Sayt test rejimida ishlamoqda

Кутлимуратова Дилфуза Балтабаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроқ унумдорлиги ва кузги буғдой ҳосилдорлигини оширувчи ўтмишдош экинларни танлашни асослаш (Қорақалпоғистон шароитида)”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Qx730
Илмий раҳбар: Исмайлов Узакбай Эмбергенович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпогʻистон қишлоқ хоʻжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/29.08.2023.Qx.172.01.
Расмий оппонентлар: Садиков Есбосин Полатович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди; Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси ўтлоқи-аллювиал шўрланган тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимига (1:1:2, ғўза:ғалла:ғалла) кузги буғдойга ўтмишдош экин сифатида дуккакли дон ва дуккакли мойли экинларнинг тупроқ унумдорлиги ва кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсирини илмий асосда ишлаб чиқиш ҳамда пахтачилик билан шуғулланувчи кластер, фермер хўжаликларига агротавсиялар бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг ўтлоқи аллювиал, шўрланган тупроқлари шароитида муттасил кузги буғдой, ғўза, кузги буғдойдан олдин экилган ўтмишдош экинлар мош, кунжут, соя ва оралиқ экин мошнинг органик қолдиқлари ҳамда маҳаллий ўғитларнинг кузги буғдойнинг ўсиб-ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига таъсири илмий асосда ишлаб чиқилган;
кузги буғдойдан олдин экилган ўтмишдош экинлар: мош, кунжут, соя ҳамда оралиқ экин сифатида мош экилиб унга қўшимча 20 т/га гўнг қўлланилганда кузги буғдой донининг сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
кузги буғдойдан олдин экилган ўтмишдош экинларнинг тупроқ унумдорлиги, ҳажм оғирлиги ва ғоваклигини оширишда қисқа навбатли алмашлаб экишнинг (1:1:2) тизимларида тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий хоссаларига таъсири аниқланган;
қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири бўйича иқтисодий самардорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг ўтлоқи-аллювиал, шўрланган тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлиги ва кузги буғдой ҳосилдорлигини оширишда, ўтмишдош ва оралиқ экинлар, органик ўғитлар киритилган қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Фермер хўжаликлари ва кластерлар учун “Қорақалпоғистон шароитида кузги буғдой ҳосилдорлигини оширишда ўтмишдош экинларни қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31-мартдаги 01/01-869-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугоʻнги кунда пахта ва буғдой етиштирувчи фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ҳамда экинлардан юқори ҳосил олишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1:2, ғўза:ўтмишдош экин мош + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг:кузги буғдой:кузги буғдой усулида экиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Қунғирот тумани фермер хўжаликларида 65,0 гектар майдонларга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31-мартдаги 01/01-869-сон маълумотномаси). Натижада жорий этилган майдонларда алмашлаб экиш ва гўнг қўлланилмаганга нисбатан кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 6 с/га гача ошган. 
Алмашлаб экишнинг 1:1:2, ғўза:ўтмишдош экин мош + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг:кузги буғдой:кузги буғдой усулида экиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани фермер хожаликларида 100,0 гектар майдонларга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31-мартдаги 01/01-869-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида кузги буғдой етиштирилганда дон ҳосилдорлиги 6 с/га гача ошган. 
Алмашлаб экишнинг қисқа навбатли 1:1:2, ғўза:ўтмишдош экин мош + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг:кузги буғдой:кузги буғдой усулида экиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани фермер хожаликларида 116,0 гектар майдонларга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31-мартдаги 01/01-869-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технология қўлланилмаганга нисбатан кузги буғдойдан 5 с/га гача дон ҳосили олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish