Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳафизов Акмал Иноятовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорабайир зоти ва унинг Фриз зоти билан дурагайлашган тойларнинг ўсиш ривожланишига сақлаш технологиясининг таъсири”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Qx1083
Илмий раҳбар: Куччиев Охунжон Раззоқович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02
Расмий оппонентлар: Рузибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори; Нурматов Аъзамжон Акбарович, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида тойларни онасидан ажратилгандан кейин ўсиш ривожланишини жадаллаштиришни таъминловчи тежамкор сақлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк маротаба Ўзбекистонда тойларни ўсиш ривожланишини жадаллаштиришда “отхона-яйлов” (210 кун отхона-155 кун яйлов) технологиясида сақлаш тежамкор ва иқтисодий самарали эканлиги исботланган;
“денник (қафасда)” ва “отхона (гуруҳда)” технологияси билан сақланган тойларга нисбатан “отхона-яйлов” технологиясида сақланган тойларда озуқа харажатлари 43 фоизга иқтисод қилганлиги асосланган;
тойларни “отхона-яйлов” технологиясида сақлаш натижасида ИИИ тажриба гуруҳидаги тойлар тирик вазни 310,3 кг-га, қарчиғай баландлиги 151,7 см-га етказилган, натижада И ва ИИ гуруҳ тенгқурларидан мос равишда  тирик вазни 28,4 ва 20,0 кг, қарчиғай баландлиги 5,4 см ва 2,8 см юқори миқдорда устунликка эришганлиги исботланган; 
тадқиқотларда тойларни “отхона-яйлов” технологиясида сақлаш натижасида кунлик тирик вазнининг ўзгариши ИИИ гуруҳ тойларида туғилганидан 24 ойликкача кунлик ўсиш 375,4 граммни ташкил этиб, И ва ИИ гуруҳ тенгқурларидан тегишли равишда 39,4 ва 27,8 граммга юқори бўлганлиги аниқланган; 
тажриба гуруҳларидаги тойларнинг клиник кўрсаткичлар бўйича: ИИИ гуруҳдаги дурагай тойларда қишдагига нисбатан ёз фаслида тана ҳарорати 0,4 ºС-га, юрак уриш тезлиги 1 дақиқада 0,2 мартага, нафас олиш сони 1 дақиқада 2,8 мартага юқори бўлган бўлсада, мазкур дурагай тойлар “отхона-яйлов” шароитида сақланганлиги сабабли бизнинг иссиқ иқлим шароитимизга яхши мослашганлигини илмий жиҳатдан асосланган; 
тадқиқотлар натижасида ИИИ гуруҳ тойларидан фойдаланиш тежамкор ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги аниқланган ва ҳар бир бош ИИИ гуруҳ тойларидан И ва ИИ гуруҳлардаги тенгқурларига нисбатан тегишлича 2579,4 ва 2159,4 минг сўм кўп соф фойда олинди ҳамда мос равишда 14,7 ва 12,4 фоиз юқори рентабелликка эришганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида қорабайир зотли биялар ва унинг Фриз зоти айғири билан (Ф1) дурагайлашган тойларнинг ўсиш ривожланишига сақлаш технологиясининг таъсири йўналишида олиб борган тадқиқот натижалари асосида:
турли генотипли тойларнинг ўсиш ривожланиш хусусиятларини жадаллаштиришни таъминловчи тежамкор ва иқтисодий самарали “отхона-яйлов” усулида сақлаш технологияси Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Темурбек карвони” фермер хўжалигида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 22-июн 2023-йилдаги 02/23-172-сон маълумотномалари). Натижада ИИИ гуруҳнинг ҳар бир бош тойлардан И ва ИИ гуруҳдаги тенгқурларига нисбатан тегишлича 2579,4 ва 2159,4 минг сўмга кўп соф фойда олиниб, И ва ИИ гуруҳдаги тенгқурларига нисбатан тегишлича 14,7 ва 12,4 фоиз юқори бўлган;
Қизилтепа туманидаги “Истам Карол” фермер хўжалигига тойларни “отхона-яйлов” сақлаш технологияси жорий қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 22-июн 2023-йилдаги 02/23-172-сон маълумотномалари). Натижада ИИИ гуруҳдаги тойлар баҳор - куз мавсумида яйлов шароитида табиий озиқлардан эркин ҳолда озиқландилар ва шу ҳисобдан яшил озуқаларга бўладиган сарф-харажатлар кескин қисқариб, олинган соф фойда 5263,5 минг сўмни, рентабеллик даражаси ўртача 34,8 фоизни ташкил қилди. ИИИ гуруҳдаги  ҳар бир бош тойдан И ва ИИ гуруҳлардаги тенгқурига нисбатан тегишлича 2398,3 ва 1988,3 минг сўмга кўп соф фойда олиниб, ИИИ гуруҳдаги тойнинг самарадорлик (рентабеллик) даражаси И ва ИИ гуруҳлардаги тенгқурларига нисбатан тегишлича 14,0 ва 11,7 фоизга юқори бўлган;
Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги қорабайир зот отларни кўпайтиришга ихтисослашган “САРВАРБЕК-МФ” йилқичиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тежамкор ва иқтисодий самарали бўлган “отхона-яйлов” сақлаш технологияси жорий қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 22-июн 2023-йилдаги 02/23-172-сон маълумотномалари). Натижада ИИИ гуруҳдаги тойлар ёз фаслида яйлов шароитида боқилиб, жами харажатлар бир бош той учун 9201,4 минг сўмни ташкил қилди ва олинган соф фойда 4678,4 минг сўмни, рентабеллик даражаси ўртача 33,7 фоизни ташкил қилди. Бир бош тойдан И ва ИИ гуруҳлардаги тенгқурларига нисбатан тегишлича 1805,6 ва 1406,2 минг сўмга кўп соф фойда олинди. Шунингдек, ИИИ гуруҳдаги тойларининг самарадорлик (рентабеллик) даражаси И ва ИИ гуруҳлардаги тенгқурларига нисбатан тегишлича 10,9 ва 8,6 фоизга юқори бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish