Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳатамов Акбар Ҳудойбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паррандалар салмонеллёзи эпизоотологияси, диагностикаси ва унга қарши курашни такомиллаштириш тадбирлари”, 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси,  микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/В74
Илмий раҳбар: Салимов Ҳаит Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Мамадуллаев Гулмурод Хамидович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим; Ахмедов Баходир Назарович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паррандалар салмонеллёзини бактериологик диагностика қилиш асосида тарқалиш даражасини аниқлаш, уларни замонавий антибиотик ҳамда экологик хавфсиз маҳаллий пробиотик воситалар ёрдамида даволаш ва унга қарши кураш тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах вилоятларининг айрим тухум ва гўшт йўналишидаги паррандачилик хўжаликларида салмонеллёзнинг эпизоотологик ҳолати ҳамда касалланган товуқ ва жўжаларда С. энтеритидес, С. тйпҳимуриум, С. галлинарум-руллорум ва бошқа салмонелла серотурлари аниқланган;
тухум ва гўшт йўналишидаги салмонеллёз билан касалланган товуқ ва жўжалардан ажратилган маҳаллий С.энтеритидис ва С.тйпҳимуриум штаммларининг ЎД50 ва ЎД100 кўрсаткичлари аниқланган;
маҳаллий Лаcтобаccилис (Wеисселла виридесcенс WВ-1, Wеисселла cибариа WC-2, Лаcтобаcиллус плантарум  Т-1, Лаcтобаcиллус сакеи) ва Баcиллус субтилис (Баcиллус субтилис Т-8, Баcиллус субтилис Л.1 ва Баcиллус субтилис Д.К) пробиотик штаммларининг салмонелла қўзғатувчиларига нисбатан антогонистик фаоллиги юқори бўлиши илмий асосланган;
жўжаларда салмонеллёзни даволаш ва олдини олишда улар ҳаётининг дастлабки кунидан бошлаб 1 литр ичимлик сувига/3,5 мл (2,5 мл Лаcтобаccилис (1мл-2.5х107 КҲҚБ.) + 1мл. Баcиллус субтилис (1мл-1х107 КҲҚБ.) антогонистик фаоллиги юқори бўлган Лаcтобаccилис ва Баcиллус субтилиснинг маҳаллий штаммаларидан тайёрланган пробиотик препаратларни антибиотикларга альтернатива сифатида фойдаланиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паррандалар салмонеллёзи эпизоотологияси, диагностикаси ва унга қарши курашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Паррандалар салмонеллёзи диагностикаси ва унга қарши курашиш чоралари бўйича тавсиянома» тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-333-сон маълумотномаси). Натижада паррандачилик хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги паррандаларнинг салмонеллёзига ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйишга ҳамда ушбу касалликка қарши курашишда юқори самарадорликка эришилган;
бойитилган электив ҳамда селектив дифференциал диагностик озуқа муҳитлари (Эндо, Плоскирев, Левин, Висмут – сульфит, Салмонелла-Шигеллосис, ХЛД ва Бриллиант яшил агарлари) ёрдамида салмонеллаларни патологик материаллардан самарали ажратиб олиш ва уларни бошқа энтеробактериялардан фарқлашда фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-333-сон маълумотномаси). Бу билан лаборатория амалиётида қўзғатувчиларни ўзаро дифференциатциялашга эришилган;
паррандалар салмонеллёзига қарши курашишда жўжалар ҳаётининг дастлабки кунидан бошлаб 1 литр сувга/3,5 мл. (2,5 мл Лаcтобаccилис (1мл-2,5х107 КҲҚБ) ва 1 мл. Баcиллус субтилис (1мл-1х107 КҲҚБ.)  Лаcтобаccилис ва Баcиллус субтилис пробиотиклар мажмуасини бериш усули ишлаб чиқилган ва Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг паррандачилик хўжаликларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-333-сон маълумотномаси). Паррандалар салмонеллёзига қарши курашишда маҳаллий Лаcтобаccилис ва Баcиллус субтилис пробиотиклар мажуасининг қўлланилиши натижасида 87,5 % самарадорликка эришилган ва сарфланган бир сўмга харажатлар қоплами 16,5 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish