Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолдинова Махфузахон Абдуманноб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ислом ҳуқуқида ижтимоий ҳимоя масалаларининг тартибга солиниш асослари”   24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Isl48
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: юридик фанлари доктори, профессор Юсупова Нигора Жалолиддин қизи.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Тошқулов Жўрабой Ўринбаевич ва юридик фанлари номзоди, доцент Бегматова Бузаҳро Маъруфжановна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ислом ҳуқуқида ижтимоий ҳимоя масалаларининг тартибга солиниш ўзига хос хусусиятлари ва манбавий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ислом ҳуқуқида “масолиҳи мўтабара” (المصالح المعتبرة– эʼтиборга олинган манфаатлар) қоидаси асосида инсонларнинг эҳтиёжмандлик даражаси заруриёт (ضروريات– заруратлар), ҳожиёт (حاجيات– эҳтиёжлар), таҳсиниёт (تحسنيات– фаровонлик) тамойилларига кўра таснифланиб, шахснинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик ҳолати заруриёт ва ҳожиёт мезонлари бўйича белгиланиши асослаб берилган;
Имом Абу Юсуфнинг “Китобул харож” асарида ўзга дин вакилларининг омонлик кафолати бўлган жизя (جزية) тўлови кейинчалик ижтимоий заиф қатламни моддий ҳимояси мақсадида қариялар учун нафақа (نفقة) жорий этиш воситаси бўлиб хизмат қилгани аниқланган;
ислом ҳуқуқида ҳомилага (جنين) моддий-маънавий ғамхўрлик қилиниши туғилгунига қадар ҳаёти ҳимоя қилиниши, насаби белгиланиб нафақаси таъминланиши орқали туғилмаган болалар ижтимоий ҳимояси (الرعاية الاجتماعية) тизимли равишда ишлаб чиқилгани аниқланган;
тадқиқот жараёнида ўрганилган классик фиқҳий манбаларда аёлларни даволаш (معالجة) масаласи кенг ёритилмаган бўлса-да, бугунги кунда касалликларни кўпайиши ва аёл саломатлигини сақлаш аҳамиятидан келиб чиқиб, замонавий ислом ҳуқуқида эрнинг зиммасидаги вазифалар қаторига киритилиши орқали фатволар (فتاوى) замон ва маконга қараб ўзгариш касб этиши далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ислом ҳуқуқида ижтимоий ҳимоя масалаларининг тартибга солиниш асослари” мавзусини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ислом ҳуқуқида “масолиҳи мўтабара” (المصالح المعتبرة– эʼтиборга олинган манфаатлар) қоидаси асосида инсонларнинг эҳтиёжмандлик даражаси заруриёт (ضروريات– заруратлар), ҳожиёт (حاجيات– эҳтиёжлар), таҳсиниёт ( تحسنيات– фаровонлик) тамойилларига кўра таснифланиб, шахснинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик ҳолати заруриёт ва ҳожиёт мезонлари бўйича белгиланиши ҳақидаги илмий хулосалар  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 27-июлдаги 02/338-сон маълумотномаси). Натижада шариатнинг мақсадлари, “масолиҳи мўтабара” ўзида инсонларнинг эҳтиёжмандлик даражаси, ижтимоий ҳимоя мезонларини намоён этиши кенг жамоатчиликка етказилишига хизмат қилган;
Имом Абу Юсуфнинг “Китобул харож” асарида ўзга дин вакилларининг омонлик кафолати бўлган жизя (جزية) тўлови  кейинчалик ижтимоий заиф қатламни моддий ҳимояси мақсадида қариялар учун нафақа жорий этиш воситаси бўлиб хизмат қилганига доир илмий хулосалар “Марказий Осиё халқлари маданияти, диний анъана ва урф-одатлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023-йил 17-июлдаги 02-02/1-5303 сонли маълумотномаси). Мазкур хулосалар ўзга дин вакилларининг ҳам ижтимоий ҳимояси таъминлангани ва жизянинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб, бу ҳақидаги ижобий фикрлар юзага келишига хизмат қилган;
ислом ҳуқуқида ҳомилага (جنين) моддий-маънавий ғамхўрлик қилиниши туғилгунига қадар ҳаёти ҳимоя қилиниши, насаби белгиланиб нафақаси таъминланиши орқали туғилмаган болалар ижтимоий ҳимояси (الرعاية الاجتماعية) тизимли равишда ишлаб чиқилгани ҳақидаги илмий хулосалари Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Сунани Термизий шарҳи” китобининг мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 7-августдаги 01-07/156-сон маълумотномаси). Натижада, исломда ҳомиланинг ҳам ижтимоий ҳимояси таъминланганлиги китобхонларга етказишда хизмат қилган;
 тадқиқот жараёнида ўрганилган классик фиқҳий манбаларда аёлларни даволаш (معالجة) масаласи кенг ёритилмаган бўлса-да, бугунги кунда касалликларни кўпайиши ва аёл саломатлигини сақлаш аҳамиятидан келиб чиқиб, замонавий ислом ҳуқуқида эрнинг зиммасидаги вазифалар қаторига киритилиши орқали фатволар (فتاوى) замон ва маконга қараб ўзгариш касб этиши ҳақидаги илмий хулосалари Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги Фатво марказининг “Фатволар тўплами” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 20-июлдаги 2046-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда оилаларда аёлларни даволатиш билан боғлиқ муаммоларга ислом ҳуқуқи нуқтаи назардан ечимлар, унинг аҳамияти китобхонларга етишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish