Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Шахло Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни амалга оширишнинг халқаро ва миллий-ҳуқуқий механизмлари”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu1002.
Илмий раҳбар: Тиллабаев Мирзатилло Алишерович, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.39.30.11.2020.Yu/С.128.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Говхержан, юридик фанлар доктори (DSc), профессор; Нугманов Нугман Абдуллаевич, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни амалга оширишнинг халқаро ва миллий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БМТга аъзо-давлатларни, минтақавий ва миллий органларни демократия учун таълимни фуқаролик таълими, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва барқарор ривожланиш манфаатларида таълим билан бирга давлатларнинг таълим стандартларига киритиш лозимлиги асослантирилган;
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдириши, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни амалга ошириш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашиши лозимлиги асослантирилган; 
олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида кадрларнинг инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик масалалари бўйича билим, кўникма ва малакаларни ошириш мақсадида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” ўқув курсларини жорий этиш лозимлиги асослантирилган;
инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳиятини жамият ҳаётининг барча жабҳаларида инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг илмий асосларини ривожлантириш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг самарадорлигини инсон ҳуқуқларини таъминлаш бойича ҳуқуқий амалиёт эҳтиёжларига мувофиқ ошириш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон ҳуқуқлари таълимининг халқаро ва миллий-ҳуқуқий механизмларининг назарий-амалий муаммоларини бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари қуйидагиларда фойдаланилган:
БМТга аъзо-давлатларни, минтақавий ва миллий органларни демократия учун таълимни фуқаролик таълими, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва барқарор ривожланиш манфаатларида таълим билан бирга ўзларининг таълим стандартларига киритиш лозимлигига оид таклифлари БМТ Бош Ассамблеясининг 2023-йил 18-январдаги “Демократия манфаатларида таълим” 77/268-сон резолюциясининг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг БМТ доимий ваколатхонасининг 2023-йил 3-февралдаги 034-06-12/136-2-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва демократия учун таълим ўртасидаги бир-бирини ўзаро тўлдирувчи ва кучайтирувчи хусусиятга эга алоқаларни мустаҳкамлаш, демократик қадриятлар ва инсон ҳуқуқларини қўллб-қувватлаш бўйича ўқув дастурлари ва режалари, ўқув курсларини ишлаб чиқиш борасида давлатлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдириши, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни амалга ошириш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашиши лозимлигига доир таклифлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 3-майдаги 02-03/574-сон далолатномаси). Мазкур таклиф инсон ҳуқуқлари таълими орқали инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фаолияти самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” ўқув курсларини жорий этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-майдаги “2022-2023-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 259-сон қарорининг 2-банди, қарор билан тасдиқланган 2022-2023-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 19-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 12-майдаги 12-15-11-сон далолатномаси). Мазкур таклиф инсон ҳуқуқлари, аёллар ва бола ҳуқуқларига оид билимларни олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш курсларида янада чуқур ўргатиш ҳамда талаба ва тингловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилган;
инсон ҳуқуқлари соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотларни кенгайтириш, илмий тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳияти, илмий тадқиқотлари ва ишланмаларининг самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-майдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 79-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 12-майдаги 12-15-11-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни олиб бориш, илмий ишлар самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқот йўналишларини йўлга қўйишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish