар ишга қабул қилиниб, уларга камида бир йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган ҳажмда иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган ҳолатда мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз бериш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ юкини баҳолаш ва уни янада оптималлаштириш билан боғлиқ ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
бензин ва дизел ёқилғисини охирги истеʼмолчиларга сотадиган шахслар учун аксиз солиғини бекор қилиб, уни тўлаш мажбуриятини нефт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар зиммасига юклаш орқали мазкур солиқ турини бюджет даромадларига салбий таъсир кўрсатмасдан унификация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-813-сон “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 3-ноябрдаги
15-109925-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аксиз солиғи турларини бюджет даромадларига салбий таъсир кўрсатмасдан унификация қилиш, давлат бюджетига қўшимча 63,0 млрд.сўмлик маблағ жалб этилиши ва солиқ тўловчилар зиммасига солиқ юкининг кескин ошишига олиб келмаслигини таъминлаш имконини берган;
юридик шахсларнинг асосий инфратузилма ҳамда кўчмас мулк обектлари учун мол-мулк солиғи ставкасини йиллик инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда 0,5% дан 0,8% гача ошириш орқали индексация қилиш асосида асосий ставка даражасига етказиш ва тенг солиққа тортиш шартларини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-813-сон “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 3-ноябрдаги 15-109925-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  давлат бюджетига қўшимча 149,7 млрд.сўмлик маблағ жалб этилиши ва солиқ тўловчилар зиммасига тушадиган солиқ юки кескин ошишининг олдини олиш имкони яратилган;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатʼий белгиланган миқдорда ёки жисмоний шахслардан декларация асосида олинадиган даромад солиғини бекор қилиш ҳамда мазкур солиқ ўрнига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан айланма солиғи ёки ҚҚС ва фойда солиқларини тўлашни танлаш имконини бериш орқали солиқ юкини оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-813-сон “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 3-ноябрдаги 15-109925-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ставкаларини оптималлаштириш ҳисобига солиқ тўловчилар зиммасидаги солиқ юкини 342 млрд.сўмга камайтириш имконини берган;
тадбиркорлик субектлари томонидан ижтимоий реестрига киритилган фуқаролар ишга қабул қилиниб, уларга камида бир йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган ҳажмда иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган ҳолатда мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги ПФ-93-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 19-июндаги 18/1-74550-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субектларига табақалашган миқдорларда имтиёз ва преференсиялар белгилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish