Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамидов Саиджон Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик дестинацияларнинг рақобатбардошлигини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17- Туризм ва меҳмонхона фаолияти, 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2707.
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат унивеситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Миржалилова Дилдора Шухратовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик дестинацияларнинг рақобатбардошлигини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “туристик дестинация” тушунчаси аниқ чегарага эга туристик ресурс, ягона бошқарув стратегиясига эга тизим, кўп босқичли комплекс туристик маҳсулот, мураккаб ўзаро муносабатлар натижасида фойдаланилувчи туристик ресурс, истеъмол қиймат билан бир қаторда туристик тажрибани шакллантирувчи маҳсулот, ҳудуд, истеъмол қийматига эга қадрият сифатида талқин этилиши асосланган;
Бухоро вилоятидаги туристик дестинацияларнинг гуруҳланган табиий-ландшафт, экологик, иқтисодий субектлар демографияси, транспорт ва инфратузилма, ижтимоий-маданий ҳамда туристик хавфсизлик кўрсаткичлари асосида Бухоро шаҳри, Когон ва Ғиждувон туманларидаги дестинацияларни туристик мажмуаларга  консентрациялаш таклифи асосланган;
Бухоро вилоятининг “Лаби Ҳовуз” (РБ=9,5) ва Самарқанд вилоятининг “Ибн Сино” (РС=8,2) туристик дестинациялари тажрибасига кўра хусусий ҳолатлар учун рақобатбардошликнинг омил таъсири даражаси ва омилларнинг вазнини ўзида умумлаштирувчи рақобатбардошлик омилларининг интеграл кўрсаткичини аниқлаш услубиёти такомиллаштирилган;
туристик дестинацияларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари сони, киритилаётган инвестициялар ҳажми, хизмат кўрсатилган мижозлар сони ва туристик дестинацияларда банд бўлган аҳоли сони коррелацияси асосида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик дестинацияларнинг рақобатбардошлигини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туристик дестинация” тушунчаси аниқ чегарага эга туристик ресурс, ягона бошқарув стратегиясига эга тизим, кўп босқичли комплекс туристик маҳсулот, мураккаб ўзаро муносабатлар натижасида фойдаланилувчи туристик ресурс, истеъмол қиймат билан бир қаторда туристик тажрибани шакллантирувчи маҳсулот, ҳудуд, истеъмол қийматига эга қадрият сифатида талқин этилишига оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Чакана савдо принциплари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда туристик дестинациянинг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш ҳамда амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
Бухоро вилоятидаги туристик дестинацияларнинг гуруҳланган табиий-ландшафт, экологик, иқтисодий субектлар демографияси, транспорт ва инфратузилма, ижтимоий-маданий ҳамда туристик хавфсизлик кўрсаткичлари асосида Бухоро шаҳри, Когон ва Ғиждувон туманларидаги дестинацияларни туристик мажмуаларга  консентрациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3-июлдаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда туристик дестинациялар фаолиятини 3 та гуруҳга Стержесс методикаси асосидаги стратегик баҳолаш натижалари аниқлиги  ортган;
Бухоро вилоятининг “Лаби Ҳовуз” (РБ=9,5) ва Самарқанд вилоятининг “Ибн Сино” (РС=8,2) туристик дестинациялари тажрибасига кўра хусусий ҳолатлар учун рақобатбардошликнинг омил таъсири даражаси ва омилларнинг вазнини ўзида умумлаштирувчи рақобатбардошлик омилларининг интеграл кўрсаткичини аниқлаш услубиётини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3-июлдаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик дестинацияларнинг рақобатбардошлигини 0 дан ортиб борувчи  рақобатбардошлик омилларининг интеграл кўрсаткичи орқали қиёсий баҳолаш натижалари аниқлиги  ортган;
туристик дестинацияларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари сони, киритилаётган инвестициялар ҳажми, хизмат кўрсатилган мижозлар сони ва туристик дестинацияларда банд бўлган аҳоли сони коррелацияси асосида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3-июлдаги 05-12-15-4565-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида макро даражада умумий сифат даражаси (Дарбин-Уоцон мезони 1,97 га тенг) юқори бўлган чизиқсиз моделга асосланган, туристик дестинацияларда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2027-йилгача бўлган, тафовут оралиғи 0,29 фоиз диапазонга тенг  мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish