Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанов Дилшод Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Итлар демодекозининг эпизоотологияси, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш”, 03.00.06 - Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/В69
Илмий раҳбар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Сабиржан Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Насимов Шухрат Наимович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида итлар демодекозининг эпизоотологик ҳолатини таҳлил қилиш, касалликга ташхис қўйиш, даволаш ва профилактик тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамизнинг питомниклар, волерлар (ит асраш хонаси) ва аҳоли хонадони шароитларидаги итлар демодекозининг эпизоотологияси ва биоекологик хусусиятлари аниқланган; 
демодекознинг  итлар жинси (урғочи итларда 65 %, эркакларида  30-35 %), зоти (Шарқий Европа овчаркаларида 14,8%, немис овчаркаларида 15,1%) ва йил мавсумлари бўйича (баҳорда 35 %, ёзда 21,6 %, кузда 26,6 %, қишда 40%) тарқалиш динамикаси тадқиқ этилган;
демодекознинг клиник белгилари, қоннинг морфологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларида кузатиладиган ўзига хос ўзгаришларни аниқлаш ҳамда эзилган томчи усулида микроскопик текширишларга асосланган ташхис усули ишлаб чиқилган;
итлар демодекозини 1% ли ивермектиндан 1 мл/50 кг тери остига,  хелсивит препаратидан 1мл/30 кг мускул орасига инексия қилиш, жароҳатни декасан эритмаси билан ювиш ва сулпҳур малҳамидан суртишга асосланган даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Итлар демодекозининг эпизоотологияси, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Итлар демодекозининг диагностикаси, даволаш ва олдини олиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Самарқанд ва Қашқадарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология хизматига қарашли хизмат итларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 17-мартдаги №02/23-115-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш натижасида хизмат итлари демодекозининг олдини олишда 86-92% самарадорликка эришилган;
итлар демодекозини даволашда 1% ли ивермектин препаратини тери остига 1 мл/50 кг миқдорида инексия қилиш, жароҳатни декасан эритмаси билан ювиш ва сулпҳур малҳами суртиш, аллергияга қарши супрастин, иммун тизим фаолиятини кучайтириш мақсадида хелсивит препаратини 3 мл.дан мускул орасига инексия қилиш усули ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 17-мартдаги №02/23-115-сон маълумотномаси). Ушбу даволаш усулининг қўлланилиши натижасида демодекоз билан касалланган итларнинг тўлиқ соғайишига эришилган. Касалликни даволаш ва олдини олиш учун сарфланган 1 сўмга харажатлар қоплами 8,0 сўмни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish