Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиддинова Раънохон Нажмиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарбий Нил иситмаси вирусологик ва эпидемиологик жиҳатлари», 03.00.04 –Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2PhD/Tib609.
Илмий раҳбар: Асилова Муҳайё Убаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмийоппонентлар: Неъматов Аминжон Сабдарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нурузова Зухра Абдикадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Л.М. Исаев номидаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга мойилик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Нил истмаси вируси ва бошқа арбовирусларнинг бир қатор вирусологик, молекуляр-генетик, серологик ва эпидемиологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ғарбий Нил истмаси вирусининг штами беморнинг орқа мия суюқлигидан ажратилиб, LD50 кўрсаткичи аниқланган;
илк бор Ўзбекистонда Денге вируси аниқланган ва унинг штами ажратилган, ушбу вируснинг LD50 кўрсаткичи аниқланган;
этиологияси ноаниқ иситмали беморларда сероз менингитни келтириб чиқарадиган омиллардан бири ҒНИ вируси эканлиги аниқланган;
илк бор республикада соғлом аҳоли вакиллари орасида Ғарбий Нил истмаси вирусига нисбатан пайдо бўлган серопреваленсияси кўрсаткичлари асосида вирус ўчоқлари мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги Эксперт кенгашнинг 2023 йил 22 ноябрдаги 2н-з/23-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ғарбий Нил Истмаси вирусининг штами беморнинг орқа мия суюқлигидан ажратилди, ушбу вируснинг in vitro усулида изланишлар олиб борилиб, LD50 кўрсаткичи аниқланди ва ажратилган штамм I-II гуруҳ патогенлар Миллий коллекцияси лабораториясига топширилди (Карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Марказининг патоген биологик агентларнинг Миллий коллекцияси лабораториясига топширганлиги тўғрисидаги 2018 йил 24 апрелдаги далолатномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари ҒНИ инфекциясининг эрта ташхисотини ўрганишга қаратилган бўлиб, Самарқанд вилоят клиник юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалида ўрганишлар амалга оширилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8н-р/273-сон хулосаси). Илмий янгликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўта хавфли патогенларни тўплаш ва ўрганиш тегишли юқумли касалликларни ташхислаш, олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иситмаси ноаниқ бўлган беморларнинг ҒНИ вирусга текшириш иқтисодий харажатлари, нерв системаси (деменция, шол, эшитиш ва гапиришда салбий ўзгаришлар, в.ҳ.) касалликларини даволашдан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада камайтиради, бу ҳар бир беморга йилига 94 372 334 сўм, иситмаси ноаниқ беморнинг ҒНИ вирусига скрининг текшируви эса, 175 426 сўмни ташкил этди;
иккинчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда Денге вируси аниқланди ва унинг штами ажратилди, ушбу вируснинг LD50 кўрсаткичи аниқланган, ажратилган штамм I-II гуруҳ патогенлар Миллий коллекцияси лабораториясига топширилди (Карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Марказининг патоген биологик агентларнинг Миллий коллекцияси лабораториясига топширганлиги тўғрисидаги 2018 йил 24 апрелдаги далолатномаси). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Халқаро миқиёсда тез тарқалиши эҳтимоллиги катта вирусли иситмалар қаторига киритилган Денге вируси, Халқаро тиббий-санитария қоидаларида акс этилган. Шу қаторда Вазирлар Маҳкамасининг 31 июл 2015 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори асосида, ҳамда 18 ноябр 2019 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамасининг қарорининг 70 бандида акс этилган кўрсатмалар асосида бошқа мамлакатлардан кириб келувчи барча гумонли (иситмаси мавжуд, ҳолсиз ҳолатдаги, терида тошмалари бор, в.ҳ.) саёҳатчилар Вирусология илмий тадқиқот институти қошидаги табиий ўчоқли ўта хавфли вирусли инфекциялар лабораториясида текширилиб келмоқда. Илмий янгликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Денге касаллигининг ўрта оғирлигидаги клиник шакли билан касалланган беморларда узоқ вақт давомида (2-3 ойгача) ҳолсизлик, бош оғриғи, мушаклар ва суякдаги оғриқлар кузатилади. Aгар ташхисоти ва даволаш чоралари кечикиб бажарилса геморрагик шок ҳолати (20%)га ўтиб кетиши мумкин. Илмий янгликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Денге касаллигининг енгил клиник шаклини даволашда битта бемор учун, бир кунда 260 000 сўм сарфланса, оғир шаклдаги битта беморнинг давоси 4 023 174 сўмни ташкил этади;
учинчи илмий янгилик: этиологияси ноаниқ иситмали беморларда сероз менингитни келтириб чиқарадиган омиллардан бири ҒНИ вируси эканлиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят клиник юқумли касалликлар шифохонасидан жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8н-р/273-сон хулосаси). Илмий янгликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 36 дона келтирилган ОМС намуналарининг 12%да ҒНИ вирусининг маркёри аниқланган. Бу эса этиологияси ноаниқ иситмали беморларнинг ташхисотининг аҳамиятли эканлигини исботлайди, шу қаторда оғир кечувчи нейроинвазив касаллигини олдини олиш учун замин яратади. Илмий янгликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҒНИ асоратларидан бири бўлмиш серозли менингитнинг эрта ташхисоти иситмаси ноаниқ беморларнинг скринингини ўтказган ҳолда, менингит ва менигоэнцефалитли беморларни даволашдан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада камайтиради. Енгил шаклдаги ҒНИ касаллигининг давоси ҳар бир беморга йилига 2 420 400 сўмни ташкил этса, менингиал симптомлар билан кечувчи ҒНИ касаллигининг давоси ҳар бир беморга йилига 94 372 334 сўмни ташкил этган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор республикада соғлом аҳоли вакиллари орасида Ғарбий Нил истмаси вирусига нисбатан пайдо бўлган серопреваленсияси кўрсаткичлари асосида вирус ўчоқлари мавжудлиги исботланган, олинган маълумотлар асосида ҳудудий харита тузилган. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий тадқиқот институти табий ўчоқли ўта ҳавфли вирусли инфекциялар лабораторияси амалиётига жорий қилинди. Илмий янгликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вирусни эпидемиологик жиҳатларини аниқланиб, бошқа арбовирус вакилларнинг ҳудудий харитасини тузиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҒНИ вирусини ҳудудлар бўйлаб тарқалишини аниқлаш ўта хавфли вируслар билан курашиш чора-тадбирлар учун ажратилган маблағдан самарали фойдаланишга, яъни касалликни тарқалишининг юқори бўлган ҳудудларга кўпроқ эътибор қаратишга асос бўлди. Денге касаллигининг енгил клиник шаклини даволашда битта бемор учун, бир кунда 260 000 сўм сарфланса, оғир шаклдаги битта беморнинг давоси 4 023 174 сўмни ташкил этади, ажратиб олинган вирусни вирусологик жихатларини аниқлаш келгусида касалликни махсус профилактикасини амалга ошириш, касаллик ўчоқларини эрта аниқлаш ва  даволашга сараланадиган маблағларни тежаш имконини яратган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8н-р/273-сон хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish