Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарманов Жонибек Зиядуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгариши шароитида асаларичиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2734
Илмий раҳбар: Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқлим ўзгариши шароитида асаларичилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича илмий-амалий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ўз дала майдонлари атрофида асалари уяларини жойлаштирилишидан манфаатдорлигини оширишда ўсимликларга зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов бериш ва бошқа агротехник тадбирлардаги чекловлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий йўқотишларни давлат томонидан солиқ имтиёзларини бериш орқали қоплаш таклифи асосланган;
асаларичилик хўжаликларини айланма маблағлар билан таъминлашда давлат банклари орқали қайта молиялаш ставкасида, тижорат банклари орқали қайта молиялаш ставкасидан ошган, аммо 10 пунктдан кўп бўлмаган қисмини қоплаб беришга йўналтирилган револвер кредитларини ажратиш таклифи асосланган;
асаларичилик фаолиятини ривожлантиришни мамлакатга импорт қилинган асал маҳсулотлари ва асалари инвентарлари учун қўшилган қиймат солиғи ва бож тўловларининг 50 фоизи миқдордаги маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилувчи “Асаларичиликда технологик трансфер жамғармаси” маблағлари орқали молиялаштириш таклифи асосланган;
иқлим ўзгаришлари шароитида йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорини инобатга олган ҳолда Қашқадарё вилоятида асал маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгариши шароитида асаларичилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ўз дала майдонлари атрофида асалари уяларини жойлаштирилишидан манфаатдорлигини оширишда ўсимликларга зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов бериш ва бошқа агротехник тадбирлардаги чекловлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий йўқотишларни давлат томонидан солиқ имтиёзларини бериш орқали қоплаш таклифи Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Ҳудудларда асаларичиликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 4-сентябрдаги 02/23-1595-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида асаларичилик субектлари учун озуқа таъминотини ҳал этиш ҳисобига тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги 15-20 фоизга ошириш имкони яратилган;
асаларичилик хўжаликларини айланма маблағлар билан таъминлашда давлат банклари орқали қайта молиялаш ставкасида, тижорат банклари орқали қайта молиялаш ставкасидан ошган, аммо 10 пунктдан кўп бўлмаган қисмини қоплаб беришга йўналтирилган револвер кредитларини ажратиш таклифи Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Ҳудудларда асаларичиликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 4-сентябрдаги 02/23-1595-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳисоблаш усуллари ёрдамида асаларичилик хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатлари таркибини камайтиришга, рақамли технологияларни жорий этилиши ҳисобидан меҳнат унумдорлигини оширишга, маҳсулотларни диверсификациялашувига, тармоқда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини 10-15 фоизга ошириш имкони яратилган;
асаларичилик фаолиятини ривожлантиришни мамлакатга импорт қилинган асал маҳсулотлари ва асалари инвентарлари учун қўшилган қиймат солиғи ва бож тўловларининг 50 фоизи миқдордаги маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилувчи “Асаларичиликда технологик трансфер жамғармаси” маблағлари орқали молиялаштириш таклифи Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Ҳудудларда асаларичиликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 4-сентябрдаги 02/23-1595-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида табиатдан шира келиши, қишлоқ хўжалиги экинларига касаллик ва зараркунандаларга қарши воситалардан фойдаланилиши, иқлим ўзгариши каби кўрсаткичлардан эрта огоҳлантириш тизими орқали “Ақлли уя” механизми асосида ари оилаларини самарали бошқаришнинг молиявий манбаларини таъминлаш имкони яратилган;
иқлим ўзгаришлари шароитида йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорини инобатга олган ҳолда Қашқадарё вилоятида асал маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳудудларда асал ишлаб чиқиш ҳажмини оширишга қаратилган истиқболдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 4-сентябрдаги 02/23-1595-сон ҳамда Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 8-августдаги 02/1252-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида мавжуд асалари оиласи сонини 1 фоизга ошиши эвазига асал ишлаб чиқариш ҳажми 110,9 фоизга ортиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish