Sayt test rejimida ishlamoqda

Худоярова Гавҳар Нурмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жигар эхинококкози гидатив кистасидаги йўлдош бактерияларга антибиотикларнинг ўтказувчанлиги ва таъсири», 03.00.06 – Зоология, 16.00.03 – Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B389.
Илмий раҳбарлар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор; Воҳидова Адолат Маматкуловна, биология фанлари номзоди, доцент.   
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.02.08 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Давлатов Равшан ветеринария фанлари доктори, профессор; Сафарова Феруза, биология фанлари буйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳайвонлардан олинган эхинококк капсуласидаги микроорганизмларга -антибиотикларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор эхинококкоз билан экспериментал зарарланган оқ сичқон ва каламушлардан ажратиб олинган намуналарда, антибиотикларнинг эхинококк капсуласи ва унинг микрофлорасига антибактериал таъсири аниқланган;
эхинококкозни асорациз даволашда морфологик ва паразитологик тадқиқот усуллари орқали антибиотикларнинг таъсир механизми очиб берилган;
эхинококкозининг гидатив кистасидаги микрофлорада патоген бактериаларнинг частотаси ва миқдори аниқланган;
жигарнинг эхинококкектомиясида тирик ацефалоцисталарда реинвазияни кучайтиривчи фаол герминал элементлар таъсирида пёген жараён хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкози гидатив кистасидаги йўлдош бактерияларга антибиотикларнинг ўтказувчанлиги ва таъсири юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
турли пиоген бактерияларнинг эхинококк капсула суюқлигига таъсири ва антибиотикларнинг уларга таъсирини, бактерияларнинг ферментатив фаоллигини, капсуланинг орган тўқималарига таъсирини шунингдек микроорганизмларнинг кенг спектрли антибактериал препаратларга сезувчанлигини аниқлаш бўйича такомиллаштирилган услуби Нуробод, Пастдарғом ва Иштихон туманларининг фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 02/23-2098-сон маълумотномаси). Натижада, жигар эхинококки пуфаклари таркибидаги микроорганизмлар таъсирида жигар эхинококкозини ташхислашда иқтисодий зарарни 25-35%га камайтириш имконини берган;
жигар эхинококкози биринчи ташхиси қўйилган беморларни даволаш тактикасини танлаш дастури ҳамда Бактериялар билан зарарланган эхинококк капсуласи орқали антибиотикларга сезувчанлик ва антибиотикларнинг ўтказувчанлиги олиб бориш тактикаси Самарқанд вилоятининг Нуробод, Пастдарғом ва Иштихон туманларининг фермер хўжаликлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 02/23-2098-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари жигар эхинококкозининг паразитар, микробиологик, иммунологик диагностикасида харажат миқдорини 13-27%га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish