Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлеуов Медет Абдимуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банклараро рақобатни ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2965. 
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қоралиев Шербек Тўрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда банклараро рақобатни таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
соф фоизли маржа кўрсаткичини фоизли даромадларнинг ўсишини фоизли харажатларнинг ўсишидан кам бўлмаслигини таъминлаш орқали банк активларининг рентабеллигини ошириш таклиф этилган;
банкнинг фоизли даромадлари билан фоизли харажатлари ўртасидаги мутаносибликни жалб қилинган депозитларни самарали актив операцияларга жойлаштириш орқали таъминлаш таклиф этилган;
захира капиталини 10 фоизга ошириш орқали регулятив капитал ҳажмини ошириш йўли билан банкнинг рақобатбардошлигини ошириш таклиф этилган;
муддатли депозитларни 15 фоизга ошириш орқали пассивларнинг барқарорлигини таъминлаш ва активларнинг барқарор таркибини самарали диверсификатсия қилиш йўли билан тижорат банкининг ликвидлилигини ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банклараро рақобатни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
соф фоизли маржа кўрсаткичини фоизли даромадларнинг ўсишини фоизли харажатларнинг ўсишидан кам бўлмаслигини таъминлаш орқали банк активларининг рентабеллигини ошириш таклифи «Микрокредитбанк» АТБнинг 2022 йил 6 апрелдаги 755-сон «Инвестиция сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 15 мартдаги № 07-16/4337-сон маълумотномаси). Натижада, Микрокредитбанкда фоизли даромадларнинг брутто активларга нисбатан даражаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 0,2 фоизли пунктга ошган;
банкнинг фоизли даромадлари билан фоизли харажатлари ўртасидаги мутаносибликни жалб қилинган депозитларни самарали актив операцияларга жойлаштириш орқали таъминлаш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ «2022 йилга мўлжалланган «Ликвидлиликни бошқариш сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 15 мартдаги № 07-16/4337-сон маълумотномаси). Натижада, Микрокредитбанкда соф фоизли даромаднинг миқдори 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 23,6 фоизга ортган;
захира капиталини 10 фоизга ошириш орқали регулятив капитал ҳажмини ошириш йўли билан банкнинг рақобатбардошлигини ошириш таклифи таклифи «Микрокредитбанк» АТБнинг «Ликвидлилик таваккалчиликларини бошқариш тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 15 мартдаги № 07-16/4337-сон маълумотномаси). Натижада, Микрокредитбанкда регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 5,9 фоизли пунктга ошган;
муддатли депозитларни 15 фоизга ошириш орқали пассивларнинг барқарорлигини таъминлаш ва активларнинг барқарор таркибини самарали диверсификатсия қилиш йўли билан тижорат банкининг ликвидлилигини ошириш таклифи «Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 2 майдаги 850-сон 2023 йилга мўлжалланган банкнинг «Депозит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2023 йил 15 мартдаги №07-16/4337-сон маълумотномаси). Натижада, Микрокредитбанкда барқарор пассивларнинг брутто пассивлар ҳажмидаги салмоғи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 11,7 фоизга ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish