Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилов Нуриддин Хайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Периимплантатли мукозитлар ва дентал периимплантитларни жарроҳликсиз даволашни клиник-экспериментал асослаш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга  олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1237.
Илмий раҳбар: Мелькумян Тимур Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти,  DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухамаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Копбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон).
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номли Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глицин ва эритритол асосидаги хаво-абразив усулда абразив аралаш  маларни қўллаш билан периимплантли мукозитлар ва дентал периимплантитларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта глицин (Air-FlowPerio) ва эритритол  асосидаги (Air-FlowPlus) абразив кукунлар сувда тўлиқ эримаслиги, уларнинг сувда эримайдиган фракциялар эса кремний ионлари миқдори бўйича бир-биридан ишончли (1,2 марта) фарқ қилиши аниқланган;
биринчи марта, глицинга нисбатан эритритол асосидаги аралашма билан контаминирланган дентал имплантларни хаво-абразив усулида тозалаш, улар юзасидаги кремний миқдори 9 марта (р=0,000) ортиши ва кимёвий тозаликни бузулиши исботланган;
титанли таянч атрофидаги йўқотилган суякни тиклаш истиқболида анъанавий усулда, шунингдек, глицин асосли хаво-абразивли аралашма билан ишлов берилган контаминирланган имплантларнинг юқори суяк интеграцияси эритритолга нисбатан мос равишда 1,2 ва 1,3 марта (p<0,05) энг юқори биомослиги асосланган;
биринчи марта периимплантли мукозитни даволашда глицин асосли кукун билан супраструктурани хаво-абразив усулда тозалаш анъанавий усулга нисбатан 3 марта юқори самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи Экспертлар кенгашининг 2024 йил 3январдаги №04-х/24-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: биринчи марта глицин (Air-FlowPerio) ва эритритол асосидаги (Air-FlowPlus) абразив кукунлар сувда тўлиқ эримаслиги, уларнинг сувда эримайдиган фракциялар эса кремний ионлари миқдори бўйича бир-биридан ишонарли фарқ қилиши (1,2 марта) илмий жиҳатдан исботланган ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан,Тошкент шаҳридаги МЧЖ “ТЎРТИНЧИ” стоматология поликлиникасининг “Терапевтик стоматология” бўлимига 2023 йил 06 октябрдаги №99-сонли буйруғи ва ТДСИ клиникасига 2023 йил 06 октябрдаги №57-сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: татбиқ натижасида абразив кукунларда сувда эримайдиган фракцияларни мавжудлиги дентал имплантларни милк ости юзасини тозалаш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган ятроген ҳолатларни: қонашни жадалланиши, давомий йиринг оқиши ва патологик жараённи ривожланишини бартараф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:тадқиқотнинг тажриба қисми кўпинча тиббий илмий лойиҳанинг бир қисми бўлиб, унинг даромадига эмас, балки унинг харажатларига киритилади. Шу муносабат билан, хайвонларда ўтказиладиган тажриба преклиник тадқиқотлар самарадорлигини фақат ижобий ёки салбий узоқ муддатли натижалар олингандан кейин асосланган ҳолда ҳисоблаш мумкин. Хулоса:«Периимплантатли мукозитлар ва дентал периимплантитларни   жарроҳликсиз даволашни клиник-экспериментал асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти  ректори томонидан 2023-йил 03 ноябрдаги №04-з/27-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: биринчи марта эритритол асосидаги аралашма билан контаминирланган дентал имплантни хаво-абразив усулида тозалаш, улар юзасида кремний миқдорини глицин асосидаги кукун билан ишлов берилган имплантларга нисбатан ишонарли ортишига имкон берганлиги илмий асосланган ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан,Тошкент шаҳридаги МЧЖ “ТЎРТИНЧИ” стоматология поликлиникасининг “Терапевтик стоматология” бўлимига 2023 йил 06 октябрдаги №99-сонли буйруғи ва ТДСИ клиникасига 2023 йил 06 октябрдаги №57-сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:эритритол асосли аралашма билан ҳаво-абразивли ишлов бериш титан имплантатни кимёвий тозалигини бузулишига ва суяк тўқимаси билан интеграция сифатини пасайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотнинг тажриба қисми кўпинча тиббий илмий лойиҳанинг бир қисми бўлиб, унинг даромадига эмас, балки унинг харажатларига киритилади. Шу муносабат билан, хайвонларда ўтказиладиган тажриба преклиник тадқиқотлар самарадорлигини фақат ижобий ёки салбий узоқ муддатли натижалар олингандан кейин асосланган ҳолда ҳисоблаш мумкин. Хулоса: «Периимплантатли мукозитлар ва дентал периимплантитларни   жарроҳликсиз даволашни клиник-экспериментал асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023-йил 03 ноябрдаги №04-з/27-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик:титанли таянч атрофидаги йўқотилган суяк тўқимасини тиклашда эритритолга нисбатан глицин асосидаги кукун билан хаво-абразив усулда ишлов беришни, хамда имплантни контаминирланган юзасини пневмогидробластинги самарадорлигини исботловчи  далиллар асосланган ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан,Тошкент шаҳридаги МЧЖ “ТЎРТИНЧИ” стоматология поликлиникасининг “Терапевтик стоматология” бўлимига 2023 йил 06 октябрдаги №99-сонли буйруғи ва ТДСИ клиникасига 2023 йил 06 октябрдаги №57-сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:анъанавий усул ва глицин асосидаги аралашмани қўллаш бўйича олинган тажриба маълумотлари клиник амалиётда янада хавфсиз фойдаланиш учун далил бўлиб ҳизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:тадқиқотнинг тажриба қисми кўпинча тиббий илмий лойиҳанинг бир қисми бўлиб, унинг даромадига эмас, балки унинг харажатларига киритилади. Шу муносабат билан, хайвонларда ўтказиладиган тажриба преклиник тадқиқотлар самарадорлигини фақат ижобий ёки салбий узоқ муддатли натижалар олингандан кейин асосланган ҳолда ҳисоблаш мумкин. Хулоса:«Периимплантатли мукозитлар ва дентал периимплантитларни   жарроҳликсиз даволашни клиник-экспериментал асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023-йил 03 ноябрдаги №04-з/27-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик:биринчи марта периимплантли мукозитни даволашда глицин асосидаги кукун билан супраструктурани хаво-абразив усулда тозалаш анъанавий усулга нисбатан 3 марта самарадорлиги илмий асосланди ва олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан,Тошкент шаҳридаги МЧЖ “ТЎРТИНЧИ” стоматология поликлиникасининг “Терапевтик стоматология” бўлимига 2023 йил 06 октябрдаги №100-сонли буйруғи ва ТДСИ клиникасига 2023 йил 06 октябрдаги №56-сонли буйруғига биноан муассасаларнинг амалий фаолиятига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалин милк фенотипи бўлган беморларни даволашда анъанавий реабилитация ва глицинни қўллаш билан ҳаво-абразивли ишлов бериш суппурация кўрсаткичи бўйича муқобил бўлган эритритолни қўллашга нисбатан самаралироқ эди, бу эса беморларни тиббий реабилитациясини қисқаришига ва юқори даво самарадорлигига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:тавсия этилган усул беморларнинг даволаш самародорлигини оширади, ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Иқтисодий самарани ҳисоблашда ускуна амортизациясини, абразив кукун миқдорини, сарфланган вақт ва бир қатнов учун кетган вақтларнинг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Тавсия этилган ишлов бериш усулини қўллаш даво самарадорлиги 2-2,5 мартага ошириши ҳамда камида 1 250 000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса:«Периимплантатли мукозитлар ва дентал периимплантитларни   жарроҳликсиз даволашни клиник-экспериментал асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023-йил 03 ноябрдаги №04-з/27-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish