Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерназаров Отамурод Нармуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенозларини ташхислаш ва даволашни мақбуллаштириш» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1872.
Илмий раҳбар: Вохидов Улуғбек Нуридинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эфендиев Акиф Захид огли тиббиёт фанлари номзоди, доцент Озарбайджон).
Етакчи ташкилот: Абуали Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларни комплекс ташхислаш ва даволашни мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларда касаллик кечимини ва даволаш натижаларини баҳолашда ташқи нафас функциясини аниқлаш, яъни спирографияда Тиффно индекси, ЭЮҲТ ва БЛҲТ25 кўрсаткичларини диагностик аҳамияти исботланган;
ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларда беморларнинг яшаш сифати (СФ-36 саволномаси) кўрсаткичлари, яъни жисмоний ва психологик компонентларнинг салбий бўлиши ва даволашдан кейин динамикада ўзгариши асосланган;
ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларни комплекс даволашдан олдин овоз сифати кўрсаткичларини, яъни физик, жисмоний ва эмоционал кўрсаткичларнинг пастлиги ҳамда даволашдан кейин овоз сифатининг яхшиланганлиги исботланган;
ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларга уларнинг ҳолати, нафас ва овоз функцияларини текшириш натижаларига асосланган ҳолда жарроҳлик усулини танлаш, жарроҳлик даволаш кўрсаткичларини оптималлаштириш, ундан олдинги тайёргарлик ва кейинги реабилитацияни ўтказишга қаратилган даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2023 йил 20 ноябрь №17-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларда касаллик кечимини ва даволаш натижаларини баҳолашда ташқи нафас функциясини аниқлаш, яъни спирографияда Тиффно индекси, ЭЮҲТ ва БЛҲТ25 кўрсаткичларини диагностик аҳамияти исботланган, ҳиқилдоқ паралитик стенози бўлган беморларда касалликнинг кечими ва оғирлик даражасини баҳолашда ташқи нафас функциясини текшириш (спирография) усулини қўллаш самарадорлиги ҳамда ундаги бир лаҳзалик ҳаво тезлиги кўрсаткичи орқали баҳолашнинг диагностик аҳамияти исботланди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш динамикасида товуш ёриғидаги ўзгаришларни аниқлашнинг усули ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди, тавсия этилган усул содда, осон амалга ошириладиган ва юқори даражада ишончли эканлиги исботланди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ҳиқилдоқнинг икки томонлама сурункали паралитик стенози бўлган беморларда нафас олиш қийинлиги ва овоз хиралиги 2 баравар кўпроқ безовта қилиши, ҳамда нафас олиш ва овоз чиқариш функциялари ҳам яққол бузилган бўлади, яъни спирометрияда  энг юқори ҳажмий тезлик ва ўпка мажбурий ҳаётий ҳажмининг 25 фоизига етган сонияли ҳажмий тезлигини пасайган бўлади. Шу сабабли комплекс ташҳислашда таклиф қилинган усулларни қўллаш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин.
«Ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенозининг диагностикасини оптималлаштириш» ва «Ҳиқилдоқни сурункали паралитик стенозини жарроҳлик даволашнинг қиёсий хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси 8н-з/12-сон 19.01.2022  ва 8н-р/1032 04.11.2021 олинган).
иккинчи илмий янгилик: ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларда беморларнинг яшаш сифати (СФ-36 саволномаси) кўрсаткичлари, яъни жисмоний ва психологик компонентларнинг салбий бўлиши ва даволашдан кейин динамикада ўзгариши баҳоланган, ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенози бўлган беморларнинг яшаш сифатини даволашдан олдин ва кейинги баҳолаш беморнинг аҳволини ва жарроҳлик усулининг самарадорлигини кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 2 150 000 сўм иқтисод қилинди. Бу ўз навбатида беморнинг амалиётга тайёрлаш ва аҳволини тўғри баҳолашга ёрдам беради, бу эса касалхонада ётиш кунлари сонини камайтиради. Хулоса: Беморларни текширишнинг тўғри тактикаси давлат бюджети маблағларига сарфланишини камайтиради. «Ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенозининг диагностикасини оптималлаштириш» ва «Ҳиқилдоқни сурункали паралитик стенозини жарроҳлик даволашнинг қиёсий хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси 8н-з/12-сон 19.01.2022  ва 8н-р/1032 04.11.2021 олинган).
учинчи илмий янгилик: ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларни комплекс даволашдан олдин овоз сифати кўрсаткичларини, яъни физик, жисмоний ва эмоционал кўрсаткичларнинг пастлиги ҳамда даволашдан кейин овоз сифатининг яхшиланганлиги исботланган, ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенози бўлган беморларнинг овоз сифатини даволашдан олдин ва кейинги баҳолаш беморнинг аҳволини ва жарроҳлик усулининг самарадорлигини кўрсатади. Ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенози бўлган беморларнинг овоз сифати ёмонлашган бўлиб, ўрта ҳисобда 78,1±0,1 ни ташкил этади. Беморлар яхволининг қониқарсиз эканлиги ва жарроҳлик амалидан кейин унинг яхшиланганлиги ҳаёт сифатини баҳолашни муҳимлигини кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ҳордектомия ва латерофиксасия жарроҳлик амалиёти ишлаб чиқилган. «Ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенозининг диагностикасини оптималлаштириш» ва «Ҳиқилдоқни сурункали паралитик стенозини жарроҳлик даволашнинг қиёсий хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси 8н-з/12-сон 19.01.2022  ва 8н-р/1032 04.11.2021 олинган).
тўртинчи илмий янгилик: ҳиқилдоқнинг сурункали паралитик стенози бўлган беморларга уларнинг ҳолати, нафас ва овоз функцияларини текшириш натижаларига асосланган ҳолда жарроҳлик усулини танлаш, жарроҳлик даволаш кўрсаткичларини оптималлаштириш, ундан олдинги тайёргарлик ва кейинги реабилитацияни ўтказишга қаратилган даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, жарроҳлик даволаш кўрсаткичларини оптималлаштириш, ундан олдинги тайёргарлик ва кейинги реабилитацияни ўтказишга қаратилган даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, «Ҳиқилдоқ сурункали паралитик стенозининг диагностикасини оптималлаштириш» ва «Ҳиқилдоқни сурункали паралитик стенозини жарроҳлик даволашнинг қиёсий хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатига жавобан хулосаси 8н-з/12-сон 19.01.2022  ва 8н-р/1032 04.11.2021 олинган).

Yangiliklarga obuna bo‘lish