Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Собир Йулдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқхоналарда помидорни черри типдаги нав намуналарини етиштириш технологик элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Qx903.
Илмий раҳбар: Юнусов Салоҳиддин Атхамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qх.13.04
Расмий оппонентлар: Дўсмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хошимхўжаев Бехзод Музаффарович, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Помидорни иссиқхоналарда черри типидаги нав намуналарини етиштириш технологик элементларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор черри помидорни иссиқхоналарда серҳосил (12,7-14,7 кг/м2), эртапишар (12 кун), касалликларга чидамли, юқори иқтисодий самарадор (530 млн. – 1064 млн. сўм соф фойда) ва ширин мевали Блек черри, Красный сливовидный, 1000 N2 помидорки ва Медовый каскад навлари истиқболли деб топилган;
черри помидорни иссиқхонада етиштиришда Connect моддасини 200 мл/100 л меъёрда уруғларни ивитиш ва баргидан 2 марта пуркаш ҳосилдорликни (17,1-17,5 кг/м2) ва товарбоп ҳосил улушини (94,2-94,5 %) оширганлиги аниқланган;
черри помидор кўчатларни экишда тупроқда намлигини сақловчи Гидрогель моддасини 1,2 г/м2 меъёрда қўллаш ҳосилдорликни (17,9 кг/м2) ва товарбоп ҳосил улушини (95,2 %) оширганлиги аниқланган;
черри помидорни иссиқхонада етиштиришда мақбул ( ×30 см) экиш схемаси юқори самарадорликка эришганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқхоналарда помидорни черри типдаги нав намуналарини етиштиришнинг технологик элементларини илмий асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
черри помидорни иссиқхоналарда етиштиришга мос истиқболли навларини етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Қибрай тумани “Мирзажонов Холмат Файз” МЧЖ нинг 0,5 га, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Муродбек Зухриддинович” фермер хўжалигида 0,7 га майдонлардаги иссиқхоналарда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 21 августдаги №04/21-05/4157-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу янги навларни етиштириш хўжаликлардаги бошқа навларга нисбатан 19 – 21% гача юқори самарадорликка эришилган.
черри помидорни иссиқхоналарда етиштиришда ўсиб ривожланишига янги ўстирувчи моддаларни қўллаш ишланмаси Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Ғаллакор пахта толаси” фермер хўжалигида 0,5 га, Қамаши тумани “Зафаров Шахзодбек” фермер хўжалигида 0,8 га, Андижон вилояти Асака тумани “Самарагрозоветсервис” МЧЖ нинг 1,0 га майдонларидаги иссиқхоналарга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 21 августдаги №04/21-05/4157-сон маълумотномаси). Натижада черри помидор уруғларини Microset Super (50 мл/100 л) ва Connect (200 мл/100 л) препаратларида ивитиш ва ўсимликка 2 марта пуркаш, помидор кўчатларини Гидрогель моддаси билан биргаликда экиш усулларини қўллаш натижасида хўжаликлардан гектарига 19 – 21% гача юқори самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish