Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Сабоҳат Собид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совершенствование процессов локализации на предприятиях фармацевтической промышленности Республики Узбекистан”, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt1275.
Илмий раҳбар: Аллаева Гулчеҳра Жалгасовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Дсc. 03/30.12.2019. И.03.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қосимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. Хотамов Ибодулло Садуллоевич иқтисодиёт фанлари номзоди профессор;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади фармацевтика саноати корхоналарида маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг инновацион ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш леверагэсига асосланган инновацион бизнес-модел таклиф қилинган.
фармацевтика саноатида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида коллабарация (ауцорсинг, инновацион марказлар ва краудсорсинг) асосида маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилган ёндашув такомиллаштирилган;
фармацевтика саноати инфратузилмасини трансформацион ривожлантириш мақсадида ташкилий-иқтисодий механизм такомиллаштирилган;
“Remedy Group” МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2028-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фармацевтика саноати корхоналарида маҳаллийлаштириш жараёнларини шакллантириш ва жорий этишни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижаларга асосан:
ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш мақсадида “Remedy Group” МЧЖ ҚК фаолиятига ишлаб чиқариш леверажига асосланган инновацион бизнес модели жорий этилди. ("Remedy Group" МЧЖ, 12 декабр 2022 йилдаги 2081-сонли маълумотномаси). Ушбу моделни жорий этишда ишлаб чиқариш харажатлари 2% га камайди;
“Remedy Group” МЧЖ ҚК фаолиятига коллаборация (ауцорсинг, инновацион марказлар ва краудсорсинг) асосида маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилган ёндашув жорий этилди. ("Remedy Group" МЧЖ, 12 декабр 2022 йилдаги 2081-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш маҳсулот ишлаб чиқаришни 5 фоизга ошириш имконини берди.
трансформацион инфратузилмани ривожлантириш мақсадида “Remedy Group” МЧЖ ҚКда инновацион фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи маҳаллийлаштириш жараёнининг ташкилий-иқтисодий механизми жорий этилди. ("Remedy Group" МЧЖ, 12 декабр 2022 йилдаги 2081-сонли маълумотномаси). Мазкур механизмнинг жорий этилиши натижасида инновацион фаолият самарадорлигини 7 фоизга ошириш мумкин бўлди.
“Remedy Group” МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2028-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. ("Remedy Group" МЧЖ, 12 декабр 2022 йилдаги 2081-сонли маълумотномаси). Натижада 2028 йилга келиб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 25 фоизга, яъни 45 миллиард сўмга ошади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish