Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманов Камалиддин Нуриддиновичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орқа мия ўсмаларини клиника, ташхислаш ва жаррохлик давоси», 14.00.28- Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. DSc/Tib441.
Илмий рахбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,DSc 04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Норов Абдурахмон Убайдуллоевич, тиббиет фанлари доктори (DSc), Мирзабаев Марат Жумабекович, тиббиет фанлари доктори (Қозоғистон Республикаси),  Гафур-Ахунов Мирза-Али, тиббиет фанлари доктори, професссор.
Етакчи ташкилот номи: Ахунбоев номли Қиргиз давлат тиббиёт академияси (Қиргизистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади орқа мия ўсмалари билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини ташхислаш усуллари, даволаш тактикаси ва жаррохлик даволаш техникасини оптималлаштириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
"Узун ўтказувчан йўлларнинг эксцентрик жойлашуви қонуни" экстра- ва интрамедуллар ўсмалар клиник номоён бўлишида хал қилувчи объектив прогностик мезон эканлиги исботланган;
орқа мия ўсмалари жарроҳлик даволаш тактикасини оптималлаштириш учун ташхислаш алгоритмининг қўлланилиши жаррохлик даволашда самарадорлиги исботланган;
орқа миянинг экстрамедуляр ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг такомиллаштирилган тактикаси жаррохлик даволашда (ўсмани қисмларга бўлиб, субкапсуляр равишда, биполяр термал буғланиш ёрдамида олиб ташлаш) самарадорлиги асосланган;
сирингомиелитик киста билан биргаликда учраган орқа миянинг интрамедуллар ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш  (сиринго-субарахноид шунтлаш) тактикаси  асосланган;
экстра- ва интрамедуллар ўсмаларни дифференциал даволаш тактикаси ушбу ўсмаларни жаррохлик даволашда афзаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мувофицлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 12 январ 1-сон хулосасига кура:
Илмий янгиликнинг моҳияти: "Узун ўтказувчан йўлларнинг эксцентрик жойлашуви қонуни" экстра- ва интрамедулляр ўсмалар клиник намоён бўлишида ҳал қилувчи объектив прогностик мезон эканлиги исботланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ишлаб чиқилган алгоритм ва интраоперацион нейрофизиологик критериялар беморларда  хирургик даволаш тактикаси танловига индивидуал ёндашув имконини беради. Неврологик етишмовчиликнинг тикланиш муддатларини сезиларли қисқарганлиги, жарроҳ манипуляциялари самарадорлигини оширилганлиги бу ишлаб чиқилган интраоперацион нейромониторинг мезонлари билан изоҳланади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.11.2023 й. №01-16/525), Фағона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.07.2020 й. №01-08/252), Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.10.2023 й. №254), Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.12.2023 й. №149) ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (10.10.2023 й. №106) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ қилиниши орқа мия ўсмалари бўлган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга ёрдам берди, бу эса беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, амбулатор ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берди.
Таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш орқа мия ўсмалари бўлган беморларни даволаш сифатини яхшилади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Орқа мия ўсмалари билан оғриган беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 1) ётоқ кунларини ўртача 20-25 кундан 5-10 кунгача қисқартириш орқали беморнинг касалхонада қолишини камайтириш шифохона хизматлари учун тўлов миқдорини тахминан 5 991 минг сўмга камайтиради (998 600 сўм оғир беморлар учун интенсив терапия палатасида бўлган 1 кунлик прейскурант бўйича тўлов нархи); 2) беморни эрта ишга қайтариш операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитация ва дори-дармонларни таъминлаш ҳаражатларини тўлаш учун давлатга ҳаражатни камайтиради ва мавжуд ногиронлик учун умрбод ижтимоий таъминот зарурлигини истисно қилади.
Хулоса: жарроҳлик тактикасининг босқичини режалаштириш билан амалга оширилган операциялар ҳар бир бемор учун 6 241 000 сўм тежашга имкон беради.       
Джуманов Камолиддин Нуриддиновичнинг “Орқа мия ўсмаларини клиника, ташхислаш ва жарроҳлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август №02н-з/2-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.
Илмий янгиликнинг моҳияти: Орқа мия ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг эрта ва узоқ муддатли натижаларини таҳлил қилиш ва орқа мия ўсмаларини даволашда этапли тактикаси ишлаб чиқилди.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, орқа мия ўсмалари билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволашда соддалаштирилган алгоритмдан фойдаланиш жарроҳлик даволаш тактикасининг энг мақбул усулини тезда танлаш имконини берган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.11.2023 й. №01-16/525), Фағона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.07.2020 й. №01-08/252), Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.10.2023 й. №254), Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.12.2023 й. №149) ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (10.10.2023 й. №106) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Таклиф этилган усул операциядан кейинги даврда жарроҳлик даволаш натижаларини объектив яхшилашга олиб келди ва қониқарсиз натижалар фоизини камайиши аниқланди, бу эса ўз навбатида қисқа вақт ичида беморлар меҳнат қобилиятини тез тикланиши, ижтимоий мослашув ва ногиронликни камайтириш, шунингдек, беморлар ҳаёт давомийлиги ва сифатини ошириш имконини беради.
Хулоса: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чикилган алгоритм беморларда хирургик даволаш тактикаси танловига индивидуал ёндашувни топиш имконини беради.
Джуманов Камолиддин Нуриддиновичнинг “Орқа мия ўсмаларини клиника, ташхислаш ва жарроҳлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август №02н-з/2-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.                     Илмий янгиликнинг моҳияти: Сирингомиелитик киста билан биргаликда учраган орқа миянинг интрамедуллар ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш  (сиринго-субарахноидал шунтлаш) тактикаси  асосланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: жарроҳлик аралашуви ҳажмини аниқлашда ва жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда беморнинг хаёт сифатини сақлашда сиринго-субарахноидал шунтлашни қўллаш кераклигидан далолат беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.11.2023 й. №01-16/525), Фағона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.07.2020 й. №01-08/252), Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.10.2023 й. №254), Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.12.2023 й. №149) ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (10.10.2023 й. №106) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: орқа миянинг интрамедуллар ўсмалари билан оғриган беморларда ўсмани олиб ташлаш хажмини белгилаш беморларда операциядан кейинги даврда неврологик бузилишлар ижобий ўзгариш суръатлари, операция босқичларида сиринго-субарахноидал шунтлашни қўлланилиши орқали ижобий натижага эришилади. Орқа миянинг интрамедуллар ўсмалари бўлган беморларнинг 2-гуруҳида сиринго-субарахноидал шунтлашни йўқлиги натижасида асоратлар сонини оширади, бу эса ўз навбатида бемор хаёт сифатининг бузилишига олиб келади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Таклиф этилган усул операциядан кейинги даврда жарроҳлик даволаш натижаларини объектив яхшилашга олиб келди ва қониқарсиз натижалар фоизини камайиши аниқланди, бу эса ўз навбатида қисқа вақт ичида беморлар меҳнат қобилиятини тез тикланиши, ижтимоий мослашув ва ногиронликнинг камайтириш, шунингдек, беморлар ҳаёт давомийлиги ва сифатини ошириш имконини беради.
Хулоса: Таклиф этилган усул операциядан кейинги даврда жарроҳлик даволаш натижаларини объектив яхшилашга олиб келди ва қониқарсиз натижалар фоизини камайиши аниқланди.
Джуманов Камолиддин Нуриддиновичнинг “Орқа мия ўсмаларини клиника, ташхислаш ва жаррохлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август №02н-з/2-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.
Илмий янгилик моҳияти: Орқа мия ўсмаларини олиб ташлашнинг асосий тамойиллари ўсимта паренхимасининг босқичма-босқич интракапсуляр нозик бўлакларга бўлиб олиб ташланиши, сўнгра ўсимта капсуласини ажратиш ва олиб ташлаш ва бу орқали орқа мия майда қон томирлари ва орқа мия илдизларини сақлаб қолиш имкони яратилди.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Орқа миянинг экстрамедуляр ўсмаларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашнинг модернизация қилинган усулини қўллаш ишончли тарзда 55,1% ҳолларда ижобий натижаларга эришишга имкон берган, бу эса операциядан кейинги даврда жарроҳлик даволаш натижаларини объектив яхшилашга олиб келган ҳамда қониқарсиз натижалар фоизини камайтирган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази (01.11.2023 й. №01-16/525), Фағона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.07.2020 й. №01-08/252), Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.10.2023 й. №254), Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.12.2023 й. №149) ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (10.10.2023 й. №106) амалиётига жорий этилган.
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги меҳнатга ва жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиш, ижтимоий даражада - умр кўриш давомийлигининг ошиши, ўлим ва ногиронликнинг камайиши.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Орқа мия ўсмалари билан оғриган беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 1) ётоқ кунларини ўртача 20-25 кундан 5-10 кунгача қисқартириш орқали беморнинг касалхонада қолишини камайтириш шифохона хизматлари учун тўлов миқдорини тахминан 5 991 минг сўмга камайтиради (998 600 сўм оғир беморлар учун интенсив терапия палатасида бўлган 1 кунлик прейскурант бўйича нархи); 2) беморни эрта ишга қайтариш операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитация ва дори-дармонларни таъминлаш ҳаражатларини тўлаш учун давлатга ҳаражатни камайтиради ва мавжуд ногиронлик учун умрбод ижтимоий таъминот зарурлигини истисно қилади.
Хулоса: жарроҳлик тактикасининг босқичини режалаштириш билан амалга оширилган операциялар ҳар бир бемор учун 6 241 000 сўм тежашга имкон беради.       
Джуманов Камолиддин Нуриддиновичнинг “Орқа мия ўсмаларини клиника, ташхислаш ва жарроҳлик давоси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август №02н-з/2-сон хулосаси билан тадбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish