Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалилов Раҳмонкул Ҳамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва солиққа тортишни такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ва 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3019.
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугафур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гиясов Сарвар Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшилган қиймат солиғи ҳисоби маълумотларнинг ишончлигини таъминлаш, солиқ назоратини кучайтириш мақсадида 6420-“Бюджетга қўшилган қиймат солиғи тўловлари бўйича қарз” счёти бўйича 6420-“12 % ставкада сотиб олинган товар-моддий захираларга ҚҚС”, 6421-“0 % ставкада сотиб олинган товар-моддий захираларга ҚҚС” ишчи счётларни очиш ва счётлар режасига киритиш асосланган;
қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида электрон ҳисобварақ-фактурани амалиётга жорий этиш орқали ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартибини соддалаштириш таклифи асосланган;
қўшилган қиймат солиғи бўйича камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур солиқ суммасини қайтариш муддатини солиқ органлари хабардор қилинган санадан эътиборан икки баробарга қисқартириш орқали солиқ тўловчиларнинг айланма маблағларини кўпайтириш ва қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджетга тушум ҳажмини ошириш асосланган;
мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда бериладиган солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун алоҳида баланс счётини очиш ва ҳисобини юритиш мақсадида 8850-“Мақсадсиз ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” счётини, ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи счётлар режасига 8840-“Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” ва 8850-“Мақсадсиз ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” ишчи счётларни ҳар бир солиқ тури бўйича киритиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўшилган қиймат солиғининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш  бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
қўшилган қиймат солиғи ҳисоби маълумотларининг ишончлигини таъминлаш, солиқ назоратини кучайтириш мақсадида 6420-“Бюджетга қўшилган қиймат солиғи тўловлари бўйича қарз” счёти бўйича 6420-“12 % ставкада сотиб олинган товар-моддий захираларга ҚҚС”, 6421-“0 % ставкада сотиб олинган товар-моддий захираларга ҚҚС” ишчи счётларни очиш ва счётлар режасига киритиш таклифи “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖнинг 2023-йил 3-майдаги 350-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ имтиёзи даври тугагандан кейин ишлатилмасдан қолган сумманинг доимий назоратда бўлишини таъминлаш имкони яратилган;
қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида электрон ҳисобварақ-фактурани амалиётга жорий этиш орқали ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартибини соддалаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 18-апрелдаги 15-41992-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қўшилган қиймат солиғининг базасини кенгайтириш ва хуфиёна иқтисодиёт даражасини пасайтириш, бюджетга қўшимча солиқ тушумини таъминлаш имкони яратилган;
қўшилган қиймат солиғи бўйича камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур солиқ суммасини қайтариш муддатини солиқ органлари хабардор қилинган санадан эътиборан икки баробарга қисқартириш орқали солиқ тўловчиларнинг айланма маблағларини кўпайтириш ва қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджетга тушум ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон қонуни билан Солиқ кодексининг 274-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 18-апрелдаги 15-41992-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларнинг айланма маблағларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджетга қўшимча тушум тушишини таъминлаш имкони яратилган;
мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда бериладиган солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун алоҳида баланс счётини очиш ва ҳисобини юритиш мақсадида 8850-“Мақсадсиз ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” счётини, ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи счётлар режасига 8840-“Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” ва 8850-“Мақсадсиз ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” ишчи счётларни ҳар бир солиқ тури бўйича киритиш таклифи “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖнинг 2023-йил 3-майдаги 350-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари ва мақсадсиз бериладиган солиқ имтиёзларининг шаклланиши ва уларнинг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish