Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакова Ойгул Мадаминжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида марганец тутувчи бойитилган суперфосфат олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3437.
Илмий раҳбар: Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор; Алимов Умарбек Кадырбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: марганец сульфат, саноат чиқиндилари ва марганец рудасидан фойдаланган ҳолда, Қоратоғ фосфоритларидан оддий фосфорли ўғит-бойитилган суперфосфат технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат чиқиндилари ва табиий хом ашёлардан сульфат ва фосфор кислота эритмалари орқали марганецни ажратиб олишнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган;
биринчи марта марганец фосфатларининг термодинамик хусусиятлари турли усуллар билан ҳисоблаб чиқилган ва марганец сульфатнинг фосфор кислотаси ва монокальций фосфат билан ўзаро таъсирида марганецнинг дигидро- ва гидрофосфатлари ҳосил бўлиш эҳтимоллиги аниқланган;
марганец сульфат бойитилган суперфосфат компонентлари билан ўзаро таъсирлашиб MnSO4∙(NH4)2SO4∙6H2O, Mn(H2PO4)2, MnНPO4 бирикмаларини ҳосил қилиши исботланган;
марганец сульфатнинг сувли эритмалардаги монокальций фосфат билан ўзаро таъсир монокальций фосфат гидролизи ва кальций сульфат дигидрати ва марганец гидрофосфат ҳосил бўлиши билан давом этиши аниқланган;
марганец сульфат ёрдамида бойитилган суперфосфат ишлаб чиқариш жараёнида фосфат хом ашёсининг парчаланиш даражасининг ошиши эритмадаги кальций ионининг концентрация градиентининг кўтарилиши натижасида эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат чиқиндилари ва табиий хом ашёлардан марганецни ажратиб олиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг олинган илмий натижалари асосида:
Дауташ конининг таркибида марганец тутувчи рудасидан марганецни ажратиб олиш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг “2024-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2023 йил 1 декабрдаги 61-63-412-сон маълумотномаси). Натижада, кислота эритмаларида марганецнинг ажратиб олиш даражасини 99,8% гача орттириш имконини беради;
металлургия ишлаб чиқариш чиқиндиси – фосфат шлакдан фойдаланган ҳолда Қоратоғ фосфоритлари асосида марганецли бойитилган суперфосфат олиш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг “2024-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2023 йил 1 декабрдаги 61-63-412-сон маълумотномаси). Натижада, металлургия ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги учун самарали бўлган 23,5-25,0% Р2О5умумий, 22-24% Р2О5ўзлашувчан, 18-20% Р2О5сувли, 1,31% Mn таркибли бойитилган суперфосфат олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish