Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Жамшид Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Корхоналарни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш (хизмат кўрсатиш корхоналари мисолида)”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt       
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. Гиясов Сарвар Аъзамович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасида фаолияти кўрсатувчи корхоналарини солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўловчи кичик бизнес мақомидаги хизмат кўрсатиш корхонаси ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳолда ҳам давлат солиқ органинихабардор қилган ҳолда солиқ қарзини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконини тақдим этиш таклифи асосланган;
норезидент тавсифидаги хизмат кўрсатиш корхоналари, агар ўз фаолияти учун хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар  сотиб олиш (сотиш) бўйича хизматлар қиймати халқаро шартномада алоҳида кўрсатилмаган бўлса, солиқ солинадиган даромад миқдоринимазкур турдаги хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш таклифи асосланган;
хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчиамалдаги ҳамдаянги ташкил этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошса, улар даромади белгиланган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш тартибига ўтиши таклифи ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналардан айланмадан олинадиган солиқларнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизга қадарбелгиланган ставкалари ўрнигаиқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилари сифатида умумий 4 фоизлик солиқ ставкасини белгилаш асосида унификация қилишорқалисолиқ маъмурчилиги соддалаштириш ва солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолияти кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўловчи кичик бизнес мақомидаги хизмат кўрсатиш корхонаси ўтган йил якунлари бўйича жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳолда ҳам давлат солиқ органини хабардор қилган ҳолда солиқ қарзини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконини тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 100-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 27-январдаги
15-10240-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида кичик бизнес мақомидаги хизмат кўрсатиш корхоналарига ҳам солиқ қарзини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқидан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
норезидент тавсифидаги хизмат кўрсатиш корхоналари, агар ўз фаолияти учун хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича хизматлар қиймати халқаро шартномада алоҳида кўрсатилмаган бўлса, солиқ солинадиган даромад миқдорини мазкур турдаги хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 351-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 27-январдаги 15-10240-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хизмат кўрсатиш корхоналарини солиққа тортишда солиқ базасини объектив шакллантиришга асос бўлган;
хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи амалдаги ҳамда янги ташкил этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошса, улар даромади белгиланган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш тартибига ўтиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 462-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 27-январдаги 15-10240-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хизмат кўрсатиш корхоналари учун ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ тўловчининг башарти умумий жами даромади бир миллиард сўмдан ошса улардан тегишли тартибда ҚҚС ва фойда солиғини ўзлари бухгалтерия қоидаларига асосан солиқларни ҳисоблашга ўтиши ва ўзларига нисбатан солиқ мажбуриятларини тўғри аниқлаб бориш имкони яратилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналардан айланмадан олинадиган солиқларнинг амалдаги
4 фоиздан 25 фоизга қадар белгиланган ставкалари ўрнигаиқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилари сифатида умумий 4 фоизлик солиқ ставкасини белгилаш асосида унификация қилиш орқали солиқ маъмурчилиги соддалаштириш ва солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 467-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 27-январдаги 15-10240-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, хизмат кўрсатиш корхоналари зиммасидаги солиқ юкини муайян даражада енгиллаштириш, солиқ тўловчиларда солиқларни ҳисоблаш тизимини соддалаштириш орқали солиқ тўловчилар ихтиёрида бир йилда ўртача ҳисобда 458 млрд.сўмдан ортиқ маблағларнинг қолиши ҳамда уларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish