Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормўминов Баҳодир Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзгарувчан қалинликли қовушқоқ-эластик пластина ва қавариқ қобиқларнинг ночизиқли параметрик тебранишларини баҳолаш учун самарали алгоритм ва дастурлар ишлаб чиқиш”, 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” ҳамда 01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/FM885
лмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович, ЎзР ФА академиги, техника фанлари доктори, профессор Абдикаримов Рустамхан Алимханович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузиридаги DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори, профессор Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор Мавлонов Тулқин
Етакчи ташкилот – Самарқанд давлат архитектура – қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзгарувчан қалинликдаги пластинкалар ва қавариқ қобиқлар типидаги юпқа деворли конструкциялар қовушқоқ эластик элементларининг катта деформациялардаги динамикасини ҳисоблашнинг математик моделлари ва уларнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, ИДТ системалари асосида деформацияланувчи системаларнинг математик моделини ишлаб чиқиш, юпқа деворли конструкцияларнинг қовушқоқ эластиклик элементларининг ночизиқли параметрли тебранишлари ҳақидаги масалаларни ечиш учун сонли усулларини, ҳисоблаш алгоритмларини ва дастурий муҳитни яратиш ва қовушқоқ эластиклик элементларининг кучланишли-деформацияли ҳамда уларнинг динамик ҳолатини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бир жинсли бўлмаган материалнинг қовушқоқ-эластиклик хусусиятларини ва даврий кучлар таъсирида конструкциянинг геометрик ночизиқли деформациясини ҳисобга олган ҳолда, юпқа деворли конструкциялар элементларининг динамик ҳаракатини баҳолаш ва прогноз қилиш учун математик модел ишлаб чиқилган.
Материалнинг қовушқоқ-эластиклик хоссалари ва конструкцияларнинг геометрик ночизиқли деформациясини ҳисобга олган ҳолда даврий динамик кучлар таъсири остида ўзгарувчан қалинликдаги юпқа деворли конструкциялар елементларининг мустаҳкамлигини баҳолаш учун шахсий компютерларда услублар, алгоритмлар ва дастурлар яратилган.
Яратилган дастур ва ҳисоблаш эксперименти асосида ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик изотроп, ортотроп пластиналар ва қавариқ қобиқларнинг ночизиқли параметрик тебранишлари масалалари учун динамик ноустуворлик соҳалари чегараларини белгилашга берилган геометрик ўлчамлар ва механик хусусиярларининг таъсири таҳлил қилинган.
Кўчишлар ва солқиликларнинг кўпҳадли апроксимацияси яқинлашуви асосида қовушқоқ-эластик ўзгарувчан қалинликдаги ортотроп, изотроп тўғри бурчакли пластина ва қавариқ қобиқлар параметрик тебранишлари учун динамик ноустуворлик соҳаси чегараларини баҳолаш имкониятлари ўрганилган ва материалнинг қовушқоқ-эластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда динамик ноустуворлик соҳаси чегараларининг торайишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотлар давомида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномалари (ҳаммуаллифликда) билан ҳимояланган бир қатор компютер дастурий маҳсулотлари ишлаб чиқилган (№ДГУ 05428.15.05.2018 ва №ДГУ 13846.18.05.2021).Бу дастурий маҳсулотлар катта деформацияларда ўзгарувчан қалинликли юпқа деворли конструкциялар қовушқоқ-эластик элементлари параметрик тебранишларининг динамик хусусиятларини ҳисоблаш имконини беради.
Илмий-тадқиқот ишининг баъзи натижалари, яʼни, тадқиқотнинг мазкур йўналиши бўйича олинган математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурлар ҳозирда “РЕАЛ Лион Ҳоусес” ва “Гранд Cапитал” МЧЖ лар томонидан қурилаётган бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини баҳолашда қўлланилмоқда (илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тадбиқ қилиш бўйича далолатномалар илова қилинган).

Yangiliklarga obuna bo‘lish