Sayt test rejimida ishlamoqda

Джурабаев Отабек Джурабаевичнинг
фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришда операциён стратегияни такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.03 –  Саноат иқтисодиёти (Иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.1.DSc/Iqt464  
Илмий маслаҳатчи: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Суюнов Дилмурот Холмуротович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Раъно Рустамовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта-тўқимачилик кластерларида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича операцион стратегияни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг стратегик бошқарувида операцион стратегия” тушунчасининг мазмуни компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш воситалари ва даражасига таъсир кўрсатувчи ташкилий тузилма бўғинларини бошқариш тамойиллари ҳамда стратегик муҳим оператив вазифаларни ҳал этишни белгилаб берувчи нисбатан тор ихтисослашган стратегия нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерларида инновацион маҳсулотни ишлаб чиқаришга оид операцион қарорларни сифат жиҳатидан баҳолаш мезонларининг “самарали” (1≤СБҚ), “паст самарали” (0,5≤СБҚ≤0,9), “самарасиз”                              (0≤СБҚ≤0,49), “зарарли” (СБҚ<0) миқдорий қийматларига мувофиқ келувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реструктуризция қилиш, диверсификациялаш ҳамда ишлаб чиқаришдан воз кечиш оптимал қарорлари асосланган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг операцион стратегияси ишлаб чиқариш жараёнини айланма маблағлар билан таъминлаш, айланиш тезлигининг пасайиши хавфлари ҳамда тўлов қобилияти даражасини баҳолашда кўп бўғинли тузилмаларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган фаолиятига кўра такомиллаштирилган;
пахта ва тўқимачилик экспортининг статистик аҳамияти ва унга ташкилий-иқтисодий омилларнинг таъсирини кўп омилли эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар прогноз параметрлари баҳоланган;
Ўзбекистонда пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми динамикасининг панелли маълумотлар модели асосида 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ва тўқимачилик кластерларида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тезкор стратегияни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг стратегик бошқарувида операцион стратегия” тушунчасининг мазмуни компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш воситалари ва даражасига таъсир кўрсатувчи ташкилий тузилма бўғинларини бошқариш тамойиллари ҳамда стратегик муҳим оператив вазифаларни ҳал этишни белгилаб берувчи нисбатан тор ихтисослашган стратегия нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Операцион менежмент” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 октябр 328-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида корхонанинг стратегик бошқарувидаги операцион стратегиясидан ташкилий тузилма бўғинларини бошқариш тамойиллари ҳамда стратегик муҳим оператив вазифаларни ҳал этишни белгилаб берувчи нисбатан тор ихтисослашган стратегия сифатида фойдаланиш бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерларида инновацион маҳсулотни ишлаб чиқаришга оид операцион қарорларни сифат жиҳатидан баҳолаш мезонларининг “самарали” (1≤СБҚ), “паст самарали” (0,5≤СБҚ≤0,9), “самарасиз” (0≤ СБҚ≤0,49), “зарарли” (СБҚ<0) миқдорий қийматларига мувофиқ келувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реструктуризция қилиш, диверсификациялаш ҳамда ишлаб чиқаришдан воз кечиш оптимал қарорларидан фойдаланиш таклифидан мамлакатдаги етакчи пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 12/12-1219-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатдаги етакчи пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида илғор технологиялар, ташкилий-техник ечимлар ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқиш орқали ишлаб чиқариш таннархини 12,2 фоизга камайтириш, даромадни 15,1 фоизга ошириш ва рақобатбардошликни мустаҳкамлаш имкони яратилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг операцион стратегияси ишлаб чиқариш жараёнини айланма маблағлар билан таъминлаш, айланиш тезлигининг пасайиши хавфлари ҳамда тўлов қобилияти даражасини баҳолашда кўп бўғинли тузилмаларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган фаолиятига кўра такомиллаштириш таклифидан мамлакатдаги етакчи пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 12/12-1219-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида айланма ишлаб чиқариш фондларини бошқариш бўйича ишлаб чиқилган методологиянинг жорий этилиши айланма ишлаб чиқариш фондларининг хавфли вазиятлардан йўқотилишини 5 фоизга камайтириш ҳамда “ЦТ Агро Cлустер”, “Боёвут течно cлустер” МЧЖ пахта ва тўқимачилик кластерларида ресурсларни мақбуллаштириш имкони яратилган;
пахта ва тўқимачилик экспортининг статистик аҳамияти ва унга ташкилий-иқтисодий омилларнинг таъсирини кўп омилли эконометрик моделлаштириш асосида баҳоланган 2030 йилга қадар прогноз параметрларидан мамлакатдаги етакчи пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 12/12-1219-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида экспорт улуши ҳамда даромаднинг сезиларли даражада ошишига ва рақобатбардошликни мустаҳкамлашга олиб келиб, жумладан, “ЦТ Агро Cлустер”, «Боёвут течно cлустер” каби кластерларнинг иқтисодий самарадорлигини 6,5% га ошишига имкон яратилган; 
Ўзбекистонда пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми динамикасининг панелли маълумотлар модели асосида ишлаб чиқилган 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан мамлакатдаги етакчи пахта ва тўқимачилик кластерлари фаолиятида фойдаланилган(“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 12/12-1219-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик саноатида инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва иш ҳақини оширишга қаратилган стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish