Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанниёзова Юлдуз Аллабергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Glycirhiza glabra, Hipericum scabrum, Ziziphora pedicellata ва Mediazia macrophylla ўсимликлар экстрактлари аралашмасининг антигипоксик фаоллигини ўрганиш» 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Тib3183.
Илмий раҳбар: Рахмонов Алишер Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Исламова Жаннат Икрамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Табиий ўсимликлардан тайёрланган кам заҳарли глизимед фитокомпозициясининг антигипоксант ва актопротектив таъсирлари, шунингдек даволовчи таъсирининг баъзи патогенетик механизмларини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон худудида ўсувчи ширинмия илдизи, далачой, кийик ўти ва алқор ўти ўсимликларидан ажратилган қуруқ экстрактини гипоксиянинг турли экспериментал моделларида биринчи марта антигипоксантлик хоссасига эга эканлиги, ҳамда ушбу фитокомпозиция фитин ва айниқса пирацетамдан устунлиги аниқланган;
глизимеднинг антигипоксант хоссасининг таъсир механизми кўп жиҳатдан антиоксидант тизим ферментларининг фаоллигини ортиши туфайли эркин радикаллар таъсирида оксидланиш жараёни жадаллигини сусайиши натижасида хужайраларни апаптозини бартараф этиш билан боғлиқлиги асосланган;
пирацетам, фитин ва айниқса глизимед антигипоксант хоссаси эритроцитларнинг заҳарларни шимиш, ўрта молекуляр пептидлар консентрациясини камайиши ва парамецийлар яшаш вақтини узайишида намоён бўлган эндоген заҳарланиш синдроми даражасини пасайтириши аниқланган;
илк бор тажрибаларда глизимед таъсирида жисмоний зўриқишга чидамлилик ва уни сақланишини ортиши, хамда мушаклар кучини юқори бўлиши ушбу фитокомпозициянинг актопротекторлик фаоллигини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 13-декабрдаги 12/055-сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон худудида ўсувчи ширинмия илдизи, далачой, кийикўти ва алқор ўти ўсимликларидан ажратилган қуруқ экстрактини гипоксиянинг турли экспериментал моделларида фармакологик ва биокимёвий тадқиқот усулларидан фойдаланилган холда биринчи марта антигипоксантлик хоссасига эга эканлиги, хамда ушбу фитокомпозиция фитин ва айниқса пирацетамдан устунлиги аниқланди;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 16 декабрдаги 43 сонли буйруқ  ҳамда “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 14 декабрдаги 11-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: патогенезида гипоксия ҳолати бўлган касалликларни маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқилган препарат билан самарали даволаш имкониятини яратади. 
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак қон-томир ва нафас тизими касалликлари авж олаётган бугунги кунда маҳаллий маҳсулотлардан юқори фармакологик фаолликка эга бўлган, кам заҳарли, олиниши ва ишлаб чиқарилиши арзон бўлган, импорт ўрнини босувчи восита, тежамкор антигипоксантлар сонини кенгайтириш имкониятини берди, бошқа антигипоксант воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланди. 
Хулоса: олинган натижалар глизимед фитойиғмасини гипоксия ҳолатларини даволаш ва профилактикасида қўлланувчи пирацетам препаратидан қолишмаслигини асослади. 2022 йилда Республикага импорт бўлган биргина Пирацетам дори воситасининг ҳажми 1 020 575 AQSH  долларини ташкил этишини инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади (маълумот “Drug audit” маълумотлар базасидан олинган).
Иккинчи илмий янгилик: глизимеднинг (ширинмия илдизи, далачой, кийикўти ва алқор ўти ўсимликларидан ажратилган қуруқ экстракт) антигипоксант хоссасининг таъсир механизми кўп жихатдан антиоксидант тизим ферментларининг фаоллигини ортиши туфайли, эркин радикаллар таъсирида оксидланиш жараёни жадаллигини сусайиши натижасида ҳужайраларни апаптозини бартараф этиш билан боғлиқлиги илк бор исботланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 16 декабрдаги 43 сонли буйруқ  ҳамда “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 14 декабрдаги 11-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўпгина антигипоксантлик хусусиятига эга бўлган дори воситаларининг таъсир қилиш механизмида ёғ кислоталар оксидланишини ингибирлаши буни натижасида, гипоксияда ривожланадиган патологик жараёнларнинг ижобий томонга ўзгариши ётади. Янги яратилган фитойиғма гипоксия жараёнида кечадиган патологик жараёнларнинг ёғ кислоталар оксидланишини ингибирлайди, анаероб гликолиз маҳсулотларини камайтиради, антиоксидант тизим ферментллар фаоллигини оширади. Шу сабабдан патогенезида гипоксия бўлган кўпгина касалликларда даволовчи ва профилактик таъсир кўрсатади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тақдим қилинган фитойиғма таркибидаги флаваноидлар йиғиндиси унинг антиоксидант ферментлар фаоллигини оширишига сабаб бўлади ва маҳаллий доривор ўсимликлардан олинган,  маҳаллий ишлаб чиқарилган, самарали импорт ўрнини босувчи антиоксидантлар ва антигипоксантлар сафини кенгайтириш имкониятини берди. 
Хулоса: Яратилган янги фитойиғма патогенезида гипоксия бўлган кўпгина касалликларда даволовчи ва профилактик таъсир кўрсатади. Республикамиз ҳудудида ўсувчи доривор ўсимликлардан олинган бу қуруқ экстракт юқори иқтисодий самарага эга .2022 йилда республикага импорт бўлган биргина Пирацетам дори воситасининг ҳажми 1 020 575 AQSH  долларини ташкил этган.(маълумот “Drug audit” маълумотлар базасидан олинган).
Учинчи илмий янгилик: пирацетам, фитин ва айниқса глизимед (ширинмия илдизи, далачой, кийикўти ва алқор ўти ўсимликларидан ажратилган қуруқ экстракт) антигипоксант хоссаси эритроцитларнинг заҳарларни шимиш, ўрта молекуляр пептидлар концентрациясини камайиши ва парамецийлар яшаш вақтини узайишида намоён бўлган эндоген заҳарланиш синдроми даражасини пасайтирган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 16 декабрдаги 43 сонли буйруқ  ҳамда “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 14 декабрдаги 11-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳозирги кунда беморларда гипоксия билан кечувчи касалликларни даволаш мақсадида, ножўя таъсирлари етарлича бўлишига қарамасдан, кўплаб синтетик антигипоксант дори воситалари қўлланилиб келинмоқда. Глизимед (ширинмия илдизи, далачой, кийикўти ва алқор ўти ўсимликларидан ажратилган қуруқ экстракт) ўзининг самараси бўйича ушбу синтетик дори воситаларни ўрнини босувчи алтернатив препарат ҳисобланади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Глизимед фитойиғмасини турли патологик ҳолатларда организмда кечадиган интоксикация белгиларини камайтиришини инобатга олсак, тақдим қилинган янги маҳаллий доривор ўсимликлардан олинган  ушбу восита, самарали импорт ўрнини босади, бошқа антигипоксант воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланди. 
Хулоса: Доривор ўсимликлардан тайёрланган глизимед воситаси синтетик дори воситаларига қараганда кам заҳарли ва таннархи арзон эканлиги аниқланди. 2022 йилда республикага импорт бўлган биргина Пирацетам дори воситасининг ҳажми 1 020 575 AQSH долларини ташкил этишини инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади (маълумот “Drug audit” маълумотлар базасидан олинган).
Тўртинчи илмий янгилик: илк бор тажрибаларда Глизимед (ширинмия илдизи, далачой, кийикўти ва алқор ўти ўсимликларидан ажратилган қуруқ экстракт) таъсида жисмоний зўриқишга чидамлилик ва уни сақланишини ортиши, ҳамда мушаклар кучини юқори бўлиши, ушбу фитокомпозициянинг актопротекторлик фаоллигини таъминлаши аниқланган;  
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 16 декабрдаги 43 сонли буйруқ  ҳамда “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтида 2022 йил 14 декабрдаги 11-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳаёт сифатининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган касбий фаолиятда жисмоний имконият ва меҳнат қобилиятининг фақат киcҳик бир қисмигина иштирок этади. Тажрибалар давомида экспериментал ҳайвонлар актопротекторлик хусусиятини аниқлаш учун мажбурий сузиш, сирпанчиқ таёқчада туриш вақти ва диномометр ёрдамида панжаларни ушлаш кучи аниқланди ва глизимедни қўллаганда актопротекторлик хоссаси таққосланилган препаратлардан устун келди. Ушбу кўрсаткич сурункали касалликларда ушбу экстрактни қўллаш учун айни муддао ҳисобланади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тақдим қилинган янги маҳаллий доривор ўсимликлардан олинган  табиий хом ашёдан маҳаллий ишлаб чиқарилган, самарали импорт ўрнини босувчи восита тежамкор антигипоксантлар арсеналини кенгайтириш имкониятини берди, бошқа антигипоксант воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайисҳи билан тасдиқланди. 
Хулоса: 2022 йилда республикага импорт бўлган биргина Пирацетам дори воситасининг ҳажми 1 020 575 AQSH долларини ташкил этишини инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади (маълумот “Drug audit” маълумотлар базасидан олинган).
“Glycirhiza glabra, Hipericum scabrum, Ziziphora pedicellata ва Mediazia macrophylla ўсимликлар экстрактлари аралашмасининг антигипоксик фаоллигини ўрганиш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 28-ноябрдаги 03-4765-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish