Sayt test rejimida ishlamoqda

Анварова Дилдора Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий таҳлили”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Yu143.
Илмий раҳбар: Исмаилова Гулноза Саидиганиходжаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муқаддасхон Турсуновна, юридик фанлар доктори, профессор; Дадашева Ақида Абдужабборовна, юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат томонидан хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини амалга оширишни такомиллаштирилишида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар беришга қаратилган вақтинчалик махсус чоралар кўриш орқали жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишларни бартараф этиш зарурлиги асосланган;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш гендерга оид аудитнинг асосий вазифаси ҳисобланиши зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан жамоатчилик назорати доирасида давлат органлари ва ташкилотларда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб гендер аудит услубийотига риойа қилган ҳолда баҳолаш оътказилиши зарурлиги асосланган;
эҳтийожманд оилалардаги хотин-қизлар билим олиш ҳуқуқини гендер тенглик тамойили асосида имтиёзлар бериш орқали таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига қоъшимча давлат гранти қабул коърсаткичлари доирасидаги танловда иштирок этишлари учун ваколатли давлат органи томонидан тавсийанома бериш тартибини жорий этиш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
давлат томонидан хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини амалга оширишни такомиллаштирилишида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар беришга қаратилган вақтинчалик махсус чоралар кўриш орқали жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишларни бартараф этиш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил  2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон Қонуни 6-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил  ва юридик таъминлаш департаментининг 2023 йил 31 майдаги 12/31-05-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини амалга оширилишида камситишларни бартараф этиш ҳамда олдини олишга доир вақтинчалик ташкилий, ҳуқуқий, институциявий махсус чоралар билан таъминлашга хизмат қилган;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш гендерга оид аудитнинг асосий вазифаси ҳисобланиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил                              2-сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги  ЎРҚ-562-сон Қонуни 81-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва  юридик таъминлаш департаментининг 2023 йил 31 майдаги 12/31-05-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини гендер тенглик асосида амалга ошириш ҳамда уларга тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан жамоатчилик назорати доирасида давлат органлари ва ташкилотларда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб гендер аудит услубийотига риойа қилган ҳолда баҳолаш оътказилиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон Қонуни 82-моддаси биринчи, иккинчи қисмларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 31-майдаги 12/31-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши гендерга оид аудит ўтказиш шаффофлигини таъминлаб, самарадорликни оширишга хамда миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритилишида хотин-қизлар номзодларини кўпайишига, шунингдек аёл ходимлар қўнимсизлиги муаммосини бартараф этилишига эришиш ҳамда уларни масъул лавозимларга тайинланиши орқали давлат ва жамият ишларидаги иштирокини таъминлаш воситаси бўлиб хизмат қилган;
эҳтийожманд оилалардаги хотин-қизлар билим олиш ҳуқуқини гендер тенглик тамойили асосида имтиёзлар бериш орқали таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига қоъшимча давлат гранти қабул коърсаткичлари доирасидаги танловда иштирок этишлари учун ваколатли давлат органи томонидан тавсийанома бериш тартибини жорий этиш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги 2021 йил 3 июндаги 338-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 13-сентябрдаги 12/1-534-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ҳақиқий эҳтиёжманд хотин-қизларнинг билим олиш ҳуқуқини таъминлаш чораси бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish