Sayt test rejimida ishlamoqda

Ажиниязова Мехрибан Койлиъбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистоннинг шўрланган ерларида кузги буғдойзарларда тарқалган бегона ўтлар ва уларга қарши кимёвий курашишнинг самарадорлиги”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Qx1053
Илмий раҳбар: Сайимбетов Алишер, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/29.08.2023.Qx.172.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Тешабаев Шерзод Алижанович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг турли даражада шўрланган ўтлоқи – аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдой майдонларида тарқалган бегона ўтларнинг турлари, уларни ҳудудлар бўйича тарқалишини аниқлаш ҳамда уларга қарши курашишда турли таркибли гербицидлар меъёрларининг кузги буғдойдан юқори дон ҳосили етиштиришдаги самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг Жанубий, Шимолий ва Марказий ҳудудларида кузги буғдой майдонларида 21 та оилага мансуб, 65 та туркумга кирувчи 78 турдаги бегона ўтлар тарқалганлиги аниқланган;
ҳудудлар бўйича кузги буғдой майдонларида бошоқдошлар (Поаcеае–15 та), шўрадошлар (Ченоподиаcеае–14 та), карамдошлар (Брассиcаcеа–9 та), қоқиўтдошлар (Астераcеае–9 та), дуккакдошлар (Фабаcеае–5 та) оиласига мансуб бегона ўтлар кенг тарқалганлиги, зарар келтириш кўрсаткичи бўйича бир йиллик (61,5%) бегона ўтлар икки (5,1%) ва кўп йилликларга (33,3%) нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
сизот сувлари яқин (1,5-2,0 м) жойлашган ерларда, қамиш ва бошқа кўп йиллик хавфли бегона ўтларга қарши кузги буғдой дон ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг (ноўсув даврида) таркиби глифосат бўлган Глифор, 75,7% гербицидини қўллашнинг мақбул меъёри аниқланган;
бир  ва  кўп  йиллик, бир  ва  икки  паллали бегона  ўтларга  қарши баҳорда буғдой тупланиш даврида таркиби дикамба+тритосулфурон-этил бўлган Серто Плюс, 75% ва клодинафоп пропаргил+антидот клоквинтоцет мексил таркибли Клодимекс, 8% гербицидларини алоҳида ва биргаликда аралашма ҳолида қўллашнинг мақбул меъёрлари аниқланган;
кузги буғдой дон ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг (ноўсув даврида) Глифор, 75,7% гербицидини 1,5 кг/га меъёрида, буғдой тупланиш даврида (ўсув даврида) Серто Плюс, 75% - 100 г/га+Клодимекс, 8%-0,3 л/га меъёрларида биргаликда аралашма ҳолида қўллаш кузги буғдойни ўсиши, ривожанишига, дон ҳосили ва сифатини юқори бўлишини таъминлаши аниқланган;
ўртача шўрланган, ўтлоқи – аллювиал тупроқлар шароитида бегона ўтларга қарши буғдой ноўсув ва ўсув даврида қўлланилган гербицидларни кузги буғдой етиштиришдаги иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг турли даражада шўрланган ўтлоқи–аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдой майдонларида тарқалган бегона ўтларга қарши курашишда турли гербицидларни қўллаш самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер ва агрокластер хўжаликлари учун “Қорақалпоғистоннинг кузги буғдой майдонларида тарқалган бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллаш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 01/014-2380-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда бошоқли дон экинлари етиштирувчи агрокластер ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида кенг фойдаланиб келинмоқда; 
кузги буғдой майдонларида кенг тарқалган қамиш ва бошқа кўп йиллик бегона ўтларга қарши дон ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг (ноўсув даврида) Глифор, 75,7% гербицидини 1,5 кг/га меъёрида қўллаш технологияси Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида 7,9 га, Кегейли туманида 4,5 га, жами 12,4 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 01/014-2380-сон маълумотномаси). Ушбу агротехнология қўлланилганда ғалла майдонларидаги қамиш ва бошқа кўп йилликларни 76,8-82,4% камайишига олиб келган. Натижада кузги буғдойдан 36,3-37,5 с/га дон ҳосили етиштирилиб, 2187,0–2547,0 минг/сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 25,2-29,3% ни ташкил этган.
кузги буғдой тупланиш даврида (ўсув даврида) бир ва кўп йиллик, бир ва икки паллали бегона ўтларга қарши Серто Плюс, 75% гербицидини 100 г/га + Клодимекс, 8% гербицидини 0,3 л/га меъёрларида биргаликда қўллаш технологияси Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида 69,3 га, Қонликўл туманида 54,1 га, жами 123,4 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 01/014-2380-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдой майдонидаги бир йиллик бегона ўтларни 85,1-90,7%, кўп йилликларни 78,8-80,7% га камайиши таъминлаб, гектаридан 37,2-38,8 с дон ҳосили олиниб, соф фойда 2457,0–2937,0 минг сўм/га, рентабеллик даражаси 28,2-33,7% ни ташкил этган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish