Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Санжар Алланазаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган органик қўшимчаларнинг нефть маҳсулотлари эксплуатацион хоссаларига таъсири ҳамда уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Т698.
Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.K/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Соибназаровнч, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Шамшидинхужа Мухтарович, техника фанлари доктори; Сиддиқов Икромжон Иминжонович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть маҳсулотларининг эксплуатацион хоссаларини яхшиловчи таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган қўшимчаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хом ашёлар асосида, нефть маҳсулотларининг сифат кўрсатгичларини оширувчи, механик емирилишга барқарор, мойлаш хоссаларига эга бўлган таркибида азот, кислород, олтингугурт ва металл бўлган органик қўшимчалар олинган, ҳамда уларнинг мақбул нисбатлари ишлаб чиқилган;
маҳаллий хом ашёлар асосида синтез қилинган E-1, E-2, E-3 маркали органик қўшимчалар ва улар асосидаги E-4, E-5, E-6, E-7 маркали синергетик хусусиятли композитларнинг физик-кимёвий хоссалари ҳамда уларни ёқилғиларнинг октан сонига таъсир механизми аниқланган;
таркибида кислород бўлган E-1, E-2 ва E-3 маркали органик эфирлар нефть ёқилғиларининг октан сонини оширувчи қўшимчалар сифатида тўғридан-тўғри ҳайдалган бензинда қўлланилганда, аналогларга нисбатан октан сони ОСМ усулда 0,4 дан 1,82 бирликгача, ОСТ усулда 0,7 дан 2,5 бирликгача яхшиланган, ҳамда риформат намунадаги бензин фракциясининг октан сонини ОСМ усулда 0,1 дан 1,1 бирликгача, ОСТ усулда 0,2 дан 1,3 бирликгача яхшиланганлиги асосланган;
синергетик хусусиятли E-4, E-5, E-6, E-7 композит таркибли қўшимчаларни тўғридан-тўғри ҳайдалган бензин фракцияси намунасига 5 % гача қўшилганда октан сонини ОСТ усулида 9,6 дан 13,4 бирликгача, ОСМ усулда эса 7,8 дан 11,4 бирликгача оширилганлиги аниқланган ҳамда риформат намунадаги бензин фракциясининг октан сонини ОСТ усулида 8,4 дан 10,2 бирликгача, ОСМ усулда эса 7,0 дан 9,3 бирликгача яшиланганлиги исботланган;
синтез қилинган, таркибида азот ва олтингугурт бўлган олигомерларнинг металл коррозиясини ингибирлаш хусусиятлари мавжудлиги аниқланган ва уларни нефть мойлари учун коррозия ингибиторлари сифатида қўллаш усуллари ишлаб чиқилган;
таркибида азот, кислород, олтингугурт ва металл бўлган E-1, E-2, E-3, NS-1 ва NS-2 маркали органик қўшимчаларни олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда кенг қўлланилаётган аналогларга нисбатан нефть маҳсулотларини эксплуатацион хоссаларига таъсири юқори эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хом ашёлардан нефть ёқилғиларини физик-кимёвий хоссаларини ростловчи қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган NS-1 маркали олигомер қўшимчаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида, газоконденсат муҳитида коррозияга барқарорлик даражасини оширувчи қўшимчалар сифатида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг  2023 йил 3 ноябрдаги 03-18-8-934-1-сон маълумотномаси). Натижада, газоконденсат муҳитидаги металл конструкцияларини коррозиядан  ҳимоялаш даражасини 92,3 % гача  ошириш имконини берган;
синтез қилинган E-1, E-2, E-3 маркали органик эфирлар асосидаги Е-4, Е-5 ва Е-6 маркали органик композитлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ёқилғиларни октан сонини оширувчи қўшимчалар сифатида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг  2023 йил 3 ноябрдаги 03-18-8-934-1-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида кислород бўлган қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
синтез қилинган NS-2 маркали олигомер қўшимчаси “Petromaruz Uzbekistan” Хорижий корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Petromaruz Uzbekistan” ХКнинг 2023 йил 8 ноябрдаги 01.445/1-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилган NS-2 маркали олигомер қўшимчасининг иқтисодий самарадорлигини хорижий аналогларига нисбатан ўртача 69 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish