Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназаров Уткир Раббимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик оёқ-панжа синдроми йирингли-некротик асоратларини комплекс даволашни такомиллаштириш йўллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2308.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Сайфулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Сафоев Бақодур Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Матмуратов Кувондиқ Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Помор давлат университети (Польша Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Диабетик оёқ панжа” синдромининг йирингли-некротик асоратларини ташхислашда қон томирлар эндотелиал дисфукциясининг патогенетик жиҳатларини ўрганиш, ҳамда оптимал хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш йўли билан диабетик оёқ панжа синдроми бўлган беморларнинг даволаш натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“диабетик оёқ панжа” синдроми билан оғриган беморлардаги йирингли-некротик асоратларининг ривожланишида микроциркулятор бузилишнинг қон томирлар эндотелий дисфункцияси билан патогенетик боғлиқлиги исботланган;  
“диабетик оёқ панжа” синдромида йирингли-некротик асоратларини маҳаллий ва комплекс даволашни мақбуллаштириб, такрорий операция хавфини камайтирадиган ва аъзоларнинг таянч вазифасини сақлаб қолувчи операцияларни ўтказиш имконияти асосланган;
“диабетик оёқ панжа” синдромида SVS WIfI таснифидан фойдаланиб,  ампутацияларнинг хавфини камайтирадиган эндоваскуляр мининвазив жаррохлик усулларини қўллаш ва оёқ панжанинг таянч функциясини сақлаб қолувчи операция усулларини мақбуллаштириш орқали, такрорий жарроҳлик аралашувини 31,94% дан 9,02% гача ва катта (юқори) ампутацияларни 41,7%дан 11,5%гача камайтириш асосланган; 
патологик жараённинг авж олиши, бемоларрнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган консерватив ва жадаллашган хирургик даво чора-тадбирлар мажмуаси, ҳамда оптимал баҳолаш мезонлари асосида алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Диабетик оёқ панжа” синдромида йирингли некротик асорталарни даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришни баҳолаш ва илмий тадқиқот натижалари бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт комиссиясининг 2023 йил 30 октябрги №61-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 24 октябрдаги 12438-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: “диабетик оёқ панжа” синдроми билан оғриган беморлардаги йирингли-некротик асоратларининг ривожланишида микроциркульятор бузилишнинг қон томирлар эндотелий дисфункцияси билан патогенетик боғлиқлиги исботланиши ушбу беморларда эрта диагностика қилиш ва этиопатогенетик давони яхшилашда аҳамияти катта. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 23.10.2023 й. №2809-7-ТВ2023) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет 1тип ва 2типдаги ЭД эндотелий дисфункциясининг ҳолати, гипергликемия даражасига эндотелий дисфункцияси боғлиқлиги, ДОПС патогенетик шакллари (неропатик ва нейроишемик)да томир эндотелийсининг шикастланиш даражалари баҳоланиб, таҳлил қилинган. Қандли диабет 2 типида ҳам эндотелиал функциянинг жиддий ўзгаришлари аниқланиб, қандли диабет 2 типи узоқ вақт кечиши, ҳамда доимий гипергликемиянинг кузатилиши эндотелийнинг шикастланишига олиб келади. Комплекс даволаш натижасида асосий гуруҳда беморларда умумий даволаш муддати назорат гуруҳига караганда 2 баробар тез бўлишини исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: “диабетик оёқ панжа” синдроми билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 3 041 900 сўм (Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра). Бу сумма ичига беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишлари, 10 кунлик ўрин кунлари, дори-дармон ва операцияга кетган харажатлар киради. Агарда беморда таклиф қилинган ва исботланган маҳаллий ва комплекс даволаш натижасида умумий даволаш муддати назорат гуруҳига караганда 2 баробар тез бўлишини ҳсобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3 041 900 сўмни ташкил этади (бир нафар бемор учун). Хулоса: “Диабетик оёқ панжа” синдромида йирингли-некротик асоратларини маҳаллий ва комплекс даволашнинг қўлланиши амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 3 041 900 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 912 570 сўм бюджет маблағлари, 2 129 330 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 24 октябрдаги № 12438-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик:  “диабетик оёқ панжа”да йирингли некротик жароҳатларни аниқ мезонларга асослаб ташхислаш, шунингдек жараённинг оғирлигига қараб,  жароҳатнинг кечишини башорат қилиш орқали медикаментоз даволашни тўғри йўналтириш ва оптимал жарроҳлик даволашни танлаш имкониятларини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 23.10.2023 й. №2809-7-ТВ/2023) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жароҳатни битказишда гиперосмоляр хусусиятли малҳамлар билан биргаликда қўллаш, ЭДсини коррекция қилишда Л–аргининни қўллаш қон–томирлар интимасидаги эндотелийнинг тикланишини таъминлаб, функционал вазоконстрикция тикланишига олиб келади. Натижада беморларда такрорий жарроҳлик аралашувини 31,94% дан 9,02% гача (П<0,05) (3.5 баробар) пасайишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган комплекс даволаш усули билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 3 041 900 сўм (Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра). Бу сумма ичига беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишлари, 10 кунлик ўрин кунлари, дори-дармон ва операцияга кетган харажатлар киради. Агарда беморда таклиф қилинган маҳаллий ва комплекс даволашнинг мақбуллаштирилиши натижасида такрорий жарроҳлик аралашувини 31,94% дан 9,02% гача (П<0,05) (3.5 баробар) пасайиши кузатилганини инобатга олсак, 1 нафар бемордан 3 041 900 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 9 125 700 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: “Диабетик оёқ панжа” синдромида йирингли-некротик асоратларини маҳаллий ва комплекс даволашнинг мақбуллаштирилишини амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 9 125 700 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 2 737 710 сўм бюджет маблағлари, 6 387 990 бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 24 октябрдаги № 12438-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: “диабетик оёқ панжа” синдромида SVS WIFI таснифидан фойдаланиб, ампутацияларнинг хавфини камайтирадиган эндоваскуляр мининвазив жаррохлик усулларини қўллаш ва оёқ панжанинг таянч функциясини сақлаб қолувчи операция усулларини мақбуллаштириш орқали бундай беморларнинг комплекс давосини тезлаштириб, узоқ даврда ногиронликнинг оғирлик даражасини камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 23.10.2023 й. №2809-7-ТB/2023) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: «Диабетик оёқ панжа” синдромида SVS WIFI таснифидан фойдаланиб,  ампутацияларнинг хавфини камайтирадиган эндоваскуляр мининвазив жаррохлик усулларини қўллаш, оёқ панжанинг таянч функциясини сақлаб қолувчи операция усулларини мақбуллаштириш, такрорий жарроҳлик аралашувини камайтириш ва катта (юқори) ампутацияларни 41,7%дан 11,5%гача камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган комплекс даволаш усули билан беморларнинг стационар шароитда даволашда беморга "юқори" (катта) ампутация операциялари қўлланилса, қўшимча 555 800 сўм (Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра) сарф қилинади. Агарда беморда таклиф қилинган маҳаллий ва комплекс даволашнинг мақбуллаштирилиши натижасида катта (юқори) ампутацияларни 41,7%дан 11,5%гача (тўрт баробар) камайтирилганини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 2 223 200 сўмни ташкил этади (4 нафар бемор учун). Хулоса: “Диабетик оёқ панжа” синдромида йирингли-некротик асоратларини маҳаллий ва комплекс даволашнинг мақбуллаштирилишини амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 2 223 200 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 666 960 сўм бюджет маблағлари, 1 556 240 бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 24 октябрдаги № 12438-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик:  “диабетик оёқ панжа” синдроми билан беморлар учун даволаш-диагностик алгоритмининг ишлаб чиқилиши беморларнинг диагностикаси сифатининг ошишига, патологик жараённинг авж олиши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши натижасида беморларда ўрин-жой кунларининг муддатини ва ўлим кўрсаткичини камайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 23.10.2023 й. №2809-7-ТB/2023) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “диабетик оёқ панжа” синдроми билан беморлар учун даволаш-диагностик алгоритмининг ишлаб чиқилиши беморларнинг диагностикаси сифатининг ошишига, беморлар аҳволининг тезроқ яхшиланишига, ўрин-жой кунларининг муддатини 24,4 ± 4,5 дан 16,4 ± 3,1 кунгача, ўлим кўрсаткичини 12,5% дан 1,6% гача камайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган комплекс даволаш усули билан беморларнинг стационар шароитда даволаш учун ўрин-жой кунлар ўртача 122 800 сўм (Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра) ҳисобланади. Агарда беморда таклиф қилинган даволаш-диагностик алгоритми натижасида ўрин-жой кунларининг муддатини 24,4 ± 4,5 дан 16,4 ± 3,1 кунгача камайганини инобатга олиб, 1 нафар бемордан 982 400 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: “Диабетик оёқ панжа” синдромида йирингли-некротик асоратларини маҳаллий ва комплекс даволашнинг даволаш-диагностик алгоритми амалиётга жорий қилиниши ҳар бир бемордан 982 400 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 294 720 сўм бюджет маблағлари, 687 680 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 24 октябрдаги № 12438-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish