Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлотов Шоҳижаҳон Эшпўлот ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диний бағрикенгликни таъминлашнинг халқаро сиёсий механизмлари», 09.00.09 – Маънавий жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ss249.
Илмий раҳбар: Мавлонов Журабек Ёрқул ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Якубов Бахтиёр Султонназирович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диний бағрикенгликнинг халқаро механизмларини жорий этиш орқали ижтимоий хавфсизликни таъминлаш ва жамият тараққиётидаги ўрни ва ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда конфессиялараро ҳамкорлик муносабатини мустаҳкамловчи “конструктив мулоқот”, “фаол хайрихоҳлик” ва “сиёсий хушёрлик” каби сиёсий мулоқот турлари “халқ дипломатияси”нинг жамиятдаги мувозанатни таъминловчи ва давлатлараро ўзаро тушунишни чуқурлаштириш йўлидаги миллий  сиёсатининг уйғун манфаатларни инобатга олиш функсиясига кўра  такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликнинг жамият барқарорлигига ижобий таъсирини аниқлашга қаратилган ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий тадқиқот усулларининг назарий жиҳатларининг мазмуни “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак  - Ватанмиз” сиёсий бағрикенглик ғоясининг бирлаштирувчи, ўзаро муносабатларни мустаҳкамловчи, турли миллат ва элат вакилларининг маданий уйғунлаштирувчи хусусиятларига кўра такомиллаштирилган;
дунё халқлари маънавий-ахлоқий ғояларининг турли миллатлар маданияти ривожланишига ижобий ёки салбий таъсири Шарқ ва Ғарб сивилизациялари ижтимоий-сиёсий таълимотларидаги толерант тамойиллар трансформациясининг миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлари динамикаси, халқлар ва миллатлар дўстлигининг амалий натижаси, ҳар хил элат вакилларининг титул миллат билан ижтимоий ҳаётдаги ассимиляцион ва диссимиляцион демографик кўрсаткичлари ҳамда жамиятлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги амалий сиёсий аҳамиятига кўра очиб берилган;
“мулоқот”, “ўзаро ҳурмат”, “ҳамжиҳатлик”, “муроса” каби сиёсий мулоқот турларининг миллий назарий-методологик мазмуни жаҳон бағрикенглик ғоялари ривожидаги устувор анъаналар ва умуминсоний қадриятларнинг уйғун ва айни пайтда динамик характерига кўра ўзгарувчанлик, мослашувчанлик жиҳатлари ҳамда жамият миллий-маънавий хавфсизлигига таъсирини олдини олишнинг таҳдидбардошлилик, мафкуравий озуқаланганлик, миллий ватанпарварлик вакцинаси билан эмланганлилик хусусиятларига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда конфессиялараро ҳамкорлик муносабатини мустаҳкамловчи “конструктив мулоқот”, “фаол хайрихоҳлик” ва “сиёсий хушёрлик” каби сиёсий мулоқот турлари “халқ дипломатияси”нинг жамиятдаги мувозанатни таъминловчи ва давлатлараро ўзаро тушунишни чуқурлаштириш йўлидаги миллий сиёсатининг уйғун манфаатларни инобатга олиш функсиясига кўра  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Имом Термизий Халқаро илмий–тадқиқот маркази томонидан “Дунё динларида бағрикенглик масалалари” номли копмлекс лойиҳа ва танловлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Имом Термизий Халқаро илмий–тадқиқот марказининг 2023-йил 6-июлдаги 01-07-134 сон далолатномаси). Натижада, жойлардаги талаба ёшлар ўртасида “Диний бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик гарови”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Бирдамлик ва бағрикенглик – тараққиёт кафолати” ҳамда “Халқлар дўстлигини эъзозлаган юрт” мавзуларида лойиҳалар танловлари ўтказилиб, тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликнинг жамият барқарорлигига ижобий таъсирини аниқлашга қаратилган ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий тадқиқот усулларининг назарий жиҳатларининг мазмуни “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак  - Ватанмиз” сиёсий бағрикенглик ғоясининг бирлаштирувчи, ўзаро муносабатларни мустаҳкамловчи, турли миллат ва элат вакилларининг маданий уйғунлаштирувчи хусусиятлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар онгини ёт ғоялар ва зарарли диний оқимлардан халос этишда мафкуравий иммунитетни  кучайтириш омиллари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 10-июлдаги 4-13-21-1855-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар ўртасида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли мафкуравий хуружларга қарши мафкуравий иммунитет ва замонавий конструктив-теологик ёндашувлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
дунё халқлари маънавий-ахлоқий ғояларининг турли миллатлар маданияти ривожланишига ижобий ёки салбий таъсири Шарқ ва Ғарб сивилизациялари ижтимоий-сиёсий таълимотларидаги толерант тамойиллар трансформациясининг миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлари динамикаси, халқлар ва миллатлар дўстлигининг амалий натижаси, ҳар хил элат вакилларининг титул миллат билан ижтимоий ҳаётдаги ассимиляцион ва диссимиляцион демографик кўрсаткичлари ҳамда жамиятлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги амалий сиёсий аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 30-августдаги 02-22-897-сон далолатномаси). Бу эса, жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашга таъсири этувчи ижобий омилларнинг сифат жиҳатдан яхшиланишига ҳамда диний толерантликнинг халқаро механизмларини самарали қўлланилиши орқали тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
“мулоқот”, “ўзаро ҳурмат”, “ҳамжиҳатлик”, “муроса” каби сиёсий мулоқот турларининг миллий назарий-методологик мазмуни жаҳон бағрикенглик ғоялари ривожидаги устувор анъаналар ва умуминсоний қадриятларнинг уйғун ва айни пайтда динамик характерига кўра ўзгарувчанлик, мослашувчанлик жиҳатлари ҳамда жамият миллий-маънавий хавфсизлигига таъсирини олдини олишнинг таҳдидбардошлилик, мафкуравий озуқаланганлик, миллий ватанпарварлик вакцинаси билан эмланганлилик хусусиятларига оид таклиф ва мулоҳазалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Ёшларда диний бағрикенглик тушунчасини шакллантириш” номли методик қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2023-йил 7-сентябрдаги 01-04-271-сон далолатномаси). Натижада, партия фаолияти доирасида “Ёшларда диний бағрикенглик тушунчасини шакллантириш” рукни остида ташкил этилган маърифий тадбирлар сифатини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish