Sayt test rejimida ishlamoqda

Мехмонов Қамбариддин Мирадхамовичнинг 
юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Саноат мулки обектларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми: назария ва амалиёт”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Yu36.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор Аминжонова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори Бобоқулов Зафар Қурбонназарович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Саноат мулки обектларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
патент бериш ҳақидаги талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси томонидан давлат ахборот тизимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига берилишига доир таклифлари асослаб берилган;
тегишли патентланган саноат мулки обектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсациз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши асослаб берилган;
интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш соҳасида хорижий патент идоралари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларнинг халқаро алмашинувини амалга ошириш, интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида чет эл тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланилишини ташкил қилиш асослантирилган;
2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш Стратегиясини қабул қилиш асослаб берилган;
интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш деганда, ҳуқуқ эгаларининг субъектив ҳуқуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунилиши (муаллифларнинг шахсий ҳуқуқлари, мутлоқ ҳуқуқлар эгалари ҳуқуқлари, лицензия бўйича фойдаланувчилар ҳуқуқлари, аввалдан фойдаланувчилар ҳуқуқлари в.ҳ.) асосолантирилган;
Интеллектуал мулк обектлари қуйидаги турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларга ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент в.ҳ.) берилганлиги асосида вужудга келади: - ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари (патент асосида).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат мулки обектларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
патент бериш ҳақидаги талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси томонидан давлат ахборот тизимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига берилишига доир таклифлари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ–640-сонли Қонуни 2-моддасининг 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги № 3-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши патент олиш орқали ҳуқуқни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилган;
тегишли патентланган саноат мулки обектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсациз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 февралдаги “Интеллектуал мулк обектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–749-сонли Қонуни 2-моддасининг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 15 декабрдаги 06-13/72-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши патент билан муҳофаза остига олинган саноат мулки обектидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни белгилашга хизмат қилган;
интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш соҳасида хорижий патент идоралари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларнинг халқаро алмашинувини амалга ошириш, интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида чет эл тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланилишини ташкил қилишга  доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисида”ги Низомнинг 10-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги № 12/21-55-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги функсияларини белгилашга хизмат қилган;
2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш Стратегиясига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–221-сон қарори лойиҳасининг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 декабрдаги № 12/21-92-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш Стратегияси қабул қилишга хизмат қилган.
Интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш деганда, ҳуқуқ эгаларининг субъектив ҳуқуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тушунилиши (муаллифларнинг шахсий ҳуқуқлари, мутлоқ ҳуқуқлар эгалари ҳуқуқлари, лицензия бўйича фойдаланувчилар ҳуқуқлари, аввалдан фойдаланувчилар ҳуқуқлари в.ҳ.) ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 19-сонли “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 8 августдаги ИСҲ-1013-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши саноат мулкига нисбатан ҳуқуқий ҳимояни такомиллаштиришга, саноат мулк ҳуқуқига доир низоларни кўришга доир суд амалиётини бирхиллаштиришга имкон берган;
Интеллектуал мулк обектлари қуйидаги турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларга ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент в.ҳ.) берилганлиги асосида вужудга келади: - ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари (патент асосида) таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 19-сонли “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 8 августдаги ИСҲ-1013-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги саноат мулки объектига қандай ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати берилиши, унинг амал қилишини аниқлаш ҳамда суд низоларини самарали тартибга солишга имкон берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish