Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Акмал Пўлатовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертaция ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Бруцеллёзнинг сероэпидемиологик ташхисотини такомиллаштириш» 14.00.30-Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.2.PhD/Tib1986.
Илмий раҳбар: Қосимов Одилжон Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар:Маматқулов Иброҳим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Неъматов Аминжон Сабдарович,тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бруцеллёзнинг сероэпидемиологик ташхисотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чизиқли регрессия усули  билан башорат қилинганда  бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичларини ошиши асосланган;
илк бор B.abortus 19 тирик вакцина штаммлари билан эмланганда,  фаолсизлантирилган бруцелла култураси суспензияси билан эмланганга нисбатан барқарор ва давомли иммун жавоб шаклланиши асосланган;
илк бор B.melitensis 16 M, B.abortus 544 ва B.suis 1330 эталон штаммлар ёрдамида диагностик зардобларнинг фаоллиги исботланган;
илк бор гемокултурадан ажратилган бруцеллаларни идентификaциясида поливалент, бруцеллёз диагностик зардобидан фойдаланиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 14 декабр 3 н-з/26 -сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор чизиқли регрессия усули билан башорат қилинганда бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичларини ортиши асосланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё  ва Тошкент вилоятлари бошқармаларининг Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториялари амалиётига жорий этилган (ССВ нинг 2023 йил 04 январдаги 8и-з/5-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: математик усулда бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичлари чизиқли регрессия усули билан башорат қилинганда,  бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичларини ортишини олдиндан башорат қилиш профилактик чора-тадбирлар сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: математик усулда бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичлари чизиқли регрессия усули  билан башорат қилинганда  бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичларини ортишини олдиндан башорат қилиш эрта эпидемиологик ташхислаш ва эрта ўткир даврида ташхис қўйиш орқалибруцеллёзнинг сурункали шаклини юқумли касалликлар шифохонасида бир нафар беморни даволаниши учун бир кунига сарфланадиган харажатларини 98773 сўмга, бир курс даволаниш учун давлат бюджетидан 987730 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: чизиқли регрессияли башорат қилиш  усулини қўллаш, бруцеллёзнинг эпидемик ўчоқларини тез ва ўз вақтида баҳолаш ҳамда бартараф этиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш ҳамда бруцеллёзнинг сурункали шаклинибир курс даволаниши учун давлат бюджетидан 987730 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Бруцеллёзнинг сероэпидемиологик ташхисотини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 26 августдаги 04/616-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор B.abortus 19 тирик вакцина штаммлари билан эмланганда, фаолсизлантирилган бруцелла культураси суспензияси билан эмланганга нисбатан барқарор ва давомли иммун жавоб шаклланиши асосланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё  ва Тошкент вилоятлари бошқармаларининг Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториялари   амалиётига жорий этилган (ССВ нинг 2023 йил 04 январдаги 8и-з/5-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тирик вакцина билан сезгирлиги юқори ва махсус диагностик зардоб олиш ҳисобига беморларга ўз вақтида ташхис қўйилади, касалликни сурункали шаклига ўтишини олдини олинади, резидуал бруцеллёзнинг, ногиронликнинг  келиб чиқишини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тирик вакцина билан сезгирлиги юқори ва махсус диагностик зардоб олиш ҳисобига беморларга ўз вақтида ташхис қўйилиб, беморларда ногиронликни олдини олиш орқали, бир ойда ногиронликга тўланадиган бир нафар беморга сарфланадиган 747000 сўм, бир йилда 8964000 сўм нафақалар иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: тирик вакцинадан фойдаланиб олинган диагностик зардоблар беморларга ўз вақтида ташхис қўйилиб, ногиронликни олдини олишга хизмат қилади ва бир йилда ногиронликга сарфланадиган 8964000 сўм нафақаларни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Бруцеллёзнинг сероэпидемиологик ташхисотини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 26 августдаги 04/616-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор B.melitensis 16 M, B.abortus 544 ва B.suis 1330 эталон штаммлар ёрдамида диагностик зардобларнинг фаоллиги исботланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бошқармаларининг Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториялари амалиётига жорий этилган (ССВ нинг 2023 йил 04 январдаги 8и-з/5-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эталон штаммлар зардобнинг юқори фаоллигини тасдиқлаши, унинг сезгирлиги юқорилиги ва махсуслигидан далолат беради, бу эса диагностик зардоб олиш ҳисобига беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва касалликни сурункали шаклига ўтишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эталон штаммлар зардобнинг юқори фаоллигини тасдиқлаши, унинг сезгирлиги юқорилиги ва махсуслигидан далолат беради, бу эса диагностик зардоб олиш ҳисобига беморларга ўз вақтида ташхис қўйилиши орқали бруцеллёзнинг сурункали шаклини юқумли касалликлар шифохонасида бир нафар беморни даволаниши учун бир кунига сарфланадиган харажатларини 98773 сўмга ва ташхисотига сарфланадиган харажатларини 128000 сўмга, бир курс даволаниш ва ташхисоти учун давлат бюджетидан 1115730 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Диагностик зардобларнинг B.melitensis 16 М, B.abortus 544 ва B.suis 1330 эталон штаммлар билан юқори фаоллиги шуни кўрсатадики, олинган диагностик зардоблар бруцеллёзнинг барча турдаги штаммларини аниқлаш имконини беради ва ташхисоти ҳамда даволаниш учун сарфланадиган харажатларини 1115730 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Бруцеллёзнинг сероэпидемиологик ташхисотини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 26 августдаги 04/616-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор гемокультурадан ажратилган бруцеллаларни идентификatsiясида поливалент, бруцеллёз диагностик зардобидан фойдаланиш мумкинлиги исботланган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё  ва Тошкент вилоятлари бошқармаларининг Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториялари   амалиётига жорий этилган (ССВ нинг 2023 йил 04 январдаги 8и-з/5-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: поливалент, бруцеллёз диагностик зардобидан фойдаланиш ҳисобига беморларга ўз вақтида ташхис қўйилади, касалликни сурункали шаклига ўтишини олдини олинади, резидуал бруцеллёзнинг, ногиронликнинг келиб чиқишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: поливалент, бруцеллёз диагностик зардобидан фойдаланиш ҳисобига беморларга ўз вақтида ташхис қўйилади, касалликни сурункали шаклига ўтишини ҳамда ногиронликнинг келиб чиқишини олдини олиш орқали 1 нафар беморни даволанишига ва нафақасига сарфланадиган жами харажатлари 1724773 сўмга иқтисод қилинади. Хулоса: гемокультурадан ажратилган бруцеллаларни идентификatsiясида поливалент, бруцеллёз диагностик зардобидан фойдаланиш бруцеллёзга ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш имконини беради ва беморларни даволаш ҳамда нафақасига сарфланадиган жами харажатлари 1724773 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Бруцеллёзнинг сероэпидемиологик ташхисотини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 26 августдаги 04/616-сонли хат юборилган.
Беморлардан ажратилган бруцеллёз қўзғатувчиларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Агглютинaция реакцияси учун поливалент, бруцеллёз диагностик зардоби» номли  Вақтинчалик фармакопея моддаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ТВ/М 00664/07/23 – сонли гувоҳнома). Мазкур Вақтинчалик фармакопея моддаси бруцеллёз диагностик зардобининг сифатини давлат стандартига мувофиқлигини аниқлаш имконини берган. Агглютинaция реакцияси учун поливалент, бруцеллёз диагностик зардобини мамлакатимизда ишлаб чиқариш орқали чет элдан 1 мл диагностик зардоб олиб келишга сарфланадиган 624000 сўм, бир йилга 46800000 сўм маблағ иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish