Sayt test rejimida ishlamoqda

Балтаниязов Адилбай Сарсенбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзапоя майдалагични такомиллаштириш ва унинг асосий ишчи органларининг параметрларини асослаш», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т418.
Илмий раҳбар: Ауезов Онғарбай Пирлешович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: Худаяров Бердирасул Мирзаевич, техника фанлари доктори, профессор;  Норчаев Даврон Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ғўзапоя майдалагичнинг конструксиясини такомиллаштириш ва унинг ишчи қисмлари параметрларини асослаш орқали ғўзапояларнинг майдаланиш даражасини ва сифатини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғўзапоя майдалагич ишчи қисмининг конструксияси ғўзапояларни қирқиб майдалашини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ва унинг технологик иш жараёни асосланган; 
ғўзапоя майдалагич ишчи қисми параметрлари ва режимларининг ўзгариш чегаралари унинг ғўзапоялар билан ўзаро таъсирлашиш жараёнларини ифодалайдиган математик моделлар асосида аниқланган;
ғўзапоя майдалагич кесувчи пичоқларининг параметрлари ғўзапояларнинг агротехник талаблар даражасида майдаланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган; 
ғўзапоя майдалагичнинг иш сифатини таъминлайдиган ишчи қисмларининг мақбул қийматлари, уларнинг энергетик ва агротехник иш курсаткичларини ифодаловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзапоя майдалагични такомиллаштириш ва параметрларини асослашга оид тадқиқотлар натижалари бўйича: 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказидан далаларни шудгорга тайёрлаш жараёнида ғўзапояларнинг майдаланиш даражаси ва тўлиқлигини оширадиган ғўзапоя майдалагич ихтиросига патент олинган («Ғўзапоя майдалагич», ИАП №06060 – 2019 й.). Натижада ғўзапоя майдалагичнинг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган; 
такомиллаштирилган ишчи органга эга ғўзапоя майдалагич Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли, Шуманай ва Хўжайли туманларининг фермер хўжаликларида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 
01/01-2455 сон маълумотномаси). Натижада ғўзапояларнинг майдаланиш даражаси 96,6 % ни, яъни узунлиги 4-6 см оралиғида бўлган ғўзапоялар 31,6 %, 6-8 см оралиғида бўлган ғўзапоялар 44,3 %  ва  8-10 см оралиғида бўлган ғўзапоялар 20,7 % ни ташкил этган;
таклиф этилган ғўзапоя майдалагичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар ва техник топшириқ) “БМКБ–Агромаш” АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этиш учун топширилган (Қорақалпоғистон 
Республикаси қишлоқ хоʻжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 01/01-2455 сон маʼлумотномаси).  Натижада такомиллаштирилган ғўзапоя майдалагични ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish