Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Шахноза Музаффаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Тиб1819.
Илмий раҳбар: Харибова Елена Александровна, тиббиёт фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: «Туркия соғлиқ билимлари университети (Türkiye Sağlık Bilimleri Üniversitesi) (Туркия)»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болаликнинг биринчи ва иккинчи даврларидаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш ва қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришларида антропометрик кўрсаткичларнинг соғлом болаларнинг кўрсаткичларидан пастлиги, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари, бола танасининг ўсиши ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда асосланган; 
болаликнинг биринчи ва иккинчи даврларидаги сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари таққослангандасоғлом болалар параметрларидан орқада қолиши исботланган;
болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги соғлом болалар боши ва юзининг антропометрик кўрсаткичлари сколиози бўлган болаларнинг маълумотлари билан ўрганилганда сезиларли даражада фарқланиши аниқланган;
идиопатик ўнг ва чап томонлама сколиозли болаларда умуртқаларнинг анатомик ва антропометрик параметрларининг хусусиятлари таҳлил қилинганда сколиотик ёйнинг катталиги ва болаларнинг жисмоний ривожланиши ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик аниқланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 10 ноябрдаги 23-z/077-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришларида болаликнинг I ва II даврларида антропометрик кўрсаткичларнинг соғлом болаларнинг кўрсаткичларидан пастлиги, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари, бола танасининг ўсиши ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда асосланган. 
Илмий янгиликнинг аҳамияти: сколиози бўлган ўғил ва қиз болалар танасининг турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг ҳар бир ёш гуруҳларида ишлаб чиқилган меъёрий миллий стандартлари ушбу минтақадаги болаларнинг ўсиши ва ривожланишини қиёсий баҳолашда фойдаланиш учун тавсия этилди, ҳамда оғир асоратларнинг олдини олишга ёрдам берди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижалар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (7.02.2022; №18/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (8.02.2022; № 20) билан амалиётига жорий этилган. 
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сколиози бўлган болалар танаси турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили маълумотлари педиатрлар, ортопедлар ва умумий амалиёт шифокорларига ташхислаш, кузатиш, даво тактикасини танлашда ёрдам беради, шу билан бирга ижтимоий самарадорликни ошириш имконини берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сколиoзи бўлган болалар танасининг морфометрик кўрсаткичларини ўрганиш ва касалликни ташхислашда рентгенологик текширув усуллари давомийлигини қисқартириш ҳисобига диагностиканинг умумий харажатларини камайтириш, шу билан бирга ҳар бир текширилган бола учун умумий харажатдан 65 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Сколиозда болалар танаси ва кўкрак қафасида бўладиган антропометрик ўзгаришларни эрта аниқлаб, даво чораларини ишлаб чиқиш орқали уларда юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратларнинг олдини олиш, операция учун сарфланадиган маблағни 500 000 сўмга камайтириш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1764-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: болаликнинг биринчи ва иккинчи даврларидаги сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари таққосланганда соғлом болалар параметрларидан орқада қолиши исботланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: сколиози бўлган болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичларида бўладиган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар болалар орасида эрта ёшда касалликни аниқлаш ва унинг оғир асоратларининг олдини олишга имкон яратади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижалар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (7.02.2022; № 18/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (8.02.2022; № 20) билан амалиётига жорий этилган. 
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаликнинг эрта даврида сколиозда бўладиган жисмоний ўзгаришларни аниқлаш орқали юзага келадиган асоратларнинг олдини олиш, профилактик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш имконини берди. 
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
сколиозда болалар жисмоний ўсиш кўрсаткичларининг соғлом болалардаги кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили натижалари асосида касалликнинг асоратлари билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни 60 000 сўмга камайтиришга эришилди. 
Хулоса: сколиози бўлган болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари маълумотлари ёрдамида бирламчи бўғинларда ташхислаш болаларда касалликнинг енгил даражаларини эрта аниқлаш, кузатилиши мумкин бўлган аномалияларни олдиндан башоратлаш орқали, ҳар 1 нафар бемор бола ҳисобига буджет маблағларини 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1764-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги соғлом болаларнинг боши ва юзининг антропометрик кўрсаткичлари сколиози бўлган болаларнинг маълумотлари билан қиёсий ўрганилганда сезиларли даражада фарқланиши аниқланган. 
Илмий янгиликнинг аҳамияти: соғлом болалар ва сколиози бўлган болаларнинг краниофациал соҳалари кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили тўғрисидаги назарий билимларни кенгайтиришга, кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишга имкон берди. 
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижалар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (7.02.2022; № 18/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (8.02.2022; № 20) билан амалиётига жорий этилган. 
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сколиозда болаларнинг бош ва юз соҳасидаги антропометрик  кўрсаткичларида вужудга келадиган ўзгаришлар боланинг ўсиши ва ривожланишида келтириб чиқарадиган салбий оқибатларни олдини олиб, ташxислашни енгиллаштирди. 
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сколиозда болаларнинг бош ва юз соҳалари кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили натижалари орқали  касаллик асоратларини олдини олиш ва даволашга сарфланадиган харажатларни 40 000 сўмга камайтиришга эришилди.
Хулоса: сколиозда қад-қоматнинг турли бузилишлари бўлган болаликнинг I-II даврларидаги болаларнинг бош ва юз соҳаларининг антропометрик кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили орқали юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратларнинг олди олинади ва болалар ногиронлигини камайтириш мақсадида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш орқали ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1764-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик:  идиопатик ўнг ва чап томонлама сколиозли болаларда умуртқа поғонасининг анатомик ва антропометрик параметрларининг хусусиятлари таҳлил қилинган, сколиотик ёйнинг катталиги ва болаларнинг жисмоний ривожланиши ўртасидаги тескари   корреляцион боғлиқлик аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:  сколиози бўлган 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўгил ва қиз болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг умуртқа поғонаси сколиотик ўзгаришлари билан корреляцион боғлиқлиги аниқланган. Олинган натижалар ушбу ҳолатни эрта аниқлаш ва унинг оғир даражаларга ўтишининг олдини олишда ёрдам берди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: oлинган натижалар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (7.02.2022; № 18/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (8.02.2022; № 20) билан амалиётига жорий этилди. 
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тананинг турли қисмларининг ёшга боғлиқ ўзаро корреляцион боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар боланинг фаол ўсиш даврлари ва нисбий даврларни ҳисобга олган ҳолда амалий тиббиётда беморларни даволаш-профилактика тадбирларини режалаштириш имконини берган. 
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўлинган маълумотлар тана турли қисмларининг анатомик тузилиши қонуниятлари ҳақидаги мавжуд маълумотларни кенгайтирди, эрта ташхислаш ва сколиознинг оғир даражаларини реконструктив операциялар орқали даволашга сарфланадиган харажатларини 500 000 сўмга камайтириш имконини берди. 
Хулоса: ёш жиҳатидан тана ўсиши ва тананинг турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик ортопед-шифокорлар, жарроҳлар ва педиатрларга умуртқа поғонасининг эгрилигини аниқлаш учун хавф гуруҳларини шакллантиришга имкон беради. Олинган маълумотлар тиббий кўриклар пайтида, болаларнинг ўсиши ва жисмоний ривожланишини қиёсий баҳолашда ишлатилиши орқали ҳар 1 текширилган бола учун бюджет маблағларидан 650 000 сўм иқтисод қилиш  имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Сколиозда қад-қоматнинг турли ўзгаришлари бўлган болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 27 апрелдаги 04/1764-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish