Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапов Бекжан Салиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Ионлаштирувчи нурланишларни қайд этувчи ўта сезувчан катта юзали кремний детекторларини ишлаб чиқиш”, 01.04.10 – “Яримўтказгичлар физикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1503.
Илмий маслаҳатчи: Муминов Рамизулла Абдуллаевич, физика-математика фанлар доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.02/27.02.2020.FM/Т.110.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгорова Дилбара Мустафаевна, техника фанлари доктори, профессор; Рахматов Ахмаджон Зайнидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ядро физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори сезгирликдаги катта диаметрли кремний детекторларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида республика ҳудудидаги турли муҳитларда радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчайдиган ва алфа зарраларини қайд этиш учун ўлчов комплекси бўлган радонометрни ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диаметри (Ø=40÷110 мм) бўлган кремний пластиналарни қайта ишлашнинг кимёвий усуллари ишлаб чиқилган бўлиб, пластиналарнинг ±0,4÷0,6% аниқликда текис-параллеллик даражасига эришилган;
"кириш" ва "чиқиш" юзаларида кичик энергия ёʼқотишлари туфайли зарядланган зарраларнинг паст интенсивликдаги кичик энергия оқимини қайд этиш имконини берувчи детекторларнинг "кириш" ва "чиқиш" юзалари “ўлик” қатламининг минимал қалинлигини таминлайдиган алюминий ва олтинни пуркилаш технологик режимлари ишлаб чиқилган;
ўрганилган ва ишлаб чиқилган илмий-техникавий ва технологик хусусиятлар асосида уч турдаги кремний асосидаги сезгир катта юзали ва қалинлиги (100-120мкм) бўлган; юза-барерли, Ал-αГе—пСи-Ау гетероструктурали ва кремний-литийли Ал-αСи—п-и-н-Ау ионлаштирувчи нурланиш детекторлари ишлаб чиқилган;
илк маротаба ҳаво, сув ва тупроқдаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш ва энергияси (3,5-8 МеВ) бўлган алфа зарраларини рўйхатга олиш учун ишлаб чиқилган сезгир катта юзали, яримўтказгичли детектор асосида, керакли электрон компонентлар ва натижаларни йигʼиш, қайта ишлаш учун компютер дастури билан жиҳозланган миллий қурилма (радонометр) ишлаб чиқилган;
илк маротаба республика ҳудудида тупроқ ҳавосидаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш, ишлаб чиқарилган миллий радонометр ёрдамида амалга оширилди, радоннинг ҳажмий фаоллигининг ошиши тектоник жараёнларнинг фаоллашуви даврида ўрганилаётган ҳудудда ер қобигʼининг деформация жараёнлари билан богʼлиқлиги кўрсатилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори сезгирликли ионлаштирувчи нурланишни қайд этувчи катта юзали кремний детекторларини тадқиқ қилиш натижасида, радонометрни тайёрлаш ва ишлаб чиқаришда:
“Ҳаво, сув ва тупроқдаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш учун қурилма” (ФАП 02142, 2022й) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган. Қурилмада ишлатиладиган детектор “ўлик қатлам”ининг минимал қалинлигига эга бўлиб, бу қурилманинг сезгирлигини оширади ва зарядланган заррачаларнинг паст интенсивликдаги кичик энергия оқимини қайд этиш ва қурилманинг конструкцияси реал вақтда 2π -геометрияда ўлчовларни амалга ошириш имконини берган;
“Ҳаво, сув ва тупроқдаги радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш учун зарядланган заррачаларнинг яримўтказгичли детекторлари асосида радиометрларни яратиш ва ишлаб чиқариш” хўжалик шартномаси бажарилган (Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) билан 01.04.2019 йилдаги 01-05-02/1-сон). Илк бор ишлаб чиқилган катта юзали детекторлар асосида сертификатланган миллий радонометр (сертификат №001, “Ўзстандарт”) ёрдамида НКМК ҳудудида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича илмий ва экологик вазифаларни бажариш имконини берган;
"Радиометрларни яратиш ва ишлаб чиқариш: ҳаво, сув ва тупроқдаги радоннинг ҳажмли фаоллигини ўлчаш учун радонометр, материалларда алфа нурланишининг паст фаоллигини ўлчаш учун алфаметр, материаллардаги гамма нурланишининг паст фаоллигини ўлчаш учун гаммаметр" хўжалик шартномаси бажарилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) билан 2021-йил 13-апрелдаги ЮР №63-2144-сон). Диаметри Ø=110 мм ва қалинлиги 100-120 мкм бўлан юқори сезгирликли детекторлар асосида радонометрлар ишлаб чиқилди: икки комплект “Радонометр” ва бир комплект “Гаммаметр”. Ишлаб чиқилган радонометрлар томонидан радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчаш натижалари хорижий сертификатланган радиометрда ўлчанган натижаларга мослиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish