Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Суннат Мухитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўйлар парамфистоматозининг эпизоотологияси ва патоморфологияси”, 16.00.02– Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/В91
Илмий раҳбар: Кулиев Боходир, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Ҳаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Эшкабилов Тура Жураевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг айрим туманларида қўйлар парамфистоматозининг эпизоотологияси, мавсумий учраш даражаси, клиник белгилари ва касаллик оқибатида организмда кечадиган патологоанатомик ва патологогистологик ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти шароитида қўйлар парамфистоматозининг эпизоотологияси ва мавсумий тарқалиш динамикаси аниқланган;
қўйлар парамфистоматози катта ва тўрқорин деворида, ичак шиллиқ қаватларида атрофия, некроз, мукоид ва фибриноид дистрофия, гиперплазия, гиперкератоз, склероз, қон қуйилишлар билан кечиши аниқланган;
қўйлар парамфистоматозининг ўткир ва сурункали шаклларида ширдон ва 12 бармоқ ичак шиллиқ пардаларида эпителий ҳужайраларининг десквомацияси, лимфоид, плазматик ҳужайралар, гистиоцитлар ҳамда эозинофиллар инфильтрацияси кузатилиши илмий асосланган;
қўйлар парамфистоматозининг патологоанатомик ва патогистологик ўзгаришларини аниқлаш асосида касалликни патоморфологик диагностика қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўйлар парамфистоматозининг эпизоотологияси ва патоморфологияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Қўйлар парамфистоматозининг тарқалиши, клиникаси ва патоморфологик диагностикаси бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилиб ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 18.09.2023 йилдаги 02/23-396-сон маълумотномаси). Натижада қўйлар парамфистоматозининг тарқалиши, клиникаси ва мавсумий учраш даражасини аниқлаш ҳамда касалликни патоморфологик диагностика қилиш имконияти яратилган;
қўйлар парамфистоматозида орган ва тўқималардаги патанатомик ва патогистологик ўзгаришларни аниқлаш асосида патоморфологик диагностика усули ишлаб чиқилган ҳамда олинган илмий натижалар «Ветеринария» йўналиши талабаларига «Патологик анатомия, гавда ёриш ва ветеринария суд экспертизаси», «Паразитология ва инвазион касалликлар» фанларининг тегишли бўлимларини ўқитишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 18.09.2023 йилдаги 02/23-396-сон маълумотномаси). Натижада қўйлар парамфистоматозининг тарқалиши ва патоморфологияси бўйича ўқув маълумотларини бойитиш ҳамда талабаларнинг билим ва кўникмаларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish