Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташманов Рахматулло Куракбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сақлашга мос олма навларини агробиологик хусусиятлари ва сақлаш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx1156
Илмий раҳбар: Умидов Шавкат Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Нурали Шералиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг марказий худудларида етиштирилган олманинг маҳаллий ва интродукция қилинган навларидан сақлашга чидамли навларни танлаш, агробиологик ва технологик хусусиятларини ўрганиш, олмани сақлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда олма мевасини омборда бошқариладиган газли муҳитда метилциклопропен бирикмасининг 0,08% концентрацияли эритмаси билан ишлов бериб, 180 ва 220 кун муддатга сақланган олмаларнинг табиий камайиш даражаси 7,3-9,5% дан 1,5-1,8% гача пасайиши аниқланган;
олма навларини етилиш даври кузги навлар ичида Ред Делишес навида энг узоқ давом этиб, ўртача 147 кунни ташкил қилиши шунингдек, Голден Делишес навида энг юқори ҳосилдорлик кўрсаткичи намоён бўлиб, ўртача 1 га майдондан 49,6 тоннагача ҳосил олиниши аниқланган;
танлаб олинган олма навларининг технологик хусусияти ва биокимёвий таркиби, маҳсулот сифатига таъсир қилиши, яъни қаттиқлик даражаси Пинк Леди навида 7,7 кг/см2 ни ташкил этган ҳолда, сақлашдан кейин бошқа навларга нисбатан энг юқори товарбоплик кўрсаткичлари сақланиб қолиши исботланган;
олма мевасини 180 ва 220 кун давомида бошқариладиган газли муҳит омборида сақлаганда Голден Делишес, Гринни смит ва Пинк леди навларининг товарбоплик хусусиятлари 86 баллдан юқори баҳоланиб, 1-МСП препарати қўлланилганда барча навлар бўйича иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 20-25%га ошганлиги аниқланган;
қишки олма навлари сақлашга жойлангандан кейин 1-метилциклопропен бирикмаси билан ишлов беришда 10 л ҳажмда суюқ эритма тайёрланиб, совутиш камерасининг 4 жойига (800 м2 майдонга) жойлаштирилганда энг юқори натижа олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сақлашга мос олма навларини узоқ муддат сақланишини ташкил этиш орқали меваларнинг табиий камайишини қисқартириш ва сақланган меваларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
олма меваларини бошқариладиган газли муҳит омборида сақлашда метилциклопропен бирикмасини қўллаш ишланмаси Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Мароқанд мева сабзавот” МЧЖда 5 гектар, “Исроил бобо даласи” фермер хўжалигида 2 гектар олма боғида етиштирилган 70 тонна олма меваларини сақлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 07/34-06/1079-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида иқтисодий самарадорлик 110-205% ни ташкил этган.
олма меваларини узоқ муддат сақлаш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тажрибалар асосида тайёрланган ишланма Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Абдурасул Алламурод ҳосили” фермер хўжалигида 10 гектар, “Хайрулло Абдусамат боғи” фермер хўжалигида 10 гектар майдонда етиштирилган 60 тонна олма мевасини сақлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 07/34-06/1079-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, иқтисодий самарадорлик 138-171% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish